Sayt test rejimida ishlamoqda

Ниязова Хафиза Хакимовнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража берадиган фан тармоғи номи): “Мустақиллик даври Ўзбекистон бадиий киносида замондош образи”, 17.00.03 – Кино санъати. Телевидение (санъатшунослик фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2023.3.PhD/San241.
Илмий раҳбар: Каримова Нигора Ғаниевна, санъатшунослик фанлари доктори.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Санъатшунослик институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Санъатшунослик институти, DSc.02/30.12.2019.San.51.01.
Расмий оппонентлар: Агзамходжаева Саида Сабитхановна, фалсафа фанлари доктори, профессор;
Якубов Бахтиёр Чориевич, санъатшунослик фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD).
Етакчи ташкилот: Ўзбекистон давлат хореография академияси.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади мустақиллик даври Ўзбекистон бадиий киносида замондошлар образи талқинининг асосий тенденсиялари, образлар типологияси ва эволюциясини аниқлашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
мустақиллик даврида яратилган замондош образи тимсолида изчил эволюция мавжудлиги ва мазкур жараён сиёсий-мафкуравий омиллар билан боғлиқлиги сабабли давр талабларига мослаша олмай тушкунликка юз тутган образлардан тортиб келажакка ишонч билан қаровчи, ташаббускор қаҳрамонлар типологияси юзага келгани исботланган;
бадиий кинода замондошлар образи идеал қаҳрамонлар бўлиб эмас, балки камчиликлардан холи бўлмаган, реал ҳаёт билан боғлиқ, юксак инсонийлик хислатларига эга оддий инсон сифатида талқин этилаётгани боис миллий кинода янги қаҳрамон консепсияси юзага келгани далилланган;
кинематографик баён услубининг тарихий-ретроспектив, лирик-субектив услублари қўлланилиши сабабли замонавий филмларда қаҳрамон образини ижтимоий ва психологик муаммолар кесимида талқин этиш имконияти вужудга келгани асосланган;
замондош образи, асосан, оила фонида гавдалангани сабабли азалий қадриятлар ва миллий анъаналар муҳитида талқин қилингани далилланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Мустақиллик даври Ўзбекистон бадиий киносида замондош образи мавзуси доирасида олиб борилган илмий тадқиқот доирасида:
замондош образи, асосан, оила фонида гавдалангани сабабли азалий қадриятлар ва миллий анъаналар муҳитида талқин қилингани ва бадиий кинода замондошлар образи идеал қаҳрамонлар бўлиб эмас, балки камчиликлардан холи бўлмаган, реал ҳаёт билан боғлиқ, юксак инсонийлик хислатларига эга оддий инсон сифатида талқин этилаётгани боис миллий кинода янги қаҳрамон консепсияси юзага келгани далиллангани бўйича хулосалардан Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси “Маданият ва маърифат” телеканали давлат муассасасининг “Киноталқин” ва “Биргаликда кўрамиз” кўрсатувлари ссенарийларини тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси “Маданият ва маърифат” телеканали ДМнинг 2023-йил 22-сентябрдаги 01-02-04/194-сон маълумотномаси). Натижада Ўзбекистон кино санъатида пайдо бўлган янги қаҳрамонлар орқали томошабинда оила ва Она-ватанга муҳаббат, юртга садоқат, миллий ва умуминсоний қадриятларга бўлган муносабат янада мустаҳкамланиб, замондошлар образи ҳақида кенг тасаввур пайдо бўлишига хизмат қилган;   
мустақиллик даврида яратилган замондош образи тимсолида изчил эволюция мавжудлиги ва мазкур жараён сиёсий-мафкуравий омиллар билан боғлиқлиги сабабли давр талабларига мослаша олмай тушкунликка юз тутган образлардан тортиб келажакка ишонч билан қаровчи, ташаббускор қаҳрамонлар типологияси юзага келгани исботлангани ва кинематографик баён услубининг тарихий-ретроспектив, лирик-субектив услублари қўлланилиши сабабли замонавий филмларда қаҳрамон образини ижтимоий ва психологик муаммолар кесимида талқин этиш имконияти вужудга келгани асослангани билан боғлиқ таклифлардан Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Санъатшунослик институтининг 702 ПЗ-20170928517 – “Театр, кино ва мусиқа усталари ижоди – Ўзбекистон миллий маданиятининг устувор омили сифатида” мавзусидаги амалий лойиҳа доирасида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг 2023-йил 12-октябрдаги 3/1255-2255-сон маълумотномаси). Натижалар Ўзбекистон бадиий кино санъатининг замонавий жараёнини ўрганишда аҳамиятли бўлиб, драматургия, режиссура ва актёрлик санъати назариясига оид билимларни кенгайтиришга хизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish