Sayt test rejimida ishlamoqda

Сафаров Учқун Исроиловичнинг
 фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
    Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Қовушоқ – эластик мухитда жойлашган тўлдирувчили цилиндрик қобиқда гармоник тўлқинлар таъсирдан ҳосил бўлган кучланишлар – деформация ҳолати хусусиятлари” (Пропертиес оф тҳе стресс-страин стате оф а cйлиндриcал шелл wитҳ филлер, лоcатед ин а висcоеластиc медиум, арисинг ундер тҳе аcтион оф ҳармониc wавес) 01.02.04–Деформацияланувчан қаттиқ жисм механикаси (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2023.1.PhD/Т3427
Илмий раҳбар: Рахмонов Баходир Собирович техника фанлари доктори (DSc), доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Бухоро муҳандислик - технология институти
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Бухоро муҳандислик - технология институти ҳузуридаги илмий даража берувчи PhD.03/27.02.2021.FM.101.02 рақамли илмий кенгаш негизида ташкил этилган бир мартали илмий кенгаш.
Расмий оппонентлар: Мирзаев Ибрахим физика-математика фанлари доктори, профессор; Мавлонов Тўлқин Мавлонович техника фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот номи: Наманган муҳандислик-қурилиш институти
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Қовушоқ - эластик ярим текисликда жойлашган тўлдирувчили цилиндрик қобиққа гармоник ва нотурғун тўлқин юкланиши масаласини математик қўйилиши, ечиш методикаси ва алгоритмларини ишлаб чиқиш, ҳамда сонли натижалар олиш ва олинган натижаларни тажриба натижалари билан солиштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
қовушоқ - эластик ярим фазода жойлашган тўлдирувчили цилиндрик қобиқда гармоник тўлқинлар (текис ва цилиндрик) таъсирида ҳосил бўладиган динамик кучланганлик - деформацияланганлик ҳолатини топиш масаласи математик қўйилди, ечиш методикаси ва алгоритми комплекс аргументли Бессел ва Ханкелнинг махсус функсиялари, Гаусс, Мюллер усулларига асосланиб ишлаб чиқилган;
материал қовушоқлиги   ва қайтган сейсмик тўлқинларни ҳисобга олиб, улар таъсирда ҳосил  бўладиган кучланганлик - деформацияланганлик ҳолатини аналитик кўринишдаги ифодалари топилди, Ржаницин - Колтунов ва Работнов ядролари бўйича контур кучланишлар узун тўлқин соҳасидаги 5-8% га камайтириши, материалларнинг қовушоқлик хоссаларини ҳисобга олиш кўчиш ва кучланишларнинг 10–15 % га камайтириши аниқланган;
қовушоқ - эластик ярим фазода  жойлашган тўлдирувчили цилиндрик қобиқнинг стационар  масалаларини ечишда  ирсий Болсман – Волтера интеграли ўрнига муҳандислар учун содда ва қулай бўлган умумлашган  Келвин – Фойгт моделини қўллаш мумкинлиги бу масалаларни ечишда турли классик моделларни қўллаш асосида кўрсатилган;
ярим деформацияланувчи  фазодаги цилиндрик қобиқларга ҳажмий бўйлама ва кўндаланг тўлқин таъсирида ҳосил бўладиган кучланишлар материалларнинг қовушоқлиги ва қайтган сейсмик тўлқинларни ҳисобга олиш асосида аниқланди.
сейсмо – портлаш тўлқинлари таъсирида дала шароитида амалга оширилган тажрибаларда олинган кучланишлар ва деформация масофа (портловчи модда ва қобик ораси)нинг кичик (100м кам ) қийматларида катта (46%) хатоликларга, катта масофаларда эса 15% гача хатоликларга олиб келиши дала тажриба  натижаларини  назарий аналитик натижалар асосида аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Қовушоқ – эластик муҳитда жойлашган тўлдирувчили цилиндрик қобиққа гармоник тўлқинлар таъсиридан ҳосил бўлган кучланганлик - деформацияланганлик ҳолати хусусиятларини тадқиқ қилиш бўича олинган натижалар асосида:
энг кичик хусусий частотани аниқлашнинг асимптотик формуласидан ҳамда асосий хусусий частотани аниқлашнинг назарий - тажрибавий формуласидан Бухоро муҳандислик–технология институтида 2012-2016 йилларда бажарилган Ф-4-14 рақамли “Суюқлик оқувчи ер ости эгри чизиқли қувурнинг ташқи кучлари таъсиридаги кучланиш-деформациялар ҳолатини тадқиқ қилиш назариясини ривожлантириш ва ҳисоблаб чиқиш” мавзусидаги фундаментал лойиҳа доирасида фойдаланилган  (Бухоро муҳандислик - технология институтининг 2023 йил 24 февралдаги № 02/01-86-403-сон маълумотномаси). Натижада бу суюқлик оқувчи қовушқоқ эластик эгри чизиқли қувурнинг энг кичик хусусий частотасини ва асосий хусусий частотани аниқлашга ҳамда уларга мос келувчи тебраниш формаларини аниқлаш имконини берган;
манбадан тарқалувчи сейсмик тўлқин эгрилигини ҳисобга олган ҳолда вибрацион юкланиш натижасида ҳосил бўладиган кучланиш ва деформацияни топиш методикасидан Тошкент кимё - технология институтида 2016-2020 йилларда бажарилган ОТ-Ф4-01 “Қовушқоқ суюқлик оқувчи кўп қатламли композит қувурлар эгри чизиқли бўлакларининг ҳарорат ва динамик юкланишлар таъсирида чизиқли бўлмаган динамик кучланганлик - деформацияланганлик ҳолатини ўрганиш усулларини ишлаб чиқиш ва назариясини ривожлантириш” мавзусидаги фундаментал лойиҳа доирасида фойдалинилган (Тошкент кимё - технология институтининг 2023 йил 11 мартдаги № 1/01-831-сонли маълумотномаси). Натижада қовушқоқ суюқлик оқувчи кўп қатламли композит қувурлар эгри чизиқли бўлакларининг ҳарорат ва динамик юкланишлар таъсирида чизиқли бўлмаган динамик кучланганлик - деформацияланганлик ҳолатини топпиш имконини берган;
сейсмик тўлқинларнинг бўйлама ва кўндаланг узунликларини ҳисоблашда диссертацияда тақдим қилинган ҳисоблаш усулларидан “Қишлоққурилишлойиҳа” МЧЖ, “Узжамоалойиҳа” МЧЖ, “Бухоро экспериментал лойиҳалаш илмий текшириш институти” МЧЖ ва “Қурилишлойиҳа” МЧЖларда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлигининг 2023 йил 9 ноябрдаги № 08-06/11700-сонли маълумотномаси). Натижада кўндаланг ва бўйлама тўлқинлар юкланганда цилиндрик қатламдаги кучланишлар орасидаги фарқ 16-22 % бўлиши аниқланган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish