Sayt test rejimida ishlamoqda

Ахмедов Ахаджон Ўрмонжонович
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража берадиган фан тармоғи номи): 05.09.01–Қурилиш конструксиялари, бино ва иншоотлар ҳамда 05.09.05– Қурилиш материаллари ва буюмлари ихтисосликлари (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2019.3.PhD/Т1365.
Илмий раҳбарнинг Ф.И.Ш., илмий даражаси ва унвони: Касимов Иброхим Иркинович техника фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Фарғона политехника институти.
Илмий кенгаш фаолият кўрсатаётган муассаса номи, Илмий кенгаш рақами: Наманган муҳандислик-қурилиш институти, PhD.03/01.04.2023.Т.90.02.
Расмий оппонентларнинг Ф.И.Ш., илмий даражаси ва унвони:
Хасанов Бахриддин Баратович, техника фанлари доктори, профессор;
Алиназаров Алишер Хайдаралиевич, техника фанлари номзоди, профессор;
Етакчи ташкилот номи: Қорақалпоқ давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II.Тадқиқотнинг мақсади йўлбоп асфалтбетон қопламаларини динамик деформацияга, музлашга ва коррозияга бардошлик даражасини ошириш, узоқ вақт давомида хизмат қилиши, кенг ҳарорат доирасида юқори юкланиш ва ташқи таъсир кучларга чидамлилигини ошириш, структура ва хоссаларини оптималлаштириш ҳисобига ишончлилигини асослашдан иборат.
III.Диссертация тадқиқотининг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
модификацияланган асфалтбетон қопламаларига маҳаллий хом ашёлар, сирт фаол моддалар ва полимер қўшимчалар қўлланиши натижасида уларнинг эластик хоссалари, деформацияга чидамлилиги, эксплуатацион кўрсаткичларининг ортиши илмий ва амалий жиҳатдан исботланган;
полимерлар ва структура ҳосил қилувчи сирт фаол моддаларни модификациялашда битумнинг қовушқоқлиги ошиши юқори деформацияга чидамли, ҳарорат-бардошлик даражаси юқори бўлган битумлар ва энергия ресурсларни тежовчи янги оксидлашсиз интенсив технология ишлаб чиқилган;
«битум - сирт фаол модда - полимер - минерал модда» композициясидаги модификациялашда битум таркиби, сирт фаол модданинг таъсирини ҳисобга олган ҳолда модификацияланган асфалтбетонда структура ҳосил бўлиш механизми асосланган;
модификацияланган асфалтбетон таркибидаги минерал боғловчи, тўлдиргич ва полимер битум миқдорини ўзгариши орқали қотган асфалтбетонни сув билан тўйинганлик даражаси ва мустаҳкамлигини бошқариш имконияти, ҳисоблашнинг математик моделлаштириш усули ёрдамида ишлаб чиқилган.
IV.Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Маҳаллий хом ашёлар асосидаги полимер-минерал қўшимчалар қўшилган модификацияланган асфалтбетон қопламаларининг структураси, хоссалари ва технологияси бўйича олинган илмий натижалар асосида:
Тадқиқот натижалари ишлаб чиқарилган асфалтбетон қоришмасининг тажриба партияси 4П144-“Фарғона-Хамзаобод” автомобил йўлининг 4-9 километрини (транспорт интенсивлиги 8 минг/сутка) йирик таъмирлаш вақтида қўлланилди. Ишлаб чиқарилган асфалтбетон 1000 м2 йўл юзаларида 5 см қалинликдаги турли деформациялар ва чуқурликлар, ёриқлар мавжуд йўлканинг устки қатламига ётқизилди. Натижада модификацияланган асфалтбетонни қўллаш мавжуд усулга нисбатан йўлнинг иш муддатини 10-20 % ошириш, йўл қурилишида фойдаланиш аралашмани 15-20 оC паст ҳароратда ётқизиш ва зичлигини ошириш имконияти туфайли қурилиш мавсумини кенгайтириш, шунингдек, ётқизиш технологик жараёни вақтини 10 % камайтириш имконини берган. (Ўзбекистон Республикаси автомобил йўллар Давлат қўмитасининг 2020-йил 18-декабрдаги 03/4207-6045-сон маълумотномаси). Натижада ишлаб чиқарилган асфалтбетон қоришмасининг 4,8 минг тонна миқдордаги тажриба партияси 4П144-“Фарғона-Хамзаобод” автомобил йўлининг(транспорт интенсивлиги 8 минг/сутка) 1000 м2 юзаларини йирик таъмирлаш вақтида қўлланилган ва 1000 х 51639,15 = 51 639 150 сўм иқтисодий самарага эришилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish