Sayt test rejimida ishlamoqda

Агзамходжаева Нозимахон Улуғбековнанинг
фалсафа доктори (PhD) илмий даражасини ҳимояси ҳақида эълон

 I. Умумий маълумот.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Юқори малакали футболчилар юрагининг морфо-функционал параметрларини баҳолаш”, 14.00.38 – Спорт тиббиёти.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2023.2.PhD/Tib3669.
Илмий раҳбар: Мавлянов Искандар Раҳимович, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Республика спорт тиббиёти илмий-амалий маркази.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Республика спорт тиббиёти илмий-амалий маркази, PhD.10/30.12.2019.Tib.69.01.
Расмий оппонентлар: Абдуллаев Тимур Атаназарович, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Абдуллаева Чарос Абдуджалиловна, тиббиёт фанлари доктори, доцент.
Етакчи ташкилот номи: Тиббиёт ҳодимларининг касбий малакасини ривожлантириш маркази.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II.Тадқиқотнинг мақсади юқори малакали футболчиларда юрак ритми ва ўтказувчанлиги бузилиш табиати ва хусусиятларини юрак зўриқиши шаклланиши жараёнини акс эттирувчи биомаркерлар таҳлили асосида функционал баҳолашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
илк бор профессионал футболчиларда юрак ритми ва ўтказувчанлигининг турли бузилишлари келиб чиқиши хавфи улар ўйин амплуасига боғлиқ эканлиги аниқланган;
профессионал футболчиларда жисмоний иш қобилияти кўрсатгичларини тахлили асосида, уларда юрак ритми ва ўтказувчанлигининг ноорганик табиатли бузилишлари билан жисмоний юкламаларга мослашувининг ёмонлашуви ўртасида тўғридан-тўғри боғлиқлик мавжудлиги исботланган;
биоимпеданс таҳлил усули орқали ноорганик табиатли юрак ритми ва ўтказувчанлик бузилишлари мавжуд бўлган профессионал футболчиларда ўзига хос тана компонент таркиби аниқланган;
профессионал футболчилар юрак фаолиятининг доимий жисмоний юкламаларга мослашув жараёнини таъминлашда тироксин ва кортизол каби гормонлар, ҳамда темир, кальций, магний ва калий каби макро ва микроэлементлар роли аниқланган, ушбу кўрсатгичларнинг ўзгариши, ҳамда  юрак ритми ва ўтказувчанлиги бузилишлари  ўртасида боғлиқлик асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Республика спорт тиббиёти илмий-амалий маркази эксперт кенгашининг 2024 йил 26 январь 2-сон ҳулосасига кўра:
1-илмий янгилик. Илмий янгиликнинг моҳияти: илк бор профессионал футболчиларда юрак ритми ва ўтказувчанлигининг турли бузилишлари келиб чиқиши хавфи улар ўйин амплуасига боғлиқ эканлиги аниқланган. Илмий янгиликнинг илмий аҳамияти шундан иборатки, иш натижалари профессионал футболчиларда юрак ритми ва ўтказувчанлигининг дезадаптив ёки патологик бузилишининг ривожланишига олиб келувчи омиллар, шунингдек уларнинг хусусиятлари майдондаги ўйинчиларни муайян позициясига боғлиқлиги аниқланди. Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: олинган натижалар УФА Ўзбекистон Футбол Ассоциациясига Республика спорт тиббиёти илмий амалий марказининг 2023 йил 24 апрелдаги ИТ/1-сонли буйруғига асосан амалиётга жорий этилди. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: белгиланган хавф гуруҳлари профессионал футболчиларда юрак ритми ва ўтказувчанлигидаги турли бузилишларни ўз вақтида аниқлаш ва уларни тузатиш имконини беради, бу нафақат касалликнинг олдини олади, балки янада оғирроқ асоратлар ривожланмаслигини, спортчиларнинг эрта реабилитациясини ва эҳтимол, спорт фаолиятига қайтишини таъминлайди. Илмий инновациянинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: патологик хавфли ритм ва ўтказувчанлик бузилишларини аниқлаш учун футболчиларни чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказиш мобайнида ҳар бир футболчи учун текширув 480 000 сўмни ташкил қилган. 1 та футболчининг 1 марта текшируви учун ЭКГ-60 000, ЭХОКГ-180 000 ХМ ЭКГ 240 000 сўм маблағ сарфланган ва давлат бюджети ҳисобидан ажратилган. Агар юрак ритми ва ўтказувчанлигидаги бузилишлари бор спортчиларни бир марталик қайта кўрикдан ўтказилиши кераклигини ҳисобласак- 480 000 сўм маблағ ни ташкил этади. Тежалган иқтисодий ҳаражатлар умумий ҳисобда ҳар бир футбол командаси 11 асосий иштирокчиси учун умумий ҳисобда 5 280 000 сўмни ташкил этади. Хулоса: текширувдан ўтган профессионал футболчиларда ЭКГ ўзгаришларининг мавжудлиги уларнинг спорт ихтисослигининг табиати билан боғлиқдир. Юрак ритми бузилишининг патологик шакллари аниқланган футболчилар орасида дарвозабон, қанот ҳимоячи ва марказий асосий ярим ҳимоячи позицияларида ўйнаган футболчилар устунлик қилди. Илмий янгиликдан кенгайтирилган ҳолда фойдаланиши: “Юқори малакали футболчилар юрагининг морфо-функционал параметрларини баҳолаш” мавзусидаги илмий янгиликни Ўзбекистон Енгил атлетика Федерацияси ва Ўзбекистон Таэквондо ВТ Ассоциациясига Республика спорт тиббиёти илмий-амалий марказининг 2023 йил 17 августдаги, 1-сонли буйруғига асосан амалиётга жорий этилди.
2-илмий янгилик. Илмий янгиликнинг моҳияти: профессионал футболчиларда жисмоний иш қобилияти кўрсатгичларини тахлили асосида, уларда юрак ритми ва ўтказувчанлигининг ноорганик табиатли бузилишлари билан жисмоний юкламаларга мослашувининг ёмонлашуви ўртасида тўғридан-тўғри боғлиқлик мавжудлиги исботланган. Илмий янгиликнинг илмий аҳамияти шундан иборатки, иш натижалари профессионал футболчиларда юрак ритми ва ўтказувчанлиги бузилишининг ривожланишига олиб келувчи сабаб бўлиб юкламаларга нисбатан дезадаптация ривожланиши бўлганида муайян ёндашувларни ишлаб чиқиш муаммолар юзага келишини олдини олади. Бу ўз навбатида ўйинчининг фаолиятини тўхтилиши сабабли юзага келиши мумкин бўлган футбол клубининг иқтисодий йўқотишларига йўл қўймасликка олиб келади. Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: олинган натижалар УФА Ўзбекистон Футбол Ассоциациясига Республика спорт тиббиёти илмий-амалий марказининг 2023 йил 24 апрелдаги ИТ/1-сонли буйруғига асосан амалиётга жорий этилди. Илмий янгиликларнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: юрак ритми ва ўтказувчанлиги бузилишларининг ривожланиши ва профессионал футболчиларнинг машғулот юкламаларига дезадаптацияси ўртасидаги боғлиқликни исботлаш бизга хавф гуруҳида бўлган ўйинчилар учун махсус коррекциялаш дастурини тузишга имкон беради. Бу эса ўз навбатида патологияни тузатиш, реабилитация қилиш ва функционал кўрсаткичларни тиклаган ҳолда футболчининг спорт фаолиятига қайтишига имкон беради. Илмий янгиликларнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: жисмоний юкламага нисбатан дезадаптация ҳисобга ривожланган, ритм ва ўтказувчанлик бузилишларини тузатишнинг анча арзон ва самарали усули бу футболчиларнинг машғулот дастурини қайта ташкил этиш ва реабилитация тадбирларини ўтказиш ҳисобланади. Ҳар бир футболчи учун бир марталик Велоэргометрия стрес тест- 180 000 сўмни ташкил этади. Тежалган иқтисодий ҳаражатлар патологик ўзгаришлар аниқланган спортчиларда қайта текширув керак бўлгани учун, умумий ҳисобда ҳар бир футболчи учун 360 000 сўмни ташкил этади. Хулоса: профессионал футболчиларда машғулот юкламаси мос келмаганида ривожланган дезадаптация билан ноорганик генезли юрак ритми ва ўтказувчанлиги патологик бузилишлари келиб чиқиши ўртасида тўғридан-тўғри боғлиқлик мавжудлиги бу патологияларни тузатишда машғулот дастурини ўзгартириш учун асосдир. Илмий янгиликдан кенгайтирилган ҳолда фойдаланиши: “Юқори малакали футболчилар юрагининг морфо-функционал параметрларини баҳолаш” мавзусидаги илмий янгиликни Ўзбекистон Енгил атлетика Федерацияси ва Ўзбекистон Таэквондо ВТ Ассоциациясига Республика спорт тиббиёти илмий-амалий марказининг 2023 йил 17 августдаги 1-сонли буйруғига асосан амалиётга жорий этилди.
3-илмий янгилик. Илмий янгиликнинг моҳияти: биоимпеданс таҳлил усули орқали ноорганик табиатли юрак ритми ва ўтказувчанлик бузилишлари мавжуд бўлган профессионал футболчиларда ўзига хос тана компонент таркиби аниқланган. Илмий янгиликнинг илмий аҳамияти шундан иборатки, профессионал футболчиларнинг тана таркибини биоимпеданс таҳлили Tanita аппаратида текширилган бўлиб юрак ритми ва ўтказувчанлиги бузилишларига мос равишда муайян ўзгаришлар ривожланишини исботлайди. Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: олинган натижалар УФА Ўзбекистон Футбол Ассоциациясига Республика спорт тиббиёти илмий амалий марказининг 2023 йил 24 апрелдаги ИТ/1-сонли буйруғига асосан амалиётга жорий этилди. Илмий янгиликларнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: биоимпеданс таҳлили усули билан аниқланган тананинг таркибий қисмларининг ўзига хос ўзгаришлари профессионал футболчиларда юрак ритми ва ўтказувчанлигининг патологик, потенциал хавфли бузилишларини ўз вақтида аниқлашга, тузатишга имкон беради. Бу ўз ўрнида нафақат оғирроқ асоратларнинг ривожланишига тўсқинлик қилади, балки спортчининг реабилитациясини тўғри ташкиллаштириб, спорт фаолиятига қайтишига имкон беради. Илмий янгиликларнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагича: ритм ва ўтказувчанлик бузилишларини аниқлаш учун хавф гуруҳида бўлган футболчилар тана тузилишининг биоимпеданс таҳлилини амалга ошириш 75 000 сўм эканлигини ҳисобга олсак, бу харажатлар спортчи спортдан четлатилган тақдирда, профессионал футбол клубига етказиладиган йўқотишлар потенциал иқтисодий харажатларидан сезиларли даражада паст бўлади. Тежалган иқтисодий ҳаражатлар умумий ҳисобда ҳар бир футболчи текшируви учун 140 000 сўмни ташкил этади. Хулоса: тана таркибининг биоимпеданс таҳлилига асосланиб, футболчиларда базал метаболизм даражаси спортчиларнинг юрак-қон томир тизимининг жисмоний юкламага мослашиш кўрсаткичлари (ПВС170, р = 0,516; Максимал кислород истеъмоли, р = 0,518) билан ижобий боғлиқлиги аниқланди. Илмий янгиликдан кенгайтирилган ҳолда фойдаланиши: “Юқори малакали футболчилар юрагининг морфо-функционал параметрларини баҳолаш” мавзусидаги илмий янгиликни Ўзбекистон Енгил атлетика Федерацияси ва Ўзбекистон Таэквондо ВТ Ассоциациясига Республика спорт тиббиёти илмий-амалий марказининг 2023 йил 17 августдаги 1-сонли буйруғига асосан амалиётга жорий этилди.
4-илмий янгилик. Илмий янгиликнинг моҳияти: профессионал футболчилар юрак фаолиятининг доимий жисмоний юкламаларга мослашув жараёнини таъминлашда тироксин ва кортизол каби гормонлар, ҳамда темир, кальций, магний ва калий каби макро ва микроэлементлар роли аниқланган, ушбу кўрсатгичларнинг ўзгариши, ҳамда юрак ритми ва ўтказувчанлиги бузилишлари ўртасида боғлиқлик асосланган. Илмий янгиликнинг илмий аҳамияти шундан иборатки футболчиларнинг гормонал ҳолатини баҳолаш, қоннинг биокимёвий кўрсаткичларини баҳолаш тадқиқот гуруҳларидаги юрак ритм ва ўтказувчанлик бўлган футболчиларнинг саломатлиги ва жисмоний кўрсаткичларининг акси эканлиги аниқланган. Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: олинган натижалар УФА Ўзбекистон Футбол Ассоциациясига Республика спорт тиббиёти илмий амалий марказининг 2023 йил 24 апрелдаги ИТ/2-сонли буйруғига асосан амалиётга жорий этилди. Илмий янгиликларнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: қондаги гормонлар, макро ва микроэлементлар даражасининг ўзгариши, турли ритми ва ўтказувчанлик бузилишларни ўз вақтида аниқлаш имконини беради. Бу эса нафақат футболчиларни ўз вақтида тузатиш, қолаверса оғирроқ асоратлар ривожланмаслигига, спортчининг эрта реабилитациясини йўлга қўйиш ва спорт фаолиятига қайтишига ёрдам беради. Илмий янгиликларнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: футболчиларнинг қонидаги гормонлар, макро ва микроэлементлар даражасини баҳолаш, яъни умумий қон анализлар тахлили 1 052 000 сўмни ташкил этишини ҳисобга олсак, ҳар бир патологик ритм ва ўтказувчанлик бузилишлари мавжуд бўлган, спортчи қайта анализ топшириши умумий ҳисобда битта футболчи учун 2104000 сўмга айланади. Тежалган иқтисодий ҳаражатлар умумий ҳисобда ҳар бир футболчи текшируви учун 1 052 000 сўмни ташкил этади. Хулоса: профессионал футболчилар юрагиниг доимий жисмоний юкламага адаптацияси жараёнида, ритм ва ўтказувчанлик бузилишларини келиб чиқишида гормонлар (тироксин, кортизол), макро ва микроэлементларнинг (темир, калтсий, магний ва калий) ўрни аниқланди. Илмий янгиликдан кенгайтирилган ҳолда фойдаланиши: “Юқори малакали футболчилар юрагининг морфо-функционал параметрларини баҳолаш” мавзусидаги илмий янгиликни Ўзбекистон Енгил атлетика Федерацияси ва Ўзбекистон Таэквондо ВТ Ассоциациясига Республика спорт тиббиёти илмий-амалий марказининг 2023 йил 17 августдаги 1-сонли буйруғига асосан амалиётга жорий этилди.

Yangiliklarga obuna bo‘lish