Sayt test rejimida ishlamoqda

Иминахунова Ирода Хусейновнанинг
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон


I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Тиббий таълим талабаларига USMLE дастурини интеграциялашни методик такомиллаштириш технологиялари (инглиз тилини ўқитиш мисолида)”, 13.00.02  Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2023.1.ДСc/Пед441.
Илмий раҳбар: Кадирова Мунира Расуловна, педагогика фанлари доктори (ДСc), профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Фарғона жамоат саломатлиги тиббиёт институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи: Фарғона жамоат саломатлиги тиббиёт институти ҳузуридаги ПҳД.04/30.09.2020.Тиб.122.01 рақамли Илмий кенгаш асосида тузилган бир марталик илмий кенгаш.  
Расмий оппонентлар: Қурбонова Гулноза Негматовна, педагогика фанлари доктори профессор; Ризаев Жасур Алимжанович, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Жуманазаров Умид Умурзакович, педагогика фанлари доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: Тошкент тиббиёт академияси Урганч филиали.  
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади тиббий таълимда инглиз тилини ўқитишда USMLE дастури асосида интеграцион тизимни ривожлантириш бўйича таклифлар ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.  
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
USMLE дастури асосида тиббий таълим талабаларнинг инглиз тилини ўрганиш жараёнида мустақил таълим олишининг кириш босқичи, пропедевтик босқич, услубий босқич, прагматик босқичларнинг шахсга йўналтирилган ёндашувларига кўра инглиз тилини ўқитишнинг дидактик таъминоти ҳамда клиник фанлар билан интенсивлигининг педагогик жиҳатлари инглиз тилини билиш индекаторларининг баҳолаш кўрсаткичлари асосида аниқлаштирилган;
тиббий  таълим жараёнида инглиз тилини ўрганишда талабаларнинг USMLE дастури, мутахассислик (эмбриология, анатомия, микробиология) фанларидаги назарий ва амалий клиник таққослашга, рефлексив – баҳолашни тизимлаштиришга, мутахассислик фанларининг таркибий – функционал аспектларини асослашга ҳамда моделлаштиришнинг педагогик аппаратига интегратив устуворлик бериш асосида такомиллаштирилган;    
тиббиёт таълим талабаларининг USMLE дастури орқали таълим олиш фаоллигини ривожлантириш модели когнитив, ташкилий-фаолиятли, мотивацион мезонларни факторли баҳолаш ҳамда талабаларнинг касбий лаёқатлари, замонавий билимларни интенсивлигини комбинациялаш орқали такомиллаштирилган;    
тиббий таълимда USMLE дастури асосида талабаларга инглиз тилини ўргатиш, уларнинг касбий тафаккурини ривожлантиришнинг педагогик шарт-шароитларини социолингвистик компетенцияларини ривожлантиришга  йўналтирилган мустақил таълимни ташкил этишнинг  лойиҳавий, моделлаштириш каби методлари интеграллашуви вариативлигини таъминлаш асосида такомиллаштирилган;
тиббиёт олий таълим муассасалари талабаларининг USMLE дастури интеграцияси жараёнларини ривожлантиришнинг методик таъминотини такомиллаштириш бўйича  белгиланган кўрсаткичларидан фойдаланиш концепциясига асосланган таклифлар ишлаб чиқилиган.    
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. USMLE дастури асосида инглиз тилини ўрганишда талабаларниг мутахассисликлари доирасидаги билимларини ривожлантиришга қаратилган натижалари:
USMLE дастури асосида тиббий таълим талабаларнинг инглиз тилини ўрганиш жараёнида, мустақил таълим олишининг кириш босқичи, пропедевтик босқич, услубий босқич, прагматик босқичларнинг шахсга йўналтирилган ёндашувлари асосида инглиз тилини ўқитишнинг дидактик таъминоти ҳамда клиник фанлар билан интенсивлигининг педагогик жиҳатларини аниқлашга доир таклифлар Тиббиёт олийгоҳларининг 5510200-Педиатрия бакалвриат таълим йўналиши талабалари учун   “Медиcал Энглиш” дарслиги мазмунига сингдирилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг  2022-йил 17-мартдаги 106-сон нашр рухсатномаси). Натижада тиббий таълим жараёнида талабаларининг инглиз тилини ўрганишдаги фанлараро интеграциясининг самарадорлиги ошган;
тиббий  таълим жараёнида инглиз тилини ўрганишда талабаларнинг USMLE дастури интеграциясини ривожлантиришда халқаро баҳолаш тизими билан алоқадорлиги, мутахассислик (эмбриология, анатомия, микробиология) фанларидаги назарий ва амалий клиник таққослаш, рефлексив – баҳолашни тизимлаштириш, мутахассислик фанларининг таркибий – функционал аспектларини асослаш ҳамда моделлаштиришнинг педагогик жиҳатларини аниқлашга доир таклифлар Тиббиёт олийгоҳларининг Даволаш ишининг 5510400 - Стоматология бакалавриат таълим йўналиши талабалари учун  “Тиббиётда хорижий тил” дарслиги мазмунига сингдирилган (Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2023-йил 29-октябрдаги 438-сон нашр рухсатномаси). Натижада талабаларнинг мутахассислик доирасида инглиз тилини мустақил эгаллаш сифати ошган;
тиббиёт таълим талабаларининг USMLE дастури орқали таълим олиш фаоллигини ривожлантириш модели когнитив, ташкилий-фаолиятли, мотивацион мезонларни факторли таҳлили ҳамда касбий лаёқатлари, амалий касбий билимларни аниқлаштириш замонавий билимларни интенсивлигини ҳисобга олиш, комбинациялаш ҳамда интерфаол таълим методларини қўллашга доир таклифлар Тиббиёт олийгоҳларининг 60910200 – Даволаш иши йўналиши  талабалари учун мўлжалланган “Тиббиётда хорижий тил” дарслиги мазмунига киритилган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг  2023-йил 31-августдаги 114-43-сон маълумотномаси). Натижада  тиббиёт ходимларининг мутахассисликлари доирасида хорижий тилларни ўрганиш самарадорлигини оширишга эришилган;
тиббий таълимда USMLE дастури асосида талабаларга инглиз тилини ўргатиш, уларнинг касбий тафаккурини ривожлантиришнинг педагогик шарт – шароитларини ташхислаш, бахолаш, социолингвистик компетенцияларини ривожлантиришга  йўналтирилган мустақил таълимни ташкил этишнинг  лойиҳавий,  моделлаштириш каби методларини қўллашга доир таклифлар Тиббиёт олийгоҳларининг 60910200 - Даволаш иши йўналиши учун мўлжалланган “Медиcал Энглиш” дарслиги мазмунига  киритилган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2023-йил 31-августдаги 114-43-сон  маълумотномаси). Натижада талабаларнинг мутахассисликлари доирасида билимларининг ошишига хизмат қилган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish