Sayt test rejimida ishlamoqda

Бадалов Жасур Исмаиловичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар. Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Инфокоммуникация тармоқ тугунларини оптимал жойлаштириш модел ва алгоритмлари”, “05.04.01-“Телекоммуникация ва компютер тизимлари, телекоммуникация тармоқлари ва қурилмалари. Ахборотларни тақсимлаш” (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2023.3.PhD/Т3935.
Илмий раҳбар: Парсиев Сайдиахат Солиходжаевич, техника фанлари доктори, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент ахборот технологиялари университети, DSc.13/30.12.2019.Т.07.02.
Расмий оппонентлар: Амирсаидов Улуғбек Бобурович, техника фанлари доктори, доцент; Ярмухамедов Алишер Агбарович, техника фанлари номзоди, доцент.
Етакчи ташкилот: Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги Ахборот-коммуникация технологиялари ва алоқа ҳарбий институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади инфокоммуникация тармоқлари самарадорлигини ошириш имконини берувчи алоқа тугунларини оптимал жойлаштириш мезони ва алгоритмларини ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
инфокоммуникация тармоқлар орқали узатилаётган нисбий ва абсолют приоритетли маълумотлар оқимлари параметрларини  ҳисоблаш имконини берувчи, Мк/Гк/1/∞ туридаги оммавий хизмат кўрсатиш тизимидан фойдаланган ҳолда, Лаплас-Стилтес ўзгартирувчи матаппарат асосида математик модел ишлаб чиқилган;
маълумотлар оқимларининг ушланиб қолиш вақтини ҳисоблаш формуласи асосида турли топологияларга эга бўлган инфокоммуникация тармоқлари каналлари ўтказувчанликларини танлаш имконони берувчи тугунларини оптимал жойлаштириш мезони ишлаб чиқилган;
инфокоммуникация тармоқ топологияларининг географик жойлашувини  ҳисобга олувчи, жарима функсияси усулидан фойдаланган ҳолда, келтирилган умумтармоқ ҳаражатлар мезони асосида кам харажатли структурасини аниқлаш имконини берувчи алгоритм ишлаб чиқилган;
ҳар хил турдаги приоротетли маълумотлар оқимларнинг тугунларга ўз вақтида  етиб келиш ҳамда кечикиш вақтларини ва вақт-эҳтимолли параметрларини  ҳисобга олувчи матаематик моделлар асосида ҳисоблаш алгоритми яратилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. “Инфокоммуникация тармоқ тугунларини оптимал жойлаштириш модел ва алгоритмлари” мавзусида олинган натижалар бўйича:
“УНИCОН.УЗ” ДУК илмий тадқиқот жараёнларига маълумотлар оқими характеристикаларини ҳисобловчи математик модел ҳамда алгоритм тадбиқ этилди. Натижада телекоммуникация тармоғи ҳолатини реал вақт давомида мониторинг қилиш мумкинлиги аниқланган (“УНИCОН.УЗ” ДУКнинг 2023-йил 1-августдаги  далолатномаси; Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлигининг 2023-йил 6-сентябр 33-8/6127-сонли маълумотномаси).
телекоммуникация тармоқлари каналларининг ўтказувчанлик қобилиятини ошириш имконини берувчи инфокоммуникация тармоқ тугунларини оптимал жойлаштириш мезони “BROSS TELEKOM” МЧЖ телекоммуникация тармоқларини лойиҳалаштириш жараёнига тадбиқ этилди, натижада маълумотларнинг тугунларда ушланиб қолиш вақтини 1,3 мс гача камайтиришга эришилган (“BROSS TELEKOM” МЧЖнинг 2023- йил 11- августдаги далолатномаси;  Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлигининг 2023-йил 6-сентябр 33-8/6127 -сонли маълумотномаси).
инфокоммуникация тармоғи структурасини оптималлаштириш модели ва алгоритми “Ўзбектелеком” АК да амалий тадбиқ этилди, натижада Компания учун кетадиган харажатларни 5-7 % гача иқтисодий самара бериши аниқланган (“Ўзбектелеком” АКнинг 2023- йил 22- августдаги далолатномаси; Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлигининг 2023-йил 6-сентябр 33-8/6127 -сонли маълумотномаси).

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish