Sayt test rejimida ishlamoqda

Бақоева Нилуфар Матёқуб кизининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «COVID-19дан сўнг ривожланган вақтидан илгари тухумдонлар етишмовчилигида  гипоталамик маркерларнинг роли», 14.00.03 – Эндокринология (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2022.2.PhD/Tib2651.
Илмий раҳбар: Хайдарова Феруза Алимовна, тиббиёт фанлари доктори, профессор
Диссертация бажарилган муассаса номи: Академик Ё.Х.Турақулов номидаги Республика ихтисослаштирилган эндокринология илмий-амалий тиббиёт маркази.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Академик Ё.Х.Турақулов номидаги Республика ихтисослаштирилган эндокринология илмий-амалий тиббиёт маркази, DSc.04/01.04.2023.Tib.161.01.
Расмий оппонентлар: Шагазатова Барно Хабибуллаевна, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Алиева Анна Валерьевна, тиббиёт фанлари доктори.
Етакчи ташкилот: Тошкент педиатрия тиббиёт институти
II. Тадқиқотнинг мақсади кисспептин (KISS1) ва бош мия нейротрофик омили (BDNF) каби гипоталамик маркерларнинг COVID-19дан кейин аёлларда вақтидан илгари тухумдонлар етишмовчилиги ривожланишидаги ролини аниқлашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
клиник-лаборатор кўрсаткичлари асосида вақтидан илгари тухумдонлар етишмовчилиги билан касалланган аёлларнинг қонида кисспептин ва бош мия нейротрофик омил даражаси репродуктив ёшдаги соғлом аёлларга нисбатан паст эканлиги аниқланган;
коронавирус инфекциясидан сўнг вақтидан илгари тухумдонлар етишмовчилиги ривожланиш механизми ўрнатилган, унинг ривожланиши билан кисспептин ва BDNF даражасининг пасайиши ўртасидаги бевосита боғлиқлик аниқланган;
коронавирус инфекциясидан сўнг вақтидан илгари тухумдонлар етишмовчилиги билан касалланган аёлларда ташвиш, стресс ва депрессиянинг оғирлиги билан KISS1 ва BDNF даражалари ўртасида юқори даражадаги корреляция аниқланган;
COVID-19дан сўнг вақтидан илгари тухумдонлар етишмовчилиги ривожланишини башорат қилишнинг математик усулига асосланиб, ташвиш, стресс, депрессия даражаси кисспептин ва миянинг нейротрофик омили билан боғлиқлиги касаллик ривожланишининг муҳим прогностик кўрсаткичлари эканлиги аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Академик Ë.Х.Тўрақулов номидаги Республика ихтисослаштирилган эндокринология илмий-амалий тиббиёт маркази Эксперт кенгашининг 2024 йил 19 февралдаги 51-сон хулосасига кўра (илмий янгиликни бошқа соғлиқни сақлаш муассасаларига жорий этиш бўйича Академик Ë.Х.Тўрақулов номидаги Республика ихтисослаштирилган эндокринология илмий-амалий тиббиёт 2023 йил 19-феврал № 01-06/208 билан тасдиқланган):
биринчи илмий янгилик: клиник-лаборатор кўрсаткичлари асосида вақтидан илгари тухумдонлар етишмовчилиги билан касалланган аёлларнинг қонида кисспептин ва бош мия нейротрофик омил даражаси репродуктив ёшдаги соғлом аёлларга нисбатан паст эканлиги аниқлангани Республика аҳоли репродуктив саломатлиги маркази бўйича 01.07.2023 йилдаги 25-сон ҳамда Республика ихтисослаштирилган акушерлик ва гинекология илмий-амалий тиббиёт маркази бўйича 07.07.2023 йилдаги 1031-сон буйруқлари билан амалиётига жорий этилган. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: вақтидан илгари тухумдонлар етишмовчилигида кисспептин ва бош мия нейротрофик омилини ўрганиш бу сабабли юзага келувчи юрак қон томир, суяклардаги ўзгариш ва бепуштлик каби муаммолар келиб чиқишини камайтириш имконини беради. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги: янги маркерлардан фойдаланиш натижасида ортиқча лаборатор текширувлардан фойдаланиш ва инструментал текширувларни амалга ошириш учун пул харажатларини камайтириш ҳисобига иқтисодий самарадорликка эришилади. Қонда кисспептинни аниқлаш нархи 210000 сўмни, бош мия нейротрофик омилини аниқлаш – 180000 сўмни, ВИТЕда ўрин босувчи гормонал терапия нархи эса йилига 1320000 сўмни ташкил қилади, шунга кўра 930000 сўмни иқтисод қилиш имконини беради. Хулоса: аёлларнинг репродуктив тизимини бошқаришда иштирок этувчи кисспептин ва бош мия нейротрофик омилининг катта аҳамиятга эгалигини билиш орқали вақтидан илгари тухумдонлар етишмовчилиги ривожланишига таъсирини баҳолаш 1 нафар бемор ҳисобига маблағни 930000 сўмга иқтисод қилиш имконини беради;
иккинчи илмий янгилик: коронавирус инфекциясидан сўнг вақтидан илгари тухумдонлар етишмовчилиги ривожланиш механизми ўрнатилган, кисспептин ва BDNF даражасининг пасайиши билан унинг ривожланиши ўртасидаги бевосита боғлиқлик аниқлангани Республика аҳоли репродуктив саломатлиги маркази бўйича 01.07.2023 йилдаги 25-сон ҳамда Республика ихтисослаштирилган акушерлик ва гинекология илмий-амалий тиббиёт маркази бўйича 07.07.2023 йилдаги 1031-сон буйруқлари билан амалиётига жорий этилган. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: вақтидан илгари тухумдонлар етишмовчилиги коронавирусдан сўнг ривожланишини аниқлашда кисспептин ва бош мия нейротрофик омилини ўрганиш бу сабабли юзага келувчи бепуштлик хавфини камайтириш имконини беради. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги: таклиф этилган маркерларни ўрганиш орқали вақтидан илгари тухумдонлар етишмовчилигини эрта ташхислаш кейинчалик даволаш учун зарур бўлган дори воситалари, ҳомиладорликнинг режалаштиришга керак бўладиган қўшимча репродуктив технологиялар ва тор мутахассислар кўриклари учун керак бўладиган сарф-харажатларини олдини олиш натижасида иқтисодий самарадорликка эришилади (қўшимча репродуктив технология учун ўртача 25000000 сўмни, РИЭИАТМнинг прейскурантига кўра мутахассислар (гинеколог ва эндокринолог) маслаҳати 140400 сўмни, ўрин босувчи терапия учун йилига 1320000 сўмни ташкил қилади). Хулоса: аёлларнинг репродуктив тизимини бошқарувчи кисспептин ва миядан олинган нейротрофик омил таъсирини COVID-19 дан кейин аёлларда вақтидан илгари тухумдонлар етишмовчилиги ривожланишининг механизмини таклиф қилиш 1 нафар бемор ҳисобига маблағни 26460400 сўмга иқтисод қилиш имконини беради;
учинчи илмий янгилик: коронавирус инфекциясидан сўнг вақтидан илгари тухумдонлар етишмовчилиги билан касалланган аёлларда ташвиш, стресс ва депрессиянинг оғирлиги билан KISS1 ва BDNF даражалари ўртасида юқори даражадаги корреляция аниқлангани Республика аҳоли репродуктив саломатлиги маркази бўйича 01.07.2023 йилдаги 25-сон ҳамда Республика ихтисослаштирилган акушерлик ва гинекология илмий-амалий тиббиёт маркази бўйича 07.07.2023 йилдаги 1031-сон буйруқлари билан амалиётига жорий этилган. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: коронавирус инфекциясидан кейин аёлларда юзага келадиган репродуктив ўзгаришларнинг олдини олиш мақсадида махсус алгоритм орқали бирламчи тиббиёт звеносида аёлларнинг психологик ҳолатига сўровнома ёрдамида баҳо бериш орқали хавф гуруҳидаги аёлларни аниқлаб, уларни чуқурроқ текшириб эрта тахшислашдан иборат. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги: бирламчи тиббиёт тизимида коронавирус инфекциясидан кейин мурожаат бўлганда иқтисодий харажат талаб қилмайдиган махсус сўровнома орқали аёлларнинг психологик ҳолатини ўрганиб, улардан хавф гуруҳларини аниқлаш натижасида иқтисодий самарадорликка эришилади. Хулоса: вақтидан илгари тухумдонлар ривожланишининг сабабларини эрта аниқлаб, хавф гуруҳларига эътибор қаратилган ҳолда эрта ташхислаш натижасида 1 нафар бемор ҳисобига маблағни 757400 сўмга иқтисод қилиш имконини беради;
тўртинчи илмий янгилик: COVID-19дан сўнг вақтидан илгари тухумдонлар етишмовчилиги ривожланишини башорат қилишнинг математик усулига асосланиб, ташвиш, стресс, депрессия даражаси кисспептин ва бош миянинг нейротрофик омили билан боғлиқлиги касаллик ривожланишининг муҳим прогностик кўрсаткичлари эканлиги аниқлангани Республика аҳоли репродуктив саломатлиги маркази бўйича 01.07.2023 йилдаги 25-сон ҳамда Республика ихтисослаштирилган акушерлик ва гинекология илмий-амалий тиббиёт маркази бўйича 07.07.2023 йилдаги 1031-сон буйруқлари билан амалиётига жорий этилган. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: математик моделдан фойдаланиш орқали коронавирус инфекцияси туфайли вақтидан илгари тухумдонлар етишмовчилигининг ривожланишини башорат қилиш имконини берганлиги билан изоҳланади. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги: ишлаб чиқилган математик прогностик модел махсус формула орқали COVID-19дан кейин вақтидан илгари тухумдонлар ривожланишини башорат қилишда ҳеч қандай молиявий харажатларсиз амалга ошириш натижасида иқтисодий самарадорликка эришилади. Ушбу формуладан фойдаланиш натижасида иқтисодий самарадорлик 100% ни ташкил этади ((390000-0)/390000=1). Хулоса: вақтидан илгари тухумдонлар етишмовчилигининг ривожланишини олдини олиш мақсадида прогностик моделдан фойдаланиш 1 нафар нафар бемор ҳисобига маблағни 390000 сўмга иқтисод қилиш имконини беради.

Yangiliklarga obuna bo‘lish