Sayt test rejimida ishlamoqda

Хусенова Нодира Тургуновнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар:
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Болалик даври неврологик статусини ҳисобга олган ҳолда аутистик спектр бузилишларини ташхислаш ва коррекция қилишни яхшилаш», 14.00.13 – Неврология (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2021.3.PhD/Tib2118.
Илмий раҳбар: Эргашева Наргиза Насриддиновна, тиббиёт фанлари доктори, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент педиатрия тиббиёт институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент тиббиёт академияси, DSc.04/05.05.2023.Tib.30.04.
Расмий оппонентлар: Раимова Малика Мухамеджановна, тиббиёт фанлари доктори, доцент; Дьяконова Елена Николаевна, тиббиёт фанлари доктори, профессор (Россия Федерацияси).
Етакчи ташкилот номи: Бухоро давлат тиббиёт институти.
Диссертациянинг йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: аутистик спектр бузилишларининг дастлабки кўп босқичли комплекс ташхисотини оптималлаштириш ва болалик давридаги неврологик касалликлар ҳамда мия нейропептидларини ҳисобга олган ҳолда уларни коррекциялаш тамойилларини ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
M-CHAT-R скрининг шкаласи ва DSM-V мезонлари таҳлили асосида болаларда АСБни эрта ташхислаш мезонлари ишлаб чиқилган;
умумий миелин  оқсили (УМО) массанинг пасайиши ортида юқори таркибли S100B, NSE ва GFAP номутаносиблигининг юзага келиши турли бош мия тузилмалари шаклланиши ва етилишида бузилиш мавжудлигидан далолат бериб, болаларда корреляция таҳлили билан тасдиқланадиган аутизм белгилари ривожланишига олиб келиши асосланган;
АСБ билан хасталанган болалар қонида ST-Serotonin даражасининг ошиши, патогенетик жиҳатдан бундай болаларнинг ҳиссий-мотивацион соҳадаги бузилишлари билан боғлиқлиги  ҳамда  сочлардаги натрий, хром, бром, кальций, цинк, мис, темир, кобальт ва йод типидаги базавий элементлар концентрацияси асаб ва иммун тизимларнинг ишлашидаги роли аниқланган;
МТРТни қўллаш АСБ билан оғриган болалар ижтимоий мослашувини яхшилашга ва уларнинг мулоқотмандлигини оширишга ёрдам бериши асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши:                    Тошкент педиатрия тиббиёт институти мувофиқлаштирувчи Эксперт кенгашининг 2024 йил 7 февралдаги 03/1688-сон хулосасига кўра (илмий янгиликларни бошқа соғлиқни сақлаш муассасаларига жорий этиш бўйича Соғлиқни сақлаш вазирлиги Тошкент педиатрия тиббиёт институтининг 2024 йил 19 январдаги 03/179-сонли хати юборилган);
биринчи илмий янгилик: M-CHAT-R скрининг шкаласи ва DSM-V мезонлари таҳлили асосида болаларда АСБни эрта ташхислаш мезонлари ўзбек тилида ишлаб чиқилгани У.Қ.Қурбонов номидаги Республика болалар руҳий-асаб касалликлар шифохонаси бўйича 21.11.2023 й.; 55-сонли ҳамда  Самарқанд давлат тиббиёт университети 1-клиникаси болалар неврологияси бўлими бўйича 20.11.2023 й.; 121-сонли буйруқлари билан амалиётга жорий этилган. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: АСБни эрта ташхислаш бирламчи тиббиёт шифокорларига хавф гуруҳидаги болаларни ўз вақтида аниқлаш имконини беради ва ушбу касаллик белгиларини эрта аниқлаш ногиронлик даражасини сезиларли даражада камайтиради, ҳамда келажакда ижтимоий мослашувни оширади. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: АСБ мавжуд беморларда кўп босқичли комплекс диагностика, жумладан клинико-неврологик, нейропсихологик, махсус шкалалардан фойдаланиш, хусусан, M-CHAT-R ва DSMVмезонлари, болаларда АСБ белгиларини эрта аниқлаш ва адекват даволаш тактикасини танлаш имконини беради, бу эса ҳаражатларнинг камайишига олиб келади:  S/E = (S2 – S1) / (E2 – E1) = (186000 - 120000)/(76,7-17,6)=34000/59,1x100=57529,61сўм, бунда S/E – “харажат/самарадорлик”, С1 ва С2 мос равишда биринчи ва иккинчи аралашувларнинг умумий харажатлари, Е1 ва Е2 эса мос равишда биринчи ва иккинчи аралашувларнинг самарадорлиги бўлиб, исталган ва исталмаган клиник натижанинг коэффиценти бўйича ифодаланади. Хулоса: болаларда АСБнинг дастлабки белгилари ва касалликнинг ривожланиш хавф гуруҳини аниқлаш, диагностика муддатини қисқартириш ҳисобига харажатларни 2,8 баробарга камайтиради ва бир бемор учун 57529,61 сўм иқтисодий самарадорликка эришиш имконини беради.
иккинчи илмий янгилик: умумий миелин оқсили массанинг пасайиши ортида юқори таркибли S100B, NSE ва GFAP номутаносиблигининг юзага келиши турли бош мия тузилмалари шаклланиши ва етилишида бузилишдан далолат бериб, болаларда корреляция таҳлили билан тасдиқланадиган аутизм белгилари ривожланишига олиб келиши илмий асослангани У.Қ.Қурбонов номидаги Республика болалар руҳий-асаб касалликлар шифохонаси бўйича 21.11.2023 й.; 55-сонли ҳамда  Самарқанд давлат тиббиёт университетининг 1-клиникаси болалар неврологияси бўлими бўйича 20.11.2023 й.; 121-сонли буйруқлари билан амалиётга жорий этилган. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: умумий миелин оқсили массанинг пасайиши фонида юқори таркибли S100B, NSE ва GFAP номутаносиблигининг юзага келиши, бош мия турли хил структураларининг шаклланиши ва етилиши бузилганлигидан далолат бериши, адекват даволаш тактикасини танлаш имконини беради, бу эса ҳаражатларнинг камайишига олиб келади:  S/E = (S2 – S1) / (E2 – E1) = (186000 - 120000)/(76,7-17,6)=34000/59,1x100=57529,61сўм, бунда S/E – “харажат/самарадорлик”, С1 ва С2 мос равишда биринчи ва иккинчи аралашувларнинг умумий харажатлари, Е1 ва Е2 эса мос равишда биринчи ва иккинчи аралашувларнинг самарадорлиги бўлиб, исталган ва исталмаган клиник натижанинг коэффиценти бўйича ифодаланади. Хулоса: болаларда АСБнинг дастлабки белгилари ва касалликнинг ривожланиш хавф гуруҳини аниқлаш, диагностика муддатини қисқартириш ҳисобига харажатларни 2,8 баробарга камайтиради ва бир бемор учун 57529,61 сўм иқтисодий самарадорликка эришиш имконини беради.
учинчи илмий янгилик: АСБ билан хасталанган болалар қонида ST-Serotonin даражасининг ошиши патогенетик жиҳатдан бундай болаларнинг ҳиссий-мотивацион соҳадаги бузилишлари билан боғлиқлиги исботлангани, шунингдек, нерв ва иммунитет тизимларининг фаолиятида иштирок этувчи макроэлементлар (натрий, хром ва бром), эссенциал элементлар (кальций, хром, рух, мис, темир, кобальт, йод) даражаси токсик микроэлементлар (рубидий, кумуш, лантан, уран) таркибининг ошиши тенденцияси ортида пасайиши аниқлангани, ҳамда сочларнинг микроэлементлар таркиби ва унинг болалардаги АСБ оғирлигига боғлиқлигининг комплекс баҳолангани У.Қ.Қурбонов номидаги Республика болалар руҳий-асаб касалликлар шифохонаси бўйича 21.11.2023 й.; 55-сонли ҳамда Самарқанд давлат тиббиёт университети 1-клиникаси болалар неврологияси бўлими бўйича 20.11.2023 й.; 121-сонли буйруқлари билан амалиётга жорий этилган. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: олинган маълумотлар АСБда микроэлементлар етишмовчилигининг ривожланиш диагностикасини яхшилайди ва бу даволаш тамойиллари ҳамда болаларнинг ҳаёт сифатини яхшилашга ёрдам беради. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: йиллик тежаш қиймати: Iyil = Iu – SHum = 33003632–7800000=25203632 сўм. Бу ерда, Iyi – касаллик учун кетадиган бир йиллик ўртача харажат; Iu ва SHum – асосий ва тавсия этилаётган вариантларда бир касалликни ташхислаш ва даволаш учун 1 йиллик сарф-харажатлар. Хулоса: микроэлементлар ва витаминлар етишмовчилигини эрта босқичларда аниқлаш АСБ мавжуд болаларни даволаш харажатларини камайтириб, ҳар бир бемор учун бюджет маблағларини 25203632 сўмга тежайди.
тўртинчи илмий янгилик: МТРТни қўллаш АСБ билан оғриган болалар ижтимоий мослашувини яхшилашга ва уларнинг мулоқотмандлигини оширишга ёрдам беришининг илмий асослангани У.Қ.Қурбонов номидаги Республика болалар руҳий-асаб касалликлар шифохонаси бўйича 21.11.2023 й.; 55-сонли ҳамда Самарқанд давлат тиббиёт университети 1-клиникаси неврология бўлими бўйича 20.11.2023 й.; 121-сонли буйруқлари билан амалиётга жорий этилган. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: аутистик спектр бузилиши бўлган болаларда микротокли рефлексотерапия ёрдамида комплекс даволаш боланинг ривожланиш кўникмаларини тиклашга, ижтимоий мослашувини яхшилашга ёрдам бериб, оғир оқибатлар ва ногиронликнинг олдини олади. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: АСБни комплекс даволашда тавсия этилган МТРТ усули қиммат усул бўлиб, клиник хусусиятларига кўра у қўшимча харажатларни оқлайди. комплекс даволанишда МТРТ олган АСБли болаларда нутқий кўникмалар ривожланган, диққатнинг унумдорлиги, кўрув модаллиги ортган, хавотирлилик, тажовузкорлик ва депрессив реакциялари камайган, шунингдек, мулоқотмандлик кўникмаларини эгаллаш ўртача 42,8% га ошган. АСБ билан оғриган болаларни даволашнинг иқтисодий самарадорлиги тахлили шуни кўрсатди, кутилган клиник натижага эга бўлиш учун ушбу даволаш нархи:  S/E = (S2 – S1) / (E2 – E1) = (186000 - 120000)/(76,7-17,6)=34000/59,1x100=57529,61сўм, бунда S/E – “харажат/самарадорлик”, С1 ва С2 мос равишда биринчи ва иккинчи аралашувларнинг умумий харажатлари, Е1 ва Е2 эса мос равишда биринчи ва иккинчи аралашувларнинг самарадорлиги бўлиб , исталган ва исталмаган клиник натижанинг коэффиценти бўйича ифодаланади. Хулоса: АСБ мавжуд болаларни даволаш харажатларини таҳлил қилиш шуни кўрсатадики, бир бемор учун керакли клиник нархи 57 529,61 сўмни ташкил қилади.

Yangiliklarga obuna bo‘lish