Sayt test rejimida ishlamoqda

Хомидов Жасурбек Жамолдиновичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Фарғона водийси шароитида доривор (ингичка баргли) лаванда (lavandula angustifolia Mill.)нинг интродукцияси ва биоэкологик хусусиятлари», 06.03.03 - Доривор ўсимликлар интродукцияси, етиштириш технологияси ва агрофармоэкологияси (биология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2023.3.PhD/B1004.
Илмий раҳбар: Тўхтаев Бобоқул Ёрқулович, биология фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўрмон хўжалиги илмий-тадқиқот институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат аграр университети ҳузуридаги DSc.05/29.04.2022.Qx.13.04 рақамли илмий кенгаш асосидаги бир марталик илмий кенгаш.
Расмий оппонентлар: Хамраева Диловар Толибджоновна, биология фанлари доктори; Наралиева Насибахон Мамановна, биология фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Гулистон давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Фарғона водийсининг тупроқ иқлим шароитидаги тоғ олди адирликлари ҳамда чўл ҳудудларида ўзига хос эфир мойга бой доривор ингичка баргли лаванда (Lavandula angustifolia) нинг интродукцияси ва биоэкологик хусусиятларини аниқлаш ҳамда кенг миқёсдаги плантацияларини ташкил этишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Фарғона водийсининг суғориладиган, сув билан кам таъминланган тоғ олди адирликлари ва шўрланган тупроқларида доривор лаванда интродукция қилинди ҳамда кенг масштабли плантациялар ташкил этиш борасида дастлабки тадбирлар ишлаб чиқилган;
доривор лаванданинг лаборатория шароитида уруғ унувчанлиги мақбул +25 0С ҳароратда 93,6 %, дала шароитида 0,5-1,0 см чуқурликда 63,0 - 75,1% бўлиши аниқланган;
иссиқхона шароитида доривор лаванданинг гетероауксин (корневин 200 мг/л) ишчи эритмаси таъсирида вегетатив кўпайтирганда баҳор мавсумининг бошланиши 18-25 февралда 82,3 % кўкарувчанликга эга бўлиши исботланган;
виргинил даврида доривор лаванданинг интродукция шароитларида биринчи йил ўсимлик бўйи 35,4 см, поя диаметри 0,49 см, иккинчи йил ўсимлик эса 39,0 см, поя диамерти 0,60 ва учинчи вегетация йилида эса ўсимлик бўйи 46,3 см бўлиши аниқланган;
Пахтаобод, Андижон ва Ёзёвон туманлари тупроқ-иқлим шароитларида онтогенез (латент, виргинил, генератив) даврлари ривожланиши, вегетация даври 230-255 кун давом этиши аниқланган;
доривор лаванданинг уч йиллик уруғ кўчатидан ўртача 131,46 г гул хом ашё ҳосили олиш мумкинлиги исботланган;
доривор лаванданинг уч йиллик уруғ кўчатидан уруғ маҳсулдорлиги 621,6 дона, қаламчадан экилган ўсимликда эса 859,9 донани ташкил этиши аниқланган;
доривор лаванданинг фитокимёвий таҳлили натижасига кўра, эфир мойининг чиқиш унуми ҳўл хом ашёсига нисбатан Пахтаобод шароитида 78,37% ва Ёзёвон шароитида 59,26% бўлиши аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Фарғона водийси шароитида доривор (ингичка баргли) лаванда (Lavandula angustifolia Mill.) нинг интродукцияси ва биоэкологик хусусиятлари бўйича олинган илмий натижалар асосида:
Лаванда кўчатларини вегетатив кўпайтириш ишланмаси Наманган давлат ўрмон хўжалигида 1,3 га, Поп давлат ўрмон хўжалигида 3,5 гамайдонга жорий этилган (Табиат ресурслари вазирлигининг 2023 йил 10 майдаги 03-01/21-937-сон хамда, Ўрмон хўжалиги агентлигининг 2023 йил 25 майдаги 01/28-2396-сон маълумотномаси). Натижада, лаванда гул хом ашёсини тайёрлаш орқали 55,2% юқори даромад олиш имконини берган;
ингичка баргли лаванда ўсимлигининг плантацияларини барпо этиш ишланмаси Фарғона давлат ўрмон хўжалигида 2,8 га майдонга жорий этилган(Табиат ресурслари вазирлигининг 2023 йил 10 майдаги 03-01/21-937-сон хамда, Ўрмон хўжалиги агентлигининг 2023 йил 25 майдаги 01/28-2396-сон маълумотномаси). Натижада, лаванда гул хом ашёсини тайёрлаш орқали 58,4% юқори даромад олиш имконини берган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish