Sayt test rejimida ishlamoqda

Тошов Худойназар Рамазоновичнинг
фан доктори (DSc) диссертация ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Табиий география фани тарихи ва унинг муаммолари», 11.00.01 - Табиий география (география фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2022.4.DSc/Gr43.
Диссертация бажарилган муассасалар номи: Бухоро давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Самарқанд давлат университети, DSc.03/30.12.2021.Gr.02.07.
Расмий оппонентлар: Боймирзаев Каримжон Мирзахмедович, география фанлари доктори; Миракмалов Мирали Туранбаевич, география фанлари доктори; Ғаффоров Шокир Сафарович, тарих фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Ўш давлат университети (Қирғисизтон).
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: табиий географиянинг фан сифатида шаклланиш ва ривожланиш тарихи ва ундан ҳозирги илмий табиий географияни вужудга келишини илмий тавсифлаш каби назарий масалаларга оид илмий хулосалар беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
умумий табиий география йўналишига оид дастлабки географик тасаввурлар милоддан аввалги VI асрдан бошланганлиги аниқланган;
география, жумладан табиий география фанининг ривожланишида Шарқ “Уйғониш даври”, айниқса Ўрта Осиёлик олимларнинг асарлари илмий жиҳатдан синтезланган ва улар яратган қонуният ва ғоялар ҳозирги илмий табиий география фанининг мустақил фан сифатида ривожланишида муҳим аҳамиятга эга эканлиги асосланган;
табиий география фанининг объекти, предмети ва вазифалари каби назарий масалаларига бағишланган асарларнинг илмий таҳлили асосида ҳозирги илмий табиий география фанининг методологик асослари ХVIИ асрдан то ХХ асрнинг бошларига қадар тўлиқ якунланмаганлиги аниқланган;
табиий географиянинг фан сифатида ривожланишида муҳим бўлган илмий мактаблар ҳамда олимларнинг илмий фаолиятлари асосида табиий – тарихий сфера мавжудлиги ҳақидаги энг умумий тасаввурлар пайдо бўлганлиги илмий асосланган;
географик фанлар системасига оид ишлаб чиқилган тасниф схемалари илмий баҳоланганлиги ва ХХ асрнинг иккинчи ярмида илмий табиий география фани шаклланганлигининг исботи асосида ҳозирги илмий табиий география фанининг янги тасниф схемаси яратилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Илмий табиий географиянинг шаклланиш тарихи ва ундаги муаммолар таҳлили бўйича олинган натижалар асосида:
табиий география фанининг ривожланишида Шарқ “Уйғониш даври”да яратилган қонуният ва ғоялари ҳозирги илмий табиий география фанининг мустақил фан сифатида ривожланишида муҳим аҳамиятга эга эканлиги ҳақидаги маълумотларидан Бухоро вилоят миллий телерадио компаниясининг “Замондош” “Қадим манзиллар” кўрсатувлари ссенарийларини шакллантиришда фойдаланилган (Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси давлат муассасининг 2023 йил 26 сентябрдаги 02-31-1460-сон маълумотномаси). Натижада, Ўрта Осиёдан, жумладан мамлакатимиздан етишиб чиққан буюк алломаларнинг географик қарашларини кенг оммага тақдим этиш имконини оширган.
тўпланган илмий-тарихий маълумотлардан Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси “Ўзбекистон тарихи” телеканали кўрсатувлари ссенарийсини шакллантириш ва тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси давлат муассасининг 2023 йил 26 сентябрдаги 02-31-1460 - сон маълумотномаси). Натижада, табиий фанларнинг вужудга келиши ҳақидаги илмий тасаввурларни телетомошабинларга аниқ ва тушунарли тарзда етказиб бериш имконини берган.
табиий география фанининг объекти, предмети ва вазифалари каби назарий масалалар ечими тўғрисидаги ғоялардан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Имом Бухорий халқаро илмий тадқиқот маркази амалиётида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Имом Бухорий халқаро илмий тадқиқот марказининг 2024 йил 16 февралдаги 02/55 - сон маълумотномаси). Натижада, табиий география тарихига доир янги ғоялардан нафақат мамлакатимизда балки қўшни ва узоқ хориж давлатларида ҳам фойдаланиш имконини берган.
тадқиқоқнинг илмий янгиликлари, назарий хулосалари, методологик ҳамда амалий таклифларидан  Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Имом Бухорий халқаро илмий тадқиқот маркази фаолиятида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Имом Бухорий халқаро илмий тадқиқот марказининг 2024 йил 16 февралдаги 02/55 - сон маълумотномаси). Наижада, “Ўрта аср Шарқ алломалари ва мутафаккирлари тарихий-фалсафий меъроси энциклопедияси” номли энциклопедия, каталог ва албомларини мазмунини бойитишга хизмат қилган.
географик фанлар системасига оид ишлаб чиқилган тасниф схемалари илмий баҳоланганлиги ва ХХ асрнинг иккинчи ярмида илмий табиий география фани шаклланганлигининг исботи асосида яратилган ҳозирги илмий табиий география фанининг янги тасниф схемаси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Имом Бухорий халқаро илмий тадқиқот маркази фаолиятида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Имом Бухорий халқаро илмий тадқиқот марказининг 2024 йил 16 февралдаги 02/55 - сон маълумотномаси). Натижада, ҳамкор ташкилотларда Х.Тошов таклиф этган тасниф схемасини омаллаштириш имконини берган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish