Sayt test rejimida ishlamoqda

Тўрабеков Соҳибжон Шербой ўғлининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи):
“Туризм хизматлари соҳасини ривожлантириш ва унинг аҳоли бандлигини таъминлашдаги ролини ошириш истиқболлари”, 08.00.17. – Туризм ва меҳмонхона фаолияти (иқтисодиёт фанлари).           
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2021.1.PhD/Iqt1637
Илмий раҳбар: Мухаммедов Мурод Мухаммедович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти, PhD.03/28.02.2022.I.18.01
Расмий оппонентлар: Тухлиев Искандар Суюнович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор;     Ибрагимов Нутфилло Салимович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Қарши давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади  Ўзбекистонда туризм хизматлари соҳасини жадал ривожлантириш асосида аҳоли бандлигини ошириш бўйича илмий-услубий тавсиялар ва амалий таклифлар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
туризм соҳасининг аҳоли бандлигига таъсирини баҳолашга ёндашуви “аҳоли жон бошига ЯИМ ҳажми”, “меҳмонхона ва жойлаштириш воситалари сони”, “соҳада меҳнат унумдорлиги” каби кўрсаткичлар эластикликлигига кўра такомиллаштирилган;
туризмни барқарор ривожлантириш тамойиллари таркиби сунъий интеллект интеграцияси ва инновацион стартаплар кабиларга кўра “технологик трансформация” ҳамда мониторинг жараёнини ижтимоий экологик мақсадлар кабиларга кўра “тадқиқот ва мониторинг” йўналишларини интеграциялаш асосида такомиллаштирилган;
туризм соҳасида бандлик даражасини ошириш, кадрлар қўнимсизлиги ва мавсумийлик муаммоларини бартараф этишда “МИCЕ туризми” ташкилий-иқтисодий механизми хўжалик субъектларига давлат субсидияларини бериш, ягона ижтимоий тўловларни оптималлаштириш, таълим тадбирларини ривожлантириш кабиларга кўра такомиллаштирилган;
республикада туризм хизматлари соҳасини ривожлантириш асосида тармоқда банд аҳоли сонини оширишнинг 2024 – 2030-йилларга мўлжалланган ўрта муддатли прогноз кўрсаткичлари ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Туризм хизматлари соҳасини ривожлантириш ва унинг аҳоли бандлигини таъминлашдаги ролини ошириш истиқболлари бўйича ишлаб чиқилган таклифлар асосида:
туризм соҳасининг аҳоли бандлигига таъсирини баҳолашга ёндашуви “аҳоли жон бошига ЯИМ ҳажми”, “меҳмонхона ва жойлаштириш воситалари сони”, “соҳада меҳнат унумдорлиги” каби кўрсаткичлар эластикликлигига кўра такомиллаштириш бўйича тавсия Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ҳузуридаги Туризм қўмитаси томонидан “Туризм соҳасини ривожлантиришнинг ҳудудий дастурлари”ни ишлаб чиқишда фойдаланилган (Туризм қўмитасининг 2023-йил 1-ноябрдаги 02-12-17-1175-сон маълумотномаси). Мазкур тавсия туризм соҳасининг аҳоли бандлиги ва умумиқтисодий сифат ўзгаришларига ижобий таъсирини кучайтириш бўйича қўшимча имкониятларни ишлаб чиқариш жараёнига жалб қилишга муайян даражада хизмат қилган;
туризмни барқарор ривожлантириш тамойиллари таркиби сунъий интеллект интеграцияси ва инновацион стартаплар кабиларга кўра “технологик трансформация” ҳамда мониторинг жараёнини ижтимоий экологик мақсадлар кабиларга кўра “тадқиқот ва мониторинг” йўналишларини интеграциялаш асосида такомиллаштириш бўйича таклиф Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ҳузуридаги Туризм қўмитаси томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023-йил 27-июлдаги ПҚ-238-сон “Туризм йўналишидаги ислоҳотларни янада жадаллаштириш ва соҳада давлат бошқаруви тизимини самарали ташкил қилиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарор лойиҳасини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Туризм қўмитасининг 2023-йил 1-ноябрдаги 02-12-17-1175-сон маълумотномаси). Ушбу тавсиянинг амалиётга жорий қилиниши туризм хизматларини кўрсатувчи субъектлар фаоллигини баҳолашнинг янги меъзон ва кўрсаткичлар тизимини такомиллаштириш имконини кенгайтиришга муайян даражада хизмат қилган.
туризм соҳасида бандлик даражасини ошириш, кадрлар қўнимсизлиги ва мавсумийлик муаммоларини бартараф этишда “МИCЕ туризми” ташкилий-иқтисодий механизми хўжалик субъектларига давлат субсидияларини бериш, ягона ижтимоий тўловларни оптималлаштириш, таълим тадбирларини ривожлантириш кабиларга кўра такомиллаштириш бўйича тавсия Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ҳузуридаги Туризм қўмитаси томонидан “Туризм соҳасини янада ривожлантириш ва тизим фаолиятини трансформация қилиш бўйича Йўл харитаси”ни ишлаб чиқишда фойдаланилган (Туризм қўмитасининг 2023-йил 1-ноябрдаги 02-12-17-1175-сон маълумотномаси). Мазкур тавсия ҳудудда туризм мавсумини узайтириш, кадрлар қўнимсизлиги даражасини пасайтириш ва аҳоли бандлиги даражасини оширишга муайян даражада хизмат қилган;
республикада туризм хизматлари соҳасини ривожлантириш асосида тармоқда банд аҳоли сонини оширишнинг 2024 – 2030-йилларга мўлжалланган ўрта муддатли прогноз кўрсаткичлари ишлаб чиқиш бўйича тавсия Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ҳузуридаги Туризм қўмитаси томонидан “Самарқанд вилояти туризм соҳасини ривожлантиришнинг истиқболли режаси” ва “Ўзбекистон туризм соҳасида инвестицион фаолиятни ривожлантириш дастур”ларини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Туризм қўмитасининг 2023-йил 1-ноябрдаги 02-12-17-1175-сон маълумотномаси; Самарқанд вилоят ҳокимлигининг 2023-йил 8-июндаги 06-06/324-сон маълумотномаси). Мазкур тавсиянинг амалиётда қўлланилиши 2030-йилга бориб мамлакатда туризм хизматлари соҳасидаги банд аҳоли сони 27,1% ошишига муайян даражада хизмат қилади.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish