Sayt test rejimida ishlamoqda

Нарзиева Юлдуз Азаматовна
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси  ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Мустақиллик йилларида Ўзбекистон музейлари фаолиятининг ижтимоий-маданий эволюцияси”, 22.00.03 – Ижтимоий онг ва ижтимоий жараёнлар социологияси (социология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2021.3.PhD/S58.
Илмий раҳбар: Содиқова Шоҳида Мархабаевна, социология фанлари доктори, профессор
Диссертация бажарилган муассаса номи: Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: “Оила ва хотин-қизлар” илмий-тадқиқот институти ҳузурида фалсафа доктори (PhD) илмий даражасини берувчи PhD.21/30.10.2020.Ped/S.127.01 рақамли Илмий кенгаш (ҳузуридаги бир марталик Илмий кенгаш)
Расмий оппонентлар: Умаров Абдусалом Адилович, социология фанлари доктори, профессор; Исмоилова Жаннат Ҳамидовна, тарих фанлари доктори, профессор
Етакчи ташкилот: Самарқанд давлат университети.  
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Ўзбекистондаги музейларни таснифлаш, уларнинг ижтимоий-маданий роли ва аҳамиятини асослаш ҳамда ижтимоий-маданий эволюциясини социологик тадқиқ қилиш орқали мазкур тизимни янада такомиллаштириш бўйича таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
музейларнинг ижтимоий-маданий жараёндаги ўрни ва ролини социологик жихатдан очиб бериш орқали ҳозирги давр музейлари фаолиятини социологиянинг ижтимоий тузилмалат борасидаги назариялари асосида такомиллаштирилиши социологик асослантирилган;
музейлар жамиятнинг тарихий тараққиёти билан алоқадорликда ривожланиши, унинг шаклланиши ва фаолият юритиши, музейларнинг маданиятлараро коммуникация воситаси сифатидаги маданий, сиёсий, ижтимоий-иқтисодий ривожланиши социологик жихатдан очиб берилган;
музейнинг жамият билан алоқадорликдаги ижтимоий-маданий вазифалари аниқланиб, унинг миллий мерос ва тарихий хотирани тиклаш, сақлаш ва ўрганишдаги ўрни оила ва махалла институти орқали социологик асослантирилган;
ахолининг ижтимоий-маданий фаолиятда интеграция бўлиш жараёнида музейларнинг иштирокини махалла ва оилада таъминлаш орқали маданиятлараро хамкорликни ривожлантиришга хизмат қилувчи туризм тадбиркорлигини йўлга қўйилиши социологик асослантирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Аҳолининг эҳтиёжманд қатламларига ижтимоий хизматлар кўрсатиш механизмларини такомиллаштириш бўйича тадқиқот натижаларидан:
музейларнинг ижтимоий-маданий жараёндаги ўрни ва ролини социологик жихатдан очиб бериш орқали ҳозирги давр музейлари фаолиятини социлогиянинг ижтимоий тузилмалар борасидаги назариялари асосида такомиллаштирилиб ва Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Ўзбекистон тарихи давлат музейи Мустақиллик экспозициясини ўндан ортиқ янги маълумотлар билан бойитилган ҳамда музейшунослик фаолиятига оид маълумотларнинг социологик тахлили, диаграммалар, ҳисоботлар ва уларнинг электрон нусхаларини тўлдиришда фойдаланилган. (Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг 2020-йил 2-сентябрдаги 3/1255-1792-сон маълумотномаси); Натижада, мустақиллик йилларидаги музейлар фаолияти, музейларга ташрииф буюрганлар динамикаси, музей социологиясига оид диаграммалар, тадқиқот хулосалари, музейлар жамиятнинг тарихий тараққиёти билан алоқадорликда ривожланиши, жамиятнинг маданий, сиёсий ва иқтисодий ривожланишининг узвий жихати эканлигини очиб бериш имконини берган;
музейлар жамиятнинг тарихий тараққиёти билан алоқадорликда ривожланиши, унинг шаклланиши ва фаолият юритиши, музейларнинг маданиятлараро коммуникация воситаси сифатидаги маданий, сиёсий, ижтимоий-иқтисодий ривожланиши социологик жихатдан очиб берилганлигига оид таклифлардан Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Ўзбекистон тарихи давлат музейи Мустақиллик экспозициясини музейшунослик фаолиятига оид малумотларнинг социологик тахлили, диаграммалар, ҳисоботлар ва уларнинг электрон нусхаларини  тўлдиришда фойдаланилган. (Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг 2020-йил 2-сентябрдаги 3/1255-1792-сон маълумотномаси); Натижада, музейлар жамиятнинг тарихий тараққиёти билан алоқадорликда ривожланиши,жамиятнинг маданий, сиёсий ва иқтисодий ривожланишининг узвий жихати эканлигини очиб бериш имконини берган;
музейнинг жамият билан алоқадорликдаги ижтимоий-маданий вазифалари аниқлабланиб, унинг миллий мерос ва тарихий хотирани тиклаш, сақлаш ва ўрганишдаги ўрни оила ва маҳалла институти орқали социологик асослантирилганлигига оид таклифлардан Ўзбекистон амалий санъат ва ҳунармандчилик тарихи давлат музейи амалиётига ташрифчилар динамикаси, музей социологиясига оид диаграммалар таҳлили жорий этилди (Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлигининг 2020-йил 7-февралдаги 01-12-10-571-сон ҳамда Ўзбекистон Музейлар Кенгашининг 2024-йил 5-январдаги 01-01/273-сон маълумотномалари). Натижада, музейга ташриф буюрувчилар сони ва турининг ошишига ижобий таъсир этган;
аҳолининг ижтимоий-маданий фаолиятда интеграция бўлиш жараёнида музейларнинг иштирокини маҳалла ва оилада таминлаш орқали маданиятлараро хамкорликни ривожлантиришга хизмат қилувчи туризм тадбиркорлигини йўлга қўйилиши социологик асослантирилганлигига оид хулосалардан Ўзбекистон Бадиий академияси тасарруфидаги Камолиддин Беҳзод номидаги Шарқ миниатюраси санъати музейи амалиётида ёшларда миллий маданий меросга нисбатан ҳурмат ҳиссини кучайтириш, маданиятни юксалтиришда фойдаланилди (Ўзбекистон Музейлар Кенгашининг 2024-йил 5-январдаги 01-01/273-сон маълумотномаси). Натижада Камолиддин Беҳзод номидаги Шарқ миниатюра санъати музейида қўшимча хизмат кўрсатиш имкониятлари, интерактив хизматларни ўтказишда хизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish