Sayt test rejimida ishlamoqda

Назарова Нилуфар Жўраевнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Ёшларда рақобатбардошлик сифатларини шакллантиришнинг социал омиллари”, 22.00.02 – Ижтимоий тузилиш, ижтимоий институтлар ва турмуш тарзи (социология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2023.2.PhD/P295.
Илмий раҳбар: Содиқова Шохида Марҳабоевна, социология фанлари доктори, профессор
Диссертация бажарилган муассаса номи: Республика маънавият ва маърифат маркази ҳузуридаги ижтимоий-маънавий тадқиқотлар институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: “Оила ва хотин-қизлар” илмий-тадқиқот институти, PhD.21/30.10.2020.Ped/S.127.01
Расмий оппонентлар: Матибаев Тасболат Балтабаевич, социология фанлари доктори, профессор; Юнусов Алишер Бобомуродович, социология фанлари номзоди, доцент
Етакчи ташкилот: “Ижтимоий фикр” Республика жамоатчилик фикрини ўрганиш маркази
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади ёшлардаги рақобатбардошлик сифатларини шакллантиришга таъсир этувчи социал омилларнинг ижобий таъсирини оширишга қаратилган таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
ёшларнинг ижтимоий фаолиятида коммуникативлик, касбий йўналганлик, таълим сифати каби социал омилларнинг йўлга қўйилиши ижтимоий гуруҳларнинг микро ва макро даражалар негизида социал қадриятларга институционал асос сифатида таъсир кўрсатиши социологик асослантирилган;
ёшларда рақобатбардошлик консептларини аниқлаштиришда социал фаровонлик, ижтимоий тенглик, инсон капиталининг социоентал ресурслар динамикасига ижтимоий-маданий қадриятларни ўзлаштириш орқали ёшларнинг социокреатив компетенсиялари аниқланган;
ёшларда  ўзини ўзи тартибга солувчи позитив ижтимоий фаолликни оила ва маҳалла орқали шакллантиришда ёшлар муҳитидаги фаоллик ва пассивлик нисбатига ҳамжиҳатлик, ҳамдардлик, жамоавийлик, ишонч каби муносабатларнинг социологик таъсири аниқланган;
ёшлар ўртасида рақобатбардошлик самарадорлигини оширишда ижтимоий-маданий институтларнинг иштирокини таъминлаш орқали кооперацион, трипатик каби ижтимоий ҳамкорлик моделининг интегратив ва регулятив функсиялари социологик асослантирилган.
IV.Натижаларининг жорий қилинганлиги. Ёшларда рақобатбардошлик сифатларини шаклланишига таъсир кўрсатувчи социал омиллар мавзусидаги илмий тадқиқот натижаларидан:
ёшларнинг ижтимоий фаолиятида коммуникативлик, касбий йўналганлик, таълим сифати каби социал омилларнинг йўлга қўйилиши ижтимоий гуруҳларнинг микро ва макро даражалар негизида социал қадриятларга институционал асос сифатида таъсир кўрсатишига оид тавсиялардан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Ахборот сиёсати ва давлат органларида очиқликни таъминлаш масалалари қўмитаси фаолиятида, жумладан ёшларнинг ижтимоий тармоқлардан фойдаланиш маданияти ва уларнинг зарарли ахборотдан ҳимоя қилиш ҳамда миллий контентни ривожлантиришда амалга оширилаётган ишларнинг жорий ҳолатини ва мавжуд муаммоларнинг диагнозини амалга оширишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Ахборот сиёсати ва давлат органларида очиқликни таъминлаш масалалари қўмитасининг 2022 йил 22 февралдаги 5-сонли маълумотнома). Натижада қўмита фаолияти доирасида Олий Мажлис Сенатининг Ахборот сиёсати ва давлат органларида очиқликни таъминлаш масалалари қўмитаси томонидаи Сенатнинг 22-ялпи мажлиси кун тартибидаги Интернет жаҳон ахборот тармоғида ёшлар ва вояга етмаганлар учун миллий контентни ривожлантириш, уларнинг ижтимоий тармоқлардан фойдаланиш маданияти ва зарарли ахборотлардан ҳимоя қилиш бўйича Вазирлар Маҳкамасига парламент сўрови лойиҳаси ишлаб чиқиш имконини берган.
ёшларда рақобатбардошлик консептларини аниқлаштиришда социал фаровонлик, ижтимоий тенглик, инсон капиталининг социоентал ресурслар динамикасига ижтимоий-маданий қадриятларни ўзлаштириш орқали ёшларнинг социокреатив компетенсияларини шакллантиришга оид таклифларидан Ўзбекистон Республикаси Ёшлар ишлари агентлигининг фаолиятида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Ёшлар ишлари агентлигининг 2022 йил 23 февралдаги 1-03-23-20-сонли маълумотномаси). Натижада ёшларда рақобатбардошлик сифатларини шакллантириш жараёни самарадорлигига тўсиқ бўлаётган муаммоларни аниқлаш ва уларни бартараф этишга доир чора-тадбирлар тизимини ишлаб чиқишда хизмат қилган.
ёшларда  ўзини ўзи тартибга солувчи позитив ижтимоий фаолликни оила ва маҳалла орқали шакллантиришда ёшлар муҳитидаги фаоллик ва пассивлик нисбатига ҳамжиҳатлик, ҳамдардлик, жамоавийлик, ишонч каби муносабатларга доир таклифларидан Республика Маънавият ва маърифат марказининг 2020 ва 2021 йилларда ўтказилган тарғибот фаолиятида фойдаланилган. (Республика Маънавият ва маърифат марказининг 2022 йил 18 мартдаги 02/02/431-сонли маълумотномаси). Натижада Ўзбекистондаги янгиланиш жараёнлари, амалга оширилаётган ислоҳотлар мазмун-моҳиятни кенг тарғиб қилиш, “Янги Ўзбекистон - Учинчи Ренессанс сари” ғоясини рўёбга чиқаришга қаратилган умуммиллий ҳаракатни юзага келтириш чора-тадбирлари”ни сифатли ўтказилиши таъминланган;
ёшлар ўртасида рақобатбардошлик самарадорлигини оширишда ижтимоий-маданий институтларнинг иштирокини таъминлаш орқали кооперацион, трипатик каби ижтимоий ҳамкорлик моделининг интегратив ва регулятив функсияларига оид тавсияларидан “Янги Ўзбекистон ёшлари: ҳаётий қарашлар ва қадрият устуворликлари” мавзусида “Ижтимоий фикр” республика жамоатчилик фикрини ўрганиш Марказида олиб борилган комплекс тадқиқотларни ўтказишда фойдаланилган (“Ижтимоий фикр” республика жамоатчилик фикрини ўрганиш Марказининг 2022 йил 10 августдаги 01-16/193-сонли маълумотномаси). Натижада ёшларнинг ижтимоий кайфиятини ўрганиш, шунингдек уларнинг интеллектуал ва касбий ўсишга интилишини аниқлаш ҳамда рақобатбардошлик сифатларини шакллантириш борасида амалга оширилаётган социологик тадқиқот ишлари мазмунан бойитилди.

Yangiliklarga obuna bo‘lish