Sayt test rejimida ishlamoqda

Султонов Шавкатжон Абдуллаевичнинг
диссертация ҳимоясисиз ихтиро патенти асосида фан
доктори (DSc) илмий даражасини бериш бўйича эълон матни

I. Умумий маълумотлар. Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Маҳаллий хомашёлар асосида экологик тоза ёғларни ишлаб чиқариш жараёни учун самарали сорбентлар олиш», 11.00.05 – Атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш ихтисослиги (кимё фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2023.4.DSc/К.179.
Илмий маслаҳатчи: Амонов Мухтор Рахматович, техника фанлари доктори, профессор.
Илмий-тадқиқот иши бажарилган муассаса номи: Навоий давлат педагогика институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент кимё-технология илмий тадқиқот институти, DSc.16/30.12.2019.К/Т.87.01.
Ўзбекистон Республикаси Интеллектуал мулк агентлигининг ихтирога патенти олинган: “Ўсимлик ёғларини тиниқлаштириш учун сорбент олиш усули” (№ИАП 07431); “Ўсимлик ёғларини тиниқлаштириш учун композицион сорбент олиш усули” (№ИАП 07323); “Ўсимлик ёғларини тиниқлаштириш учун сорбент олиш усули” (№ИАП 07496).
II. Тадқиқотнинг мақсади маҳаллий хомашё ресурслари асосида экологик тоза ўсимлик ёғларини ишлаб чиқариш жараёни учун юқори самарали сорбентлар олиш технологиясини ишлаб чиқиш ва ҳосил бўлган оқова сув таркибидаги сулфат кислота миқдорини камайтиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
илк бор Навоий вилояти Навбаҳор туманида жойлашган палигорскит гил қатламларидаги гилтупроқларининг минералогик ва кимёвий таркибини аниқлаш орқали атроф-муҳитга зарарсиз сорбентларни олиш учун юқори самарадор сорбсион хусусиятли табиий гил қатлам мавжудлиги исботланган;
палигорскит ва бентонит гилтупроқлари кислота ва ҳарорат орқали фаоллаштирилганда гил кукунларининг адсорбсион-тузилишлари ва физик-кимёвий хусусиятларда кинетик ўзгариш қонуниятлари ишлаб чиқилган (ИАП 07431);
фаоллаштириш жараёни якунлангандан сўнг ишлатишга яроқсиз кислотали оқава сувлар зарарсизлантириш билан бирга техник мақсадларга қўллаш мумкинлиги аниқланган;
гил кукунларига минерал ва органик кислоталар билан ишлов берилганда икки томонлама тузилишининг ўзгариши натижасида керакли механик кучга эга сорбентларни олиш усули яратилган ҳамда кимёвий фаоллантирилган сорбентларда сирт марказларининг кенгайиши ҳисобига ўсимлик мойлари таркибидаги турли аралашмалардан тозалаш усули ишлаб чиқилган (ИАП 07496);
ўсимлик мойлари таркибидаги зарарли ва кераксиз моддаларнинг функсионал гуруҳлари билан сорбент сирт марказлари ўзаро физик-кимёвий таъсирлашуви сорбсион тозалаш механизмига асосланган (ИАП 07323);
юқори самарали экологик тоза сорбент олиш технологиясини ишлаб чиқишда техник-иқтисодий самарадорликни таъминлайдиган сирти фаол гил кукунларидаги сорбсион хоссасини оширишда сулфат кислота сарфини тежалиши исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Маҳаллий хомашёлардан юқори самарали фаоллаштирилган сорбентлар олиш технологиясини ишлаб чиқиш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
маҳаллий хомашёлар асосида сорбентлар олиш технологияси “Электрокимёзавод” ҚК АЖ корхонасида амалиётга жорий қилинган (“Электрокимёзавод” ҚК АЖ корхонасининг 2023 йил 20 июндаги 98-сон маълумотномаси). Натижада, олинган янги таркибли юқори сорбсион хоссага эга бўлган сорбентлар асосида оқартирилган ўсимлик мойларининг истеъмол учун яроқлилик хусусиятини яхшилаш ва амалда фаоллантириш мақсадида қўлланиладиган реагентлар сарфини камайтириш имконини берган;
пахта мойларини оқартирувчи сорбентлар “Ванғози агро-экспорт” МЧЖ, “Замин агро-оил” МЧЖ корхоналарида амалиётга жорий қилинган (“Ўзбекистон Республикаси Ёғ-мой саноати корхоналари уюшмаси”нинг 2023 йил 4 июлдаги 03/3-322-сон маълумотномаси). Натижада, ресурс тежамкор ва иқтисодий самарадор сорбентлар асосида озиқ-овқат мойларига ранг берувчи хлорофилл, бета каротин, госсипол моддаларини кескин даражада камайтириш ва ёқимсиз ҳидларни бартараф қилиш имконини берган;
ўсимлик мойларини тозаловчи фаоллантирилган сорбентлар “Кармана мой инвест” МЧЖ, “Садбарг” корхоналарида амалиётга жорий қилинган (“Ўзбекистон Республикаси ёғ-мой саноати корхоналари уюшмаси”нинг 2023 йил 4 июлдаги 03/3-322-сон маълумотномаси). Натижада, фаоллашган сорбентларнинг ишлатилиши республикамизга асосан импорт қилинган ва амалда ёғ-мойларни оқартириш жараёнида қўлланилиб келинаётган сорбентларни тўлиқ алмаштириш имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish