Sayt test rejimida ishlamoqda

Файзуллаев Мақсуд Абдуллаевичнинг
фан доктори (DSc) диссертация ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги ривожланишининг иқтисодий-географик хусусиятлари», 11.00.02 - Иқтисодий ва ижтимоий география (география фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2022.1.DSc/Gr40.
Илмий маслаҳатчи: Ахмадалиев Юсупжон Исмоилович, география фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассасалар номи: Қарши давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Самарқанд давлат университети, DSc.03/30.12.2021.Gr.02.07.
Расмий оппонентлар: Турдимамбетов Изимбет Ахметович, география фанлари доктори, профессор; Эгамбердиев Фармонқул Турсунқулович, иқтисод фанлари доктори, профессор; Шодиев Санжар Рўзиқулович, география фанлари доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: Наманган давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Ўзбекистон қишлоқ хўжалигини ривожлантиришнинг иқтисодий географик жиҳатларига қаратилган илмий таклиф ва амалий тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
қишлоқ хўжалигини ҳудудий ташкил этишнинг илмий-назарий асослари минтақанинг ўзига хос  иқтисодий географик хусусятларини, бозор иқтисодиёти ҳамда иқлим ўзгариши шароитида  сув ва ер ресурсларни  миқдор ва сифат жиҳатдан ўзгаришини баҳолаш усулини ишлаб чиқиш орқали такомиллаштирилган;
экин майдонлари таркибини тарихий тажриба ва математик моделлаштириш услубиёти асосида режалаштириш, уларга мос равишда агромелиоратив, агротехник ва агрокимёвий ресурсларни тақсимлаш алгоритми ишлаб чиқилган;
республиканинг ҳар бир минтақаси учун қишлоқ хўжалиги ривожланишига таъсир кўрсатувчи иқтисодий географик омилларнинг (ер фонди, сув, агроиқлим, меҳнат ресурслари ва бошқалар) сифат ва  миқдор кўрсаткичлари аниқланган ҳамда улардан оптимал фойдаланиш имконини берувчи агрогеографик раёнлар харитаси яратилган;
қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришида гидромелиоратив аграр-индустриал циклни шакллантириш орқали ер-сув ресурсларидан такрор фойдаланиш натижасида экологик мувозанатни таъминлаш, меҳнат сарфи ва  бошқа ишлаб чиқариш  воситаларини тежаш орқали иқтисодий самарадорликни ошириш  имкониятлари мавжудлиги очиб берилган;
республика ҳудудларида қишлоқ хўжалиги ихтисослашувини такомиллаштириш мақсадида суғориладиган ерлар  миқдори билан бир йилда етиштирилган қишлоқ хўжалиги маҳсулоти қиймати ўртасидаги алоқадорликнинг яқинлиги Спирмен даражали корреляция коеффициенти орқали аниқланган;
қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқарувчилари фаолиятини ташкил этишнинг такомиллаштириш ва озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлашнинг устувор йўналишлари республика ҳудудларининг иқтисодий географик хусусиятларига мутоносиб белгиланиши асосланган ва чора-тадбирлар ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Ўзбекистонда қишлоқ хўжалиги тармоқлари ривожланиши ва жойланишининг иқтисодий географик омилларини мажмуали баҳолаш, ер-сув ресурсларидан фойдаланиш яхшилаш бўйича олинган натижалар асосида:
қишлоқ хўжалигини иқтисодий географик хусусиятларидан фойдаланиб бозор иқтисодиёти шароитида қишлоқ хўжалигини ҳудудий ташкил этиш ҳамда ер-сув ресурсларининг миқдор ва сифат жиҳатдан ўзгаришини баҳолаш усуллари методологияси «Жаҳон хўжалиги географияси» номли дарсликка сингдирилган (Қарши давлат университети ректорининг 2023-йил 10-ноябр, 2481-сонли буйруғи. Гувоҳнома №2481-2). Натижада, талабаларнинг аграр секторда амалга ошириладиган тадбирларнинг самарадорлигини оширишда ҳамда қишлоқ хўжалигига та'сир қилувчи омилларни аниқлаш ҳамда уларнинг та'сирини миқдорий усуллар ёрдамида баҳолаш компетенсиясини ривожлантириш имкониятини берган;
экин майдонлари таркибини тарихий тажриба ва математик моделлаштириш услубиёти асосида режалаштириш, уларга мос равишда агромелиоратив, агротехник ва агрокимёвий ресурсларни тақсимлаш асосида ишлаб чиқилган алгоритми ва унинг дастуридан Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ва ҳудудий бошқармалари тизими амалиётида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2023 йил 10 октябрдаги 02/34-05/5165-сон маълумотномаси). Натижада, қишлоқ хўжалиги экинларини оптимал жойлаштириш масаласини ечишни ихчамлаштирилган дастурини амалиётга жорий қилишга эришилган;
минтақавий шароитда қишлоқ хўжалиги ривожланишига та'сир кўрсатувчи иқтисодий географик омиллар агрогеографик раёнлаштириш тамойиллари «Жаҳон хўжалиги географияси» номли дарсликка сингдирилган (Қарши давлат университети ректорининг 2023-йил 10-ноябр, 2481-сонли буйруғи. Гувоҳнома №2481-2). Натижада, талабаларнинг минтақаларда тупроқ-иқлим шароитларини ҳисобга олиб қишлоқ хўжалиги ихтисослашувига қаратилган чора-тадбир лойиҳаларини ишлаб чиқиш имконини берувчи агрогеографик раёнлаштириш тамойиллари ҳақидаги кўникмаларини ривожлантириш имкониятини берган;
қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришида гидромелиоратив аграр-индустриал циклни шакллантириш орқали ер-сув ресурсларидан такрор фойдаланиш натижасида экологик мувозанатни таъминлаш, меҳнат сарфи ва  бошқа ишлаб чиқариш  воситаларини тежаш орқали иқтисодий самарадорликни ошириш  имкониятлари Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ва ҳудудий бошқармалари тизими амалиётида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2023 йил 10 октябрдаги 02/34-05/5165-сон маълумотномаси). Натижада, барча қишлоқ хўжалиги тармоқлари ривожланишини таъминлаш, мавжуд муаммоларни аниқлаш ва уларнинг ечимига қаратилган устувор йўналишларни белгилашга эришилган;
республика ҳудудларида қишлоқ хўжалиги ихтисослашувини  такомиллаштириш мақсадида суғориладиган ерлар  миқдори билан бир йилда етиштирилган қишлоқ хўжалиги маҳсулоти қиймати  ўртасидаги алоқадорликнинг яқинлиги Спирмен даражали корреляция коеффициенти орқали аниқланган натижалардан Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ва ҳудудий бошқармалари тизими амалиётида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2023 йил 10 октябрдаги 02/34-05/5165-сон маълумотномаси). Натижада, вилоятларда суғориладиган ерлардан самарали фойдаланиш ва уларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилашга қаратилган минтақавий дастурларни ишлаб чиқишга эришилган;
қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқарувчилари фаолиятини ташкил этишнинг такомиллаштириш ва озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлашнинг устувор йўналишларидан Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ва ҳудудий бошқармалари тизими амалиётида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2023 йил 10 октябрдаги 02/34-05/5165-сон маълумотномаси). Натижада, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 23 октябрдаги ПФ-5853-сон «Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалигини ривожлантиришнинг 2020-2030 йилларга мўлжалланган стратегиясини тасдиқлаш тўғрисида»ги фармонига мувофиқ қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқарувчиларининг ривожланиш даражаси, уларнинг асосий тенденсияларидаги таркибий ўзгаришларни мажмуали ва ҳудудий баҳолаш имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish