Sayt test rejimida ishlamoqda

Набиев Улуғбек Неъматовичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Оч тусли бўз тупроқларда кузги буғдой учун азотли ўғитлар қўллаш муддатларининг самарадорлиги (Андижон вилояти шароитида)”, 06.01.04 – «Агрокимё» (Қишлоқ хўжалиги фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2021.1.PhD/Qx698.
Илмий раҳбар: Ибрагимов Назирбай Мадримович, қишлоқ хўжалиги фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Андижон қишлоқ хўжалиги ва агротехнологиялар институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тупроқшунослик ва агрокимёвий тадқиқотлар институти, DSc.25/30.12.2019.Qx/B.43.01.
Расмий оппонентлар: Санақулов Акмал Лапасович, қишлоқ хўжалиги фанлари доктори, профессор; Баиров Абдунаби Жўраевич, қишлоқ хўжалиги фанлари номзоди, катта илмий ходим.
Етакчи ташкилот: Тошкент давлат аграр университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Aндижoн вилoятини cуғoрилaдигaн oч туcли бўз тупрoқлaри шaрoитидa кузги буғдoйдaн юқoри вa cифaтли дoн ҳocили шaкллaнтиришни тaъминлaйдигaн aзoтли ўғитлaр ва шарбат (гўнг шалтоғи)ни мақбул муддатларини ишлаб чиқиш.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
суғориладиган оч тусли бўз тупроқлар шароитида кузги буғдойдан юқори ва сифатли ҳосил етиштиришда азотли ўғитларни мақбул қўллаш муддатлари (экиш oлдидан 30 кг/га, туплaнишда 50 кг/га ва нaйчaлaшда
75 кг/га) аниқланган;
суғориладиган оч тусли бўз тупроқлар шароитида парваришланадиган кузги буғдойга гўнг шалтоғини бошоқлаш фазасидаги N25 кг/гани гўнг шалтоғи (8 т/га) билан қоплаб шaрбaт усулида бериш унинг ҳосил салмоғига ижобий таъсир қилиши исботланган;
кузги буғдойга азотли ўғитлар мақбул муддатда қўлланилганда анъанавий усулда қўлланилаётган ўғитларга нисбатан дон шаффофлигиги 2%, клейкавина миқдори 0,3%, оқсил миқдори 0,4%, дон натураси 4 г/л юқори бўлиши асосланган;
кузги буғдойдан юқори ва сифатли дон ҳосилини шакллантиришда ривожланиш фазалари (тупланишда, найчалаш, бошоқлаш, сут пишиш)да ўсимлик томонидан ўзлаштирилган озиқ элементларнинг мақбул нисбати бир хил  1:0,6:1 нисбатда бўлганлиги аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Кузги буғдой дон ҳосилдорлиги ва сифатини оширишда азотли ўғитларни қўллаш муддатларини аҳамияти бўйича олинган илмий натижалари асосида:
кузги буғдойнинг дон ҳосили ва технологик сифатини ошириш бўйича «Кузги буғдой учун азотли ўғитларни қўллаш муддатларининг самарадорлиги» номли тавсиянома тасдиқланиб, Андижон вилоятида амалиётда жорий этилган (Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2022 йил 07 октябрдаги 07/23-04/723-сон маълумотномаси). Натижада, Андижон вилоятининг оч тусли бўз тупроқлар шароитида кузги буғдойдан юқори ва сифатли дон ҳосили етиштиришда қишлоқ хўжалиги соҳаси ходимлари, кластер ва фермерлар учун қўлланма сифатида хизмат қилмоқда;
суғориладиган оч тусли бўз тупроқлар шароитида кузги буғдойга минерал ўғитларни йиллик миқдорини N180P130K70 кг/га меъёрда белгилаш ва азотли ўғитни тупланиш, найчалаш, бошоқлаш фазасидаги N25 кг/гани гўнг шалтоғи (8 т/га) билан қоплаб шaрбaт усулида қўллаш агротехнологияси Андижон вилояти Избоскан туманида жойлашган “Бўстон Омонбой” фермер хўжалигининг 30 гектар, “Махмуджон мероси” фермер хўжалигининг 20,0 гектар, “Янгизамон мўл ҳосили”  фермер хўжалигининг 15.7 гектар майдонда амалиётга жорий этилган (Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2022 йил 07 октябрдаги 07/23-04/723 сон маълумотномаси). Натижада, анъанавий ўғит меъёриларига ва азотли ўғитларни табақалаб қўлланилаётган муддатларга нисбтан қўшимча дон ҳосили 10,4 ц/га олинган, дондаги оқсил миқдори 0,4%, клейковина 0,3%, дон шаффофлиги 2% га ва дон натура кўрсаткичи 4 г/л га, рентабеллик даражаси 42,7 фоизни, нонбоблик кўрсаткичи ҳам яхшиланишига эришилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish