Sayt test rejimida ishlamoqda

Ханбабаев Ҳакимжон Икрамовичнинг
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Педагогика йўналиши талабаларининг рақамли технологияларга оид компетентлигини ривожлантиришнинг методик асосларини такомиллаштириш”,  13.00.02 - Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2023.3.DSc/Ped608.
Илмий маслаҳатчи: Онорбоев Баходиржон Очилбоевич, техника фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Қўқон давлат педагогика институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Наманган муҳандислик-технология институти ҳузуридаги илмий даражалар берувчи ПҳД.03/30.09.2023.Т.66.01 рақамли илмий кенгаш асосидаги бирмарталик  илмий кенгаш.
Расмий оппонентлар: Эркабоев Улуғбек Инаятуллаевич, физика-математика фанлари доктори, профессор; Маматов Дилмурод Нурматович, педагогика фанлари доктори (DSc), профессор; Мирсанов Уралбой Мухаммадиевич, педагогика фанлари доктори (DSc), доцент.
Етакчи ташкилот: Гулистон давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади педагогика йўналиши талабаларида рақамли технологияларга оид компетентликни ривожлантириш ва уни таъминлашнинг методик тизимини такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
талабаларда рақамли технологияларга оид компетентликни ривожлантиришнинг ахборий-когнитив, шахсий-қадриятга йўналтирилган, ҳиссий-эмоционал, фаолиятли-ижодий компонентлари ва асосий (фалсафий, педагогик-психологик) омиллари яхлит (ҳолистик) ёндашувни қўлланилган ҳолда электрон таълимга методик  устуворлик бериш асосида аниқлаштирилган;
талабаларда рақамли технологияларга оид компетентликни ривожлантириш жараёнида компетентли, фаолиятли ва креатив каби ёндашувларнинг мазмун, ўзаро боғлиқлик, танқидий фикрлаш, хабардорлик тамойиллари билан контекстуал-интеграл продуктувлиги электрон та'лимда вужудга келиши мумкин бўлган хавфлар сабабли рақамли таълим ва хавфсиз рақамли ахборот корреляцияси барқарорлигини ҳисобга олиш орқали аниқланган;
талабаларда рақамли технологияларга оид компетентликни ривожлантиришнинг узвийлиги ва узлюксизлигини таъминлаш, мослаштириш, ўзлаштириш, янгилик, рефлекция босқичларидаги фаолият мазмуни локал-модулли технологиялар асосида педагогик моделлаштирилиб, рақамли таълим даврида талабаларнинг муваффақиятга эришишларини диагностик аппарати касбий-педагогик йўналганлик даражасини тажрибавий (экспериментал) ёндашувга кўра аниқлаш орқали такомиллаштирилган;
талабаларда рақамли технологияларга оид компетентликни ривожлантиришнинг методик тизими САМР, ТПАCК моделларини локал-модулли қўллаш орқали шахс ривожининг мотивацион, интеллектуал, ижтимоий соҳаларига таъсирини диагнозлаш ва Феедбаcк (қайтар алоқа) жараёнида касбий-педагогик жиҳатдан коррексиялаш орқали такомиллаштирилган;
глобаллашув шароитида педагогика олий таълим муассасаси талабаларида рақамли компетентликни ривожлантиришнинг дидактик воситалари ахборотнинг махфийлиги, мавжудлиги ва яхлитлигини мувозанатли таъминлаш жараёни ахборот алмашинувининг тўлақонлилик, кўргазмалилик, эркин бошқариш, мослашувчанлик, компютер кўмаги каби тамойиллари ҳамда касбий фаолиятда визуал лойиҳалаштиришнинг таркибий тузилмаси ва функсионал талаблари уйғунлигини вертикал ва горизонлал таъминлаш асосида такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Педагогика олий таълим муассасаси талабаларининг рақамли технологияларга оид компетентлигини ривожлантириш бўйича илмий натижалари:
талабаларда рақамли технологияларга оид компетентликни ривожлантиришнинг ахборий-когнитив, шахсий-қадриятга йўналтирилган, ҳиссий-эмоционал, фаолиятли-ижодий компонентлари ва асосий (фалсафий, педагогик-психологик) омиллари тизимли-фаолл, шахсга йўналтирилган ёндашувга кўра электрон таълимга ва тайёргарлик даражаларини инновацион лойиҳаларга устуворлик бериш асосида аниқлаштириш ҳамда талабаларда рақамли технологияларга оид компетентликни ривожлантириш жараёнида компетентли, фаолиятли ва креатив каби ёндашувларнинг мазмун, ўзаро боғлиқлик, танқидий фикрлаш, хабардорлик тамойиллари билан контекстуал-интеграл продуктувлиги воситаларини қайта алоқаси натижавийлигини бевосита рақамли таълим ва хавфсиз рақамли ахборот корреляцияси барқарорлигини ҳисобга олиш орқали аниқлаштиришга оид методик тавсиялардан Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университети томонидан амалга оширилаётган “Олий таълим муассасалари талабаларининг математик компетентлигини ривожлантириш тамойилларини тадқиқ қилиш” мавзусидаги фундаментал лойиҳасини талабаларининг математик компетентлигини ривожлантиришда ахборот технологиялардан фойдаланиш қисмини амалга оширишда фойдаланилган (Тошкент давлат педагогика университетининг 2023-йил 7-ноябрдаги 02-07-4941/04 сон маълумотномаси). Натижада талабаларнинг рақамли компетенсия тизими аниқлаштирилган;
талабаларда рақамли технологияларга оид компетентликни ривожлантиришнинг узвийлиги ва узлюксизлигини таъминлаш, мослаштириш, ўзлаштириш, янгилик, рефлекция босқичларидаги фаолият мазмуни локал-модулли технологиялар асосида дидактик таъминотли педагогик дастурий воситаларни моделлаштирилиб, рақамли таълим даврида талабаларнинг муваффақиятга эришишларини диагностик аппарати касбий-педагогик йўналганлик даражасини бевосита таъминлаш ва аниқлаш орқали такомиллаштиришга оид таклиф ва тавсиялардан “Педагогик дастурий воситалар” фани бўйича касбий тайёргарликни ривожлантириш учун ишлаб чиқилган талабаларда рақамли компетентликни ривожлантиришнинг локал-модулли технологияси Қўқон давлат педагогика институтининг “Математика ва информатика” таълим йўналиши талабаларида рақамли компетентликни ривожлантиришга доир ўқув машғулотларини ташкил этишда фойдаланилган (Оъзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2024 йил 22 февралдаги 2/14-2024-9-сон маълумотномаси). Натижада, рақамли технологиялар муҳитида таʼлимда технологияни ўқув дастурига мазмунли тарзда киритилиши таъминланган;
талабаларда рақамли технологияларга оид компетентликни ривожлантиришнинг методик тизими САМР, ТПАCК моделларини локал-модулли қўллаш орқали шахс ривожининг мотивацион, интеллектуал, ижтимоий соҳаларига таъсирини диагнозлаш ва Феедбаcк (қайтар алоқа) жараёнида мантиқий, эвристик, креатив таълим технологияларни коррексиялаш орқали такомиллаштириш ҳамда глобаллашув шароитида педагогика олий таълим муассасаси талабаларида рақамли компетентликни ривожлантиришнинг дидактик воситалари ахборот хавфсизлиги интернетнинг очиқлиги ва шахсий дахлсизлик, ахборотни эркин оқими каби асосий қадриятларни таъминлаш, тўлақонлилик, кўргазмалилик, эркин бошқариш, мослашувчанлик, компютер кўмаги каби тамойилларга таяниб касбий фаолиятда визуал лойиҳалаштиришнинг таркибий тузилмаси ва функсионал талаблар уйғунлигининг мазмунли, жараёнли, ташкилий, интегратив компонентларини таъминлаш асосида такомиллаштиришга оид таклифлар “Педагогик дастурий воситалар” номли дарслик мазмунига сингдирилган (Оъзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2023-йил 6-ноябрдаги 491- буйругʻи асосида берилган 491174-рақамли нашр рухсатномаси). Натижада, педагогика олий таʼлим муассасаларида касбга тайёрлашда талабаларнинг таʼлим самарадорлигини оширишга эришилган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish