Sayt test rejimida ishlamoqda

Шойимова Шохиста Санакуловнанинг
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): «Олий тиббий таълим муассасалари педагоглари фаолиятининг ижтимоий-психологик детерминантлари», 19.00.05 – Ижтимоий психология. Этнопсихология (психология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2023.3.DSc/P133.
Илмий маслаҳатчи: Умаров Бахриддин Менгбоевич, психология фанлар доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Фарғона жамоат саломатлиги тиббиёт институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент давлат педагогика университети, PhD.03/30.12.2021.P.26.02.
Расмий оппонентлар: Каримова Васила Маманосировна, психология фанлари доктори, профессор; Абдуллаева Шоира Ҳамидовна, психология фанлари доктори (DSc), профессор; Собирова Дилафруз Абдурозиқовна, психология фанлари доктори (DSc), доцент.
Этакчи ташкилот: Қарши давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади олий тиббий таълим муассасалари педагоглари фаолиятининг ижтимоий-психологик детерминантларини очиб бериш ва зарур амалий тадбиқий тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
олий тиббий таълим муассасаларида фаолият олиб бориш детерминантларига кўра тиббиёт билан педагогик фаолиятни гуманизм тамойили асосида уйғунлаштириш шахсда масъулият, эмпатия, бурч ҳиссини кучайтирганлиги туфайли касбий ва шахсий камолотни таъминлаш, ўз билимларини бошқалар билан баҳам кўриш мотивлари устувор характерга эга эканлиги исботланган;
олий тиббий таълим муассасаси педагогларида касбий фаолият мотивларини намоён бўлиши босқичлари илк даврларда «ўзини ҳимоялаш ва ўзини намоён этиш», оралиқ камолот даврида «ижтимоий эътироф этилиш ва ўзидан қониқиш» юқори ривожланиш даврида «касбий ва моддий ўсиш» мазмунидаги ижтимоий-психологик омилларнинг устуворлиги туфайли уч босқичли иерархик тузилма мезонлари асосида аниқланган;
касбий фаолиятда функсионал вазифалар аниқ белгиланмаганлиги сабабли ташкилий омил, ҳамкасбларнинг бир-бирига тўғри келмаслиги туфайли ролли омил, жамоада ўзини аҳамияциз ҳис этиш оқибатида шахслилик омиллари билан боғлиқ синдромларнинг кучайиб кетиши натижасида педагогларда касбий сўниш даражалари (ҳиссий толиқиш, деперсонализация ва шахсий ютуқлар редуксияси) кузатилиши исботланган;
педагогларнинг ижтимоий мавқеи жамоага нисбатан муносабатларини дифференциаллашувига олиб келиши натижасида таълим муассасасида ишлашдан қониқиши, ҳамкасбларига кўмаклашиши, жамоанинг кайфияти, педагоглар ишининг хайрихоҳ ва холисона баҳоланиши, ҳамкасблари билан муносабатдан ва маъмуриятнинг ғамхўрлигидан мамнунлиги, педагоглар ўзаро муносабатларининг илмий унвон ҳамда илмий даражалар мавқеига кўра уйғунлиги ва бирлиги ижтимоий-психологик муҳитнинг ижобийлиги ҳамда жамоанинг жипслилигида етакчи рол ўйнаши далилланган;
ҳаётий мақсад ва қадриятларнинг ўзгариб боришига кўра касбий вазифаларни шакллантириши, яшаш мақсадларини аниқлигига эришиш орқали педагоглар ўз фаолиятидан қониқиши, ўз ҳаёти эгасига айланиши, муаммолар юзасидан қарор қабул қилиш ва эркин бошқара олиш қобилиятлари «ҳаёт мазмунининг асосий компонентлари»га айланиши ҳисобига ҳар бир педагогнинг жамоадаги ижтимоий мавқеининг ўсиб боришида ҳаётий қадриятларга муносабатнинг кучайтирилиши уларнинг экзистенсиал мақсадларга эришишини таъминлаши ва шу орқали педагогик жамоада шахслараро муносабатларга позитив тус берувчи, ижобий муҳитни таъминловчи бирламчи ижтимоий-психологик детерминантга айланиши исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Олий тиббий таълим педагоглари фаолиятининг ижтимоий-психологик детерминантларига доир тадқиқотдан олинган илмий натижалар асосида:
олий тиббий таълим муассасаларида фаолият олиб бориш детерминантларига кўра тиббиёт билан педагогик фаолиятни гуманизм тамойили асосида уйғунлаштириш шахсда масъулият, эмпатия, бурч ҳиссини кучайтирганлиги туфайли касбий ва шахсий камолотни таъминлаш, ўз билимларини бошқалар билан баҳам кўриш мотивлари устувор характерга эга эканлиги исботланганлигига оид маълумотлар Тошкент давлат педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий марказининг 2023 йил 4 декабрдаги ПМ-98-сонли буйруғи билан «Ижтимоий психология» модулига киритилган (Тошкент давлат педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий марказининг 2023 йил 11 декабрдаги ПМ-98 а-сон маълумотномаси). Натижада олий тиббий таълим муассасасида педагогик фаолият билан шуғулланиш мотивлари, умумий самарадорлигини ифодаловчи хусусиятларини эмпирик тадқиқ этиш имконияти яратилган;
олий тиббий таълим муассасаси педагогларида касбий фаолият мотивларини намоён бўлиши босқичлари илк даврларда «ўзини ҳимоялаш ва ўзини намоён этиш», оралиқ камолот даврида «ижтимоий эътироф этилиш ва ўзидан қониқиш» юқори ривожланиш даврида «касбий ва моддий ўсиш» мазмунидаги ижтимоий-психологик омилларнинг устуворлиги туфайли уч босқичли иерархик тузилма мезонлари асосида аниқланганлигига доир маълумотлар Тошкент давлат педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий марказининг 2023 йил 4 декабрдаги ПМ-98-сонли буйруғи билан «Ижтимоий психология» модулига киритилган (Тошкент давлат педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий марказининг 2023 йил 11 декабр ПМ-98 а-сон маълумотномаси). Натижада олий тиббий таълим муассасаси педагоглариниинг касбий мотивларини ўсиб бориш даражасига кўра ижтимоий-психологик моҳиятини далиллашга эришилган;
касбий фаолиятда функсионал вазифалар аниқ белгиланмаганлиги сабабли ташкилий омил, ҳамкасбларнинг бир-бирига тўғри келмаслиги туфайли ролли омил, жамоада ўзини аҳамияциз ҳис этиш оқибатида шахслилик омиллари билан боғлиқ синдромларнинг кучайиб кетиши натижасида педагогларда касбий сўниш даражалари (ҳиссий толиқиш, деперсонализация ва шахсий ютуқлар редуксияси) кузатилиши исботланганлигига доир маълумотлар Тошкент давлат педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий марказининг 2023 йил 4 декабрдаги ПМ-98-сонли буйруғи билан «Ижтимоий психология» модулига киритилган (Тошкент давлат педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий марказининг 2023 йил 11 декабрдаги ПМ-98 а-сон маълумотномаси). Натижада олий тиббий таълим муассасалари педагогларининг ижтимоий-психологик детерминантлари сифатида фаолият самарадорлиги компонентлари, касбий сўниш омиллари ва хусусиятларини эмпирик тадқиқ этиш имконияти яратилган;
педагогларнинг ижтимоий мавқеи жамоага нисбатан муносабатларини дифференциаллашувига олиб келиши натижасида таълим муассасасида ишлашдан қониқиши, ҳамкасбларига кўмаклашиши, жамоанинг кайфияти, педагоглар ишининг хайрихоҳ ва холисона баҳоланиши, ҳамкасблари билан муносабатдан ва маъмуриятнинг ғамхўрлигидан мамнунлиги, педагоглар ўзаро муносабатларининг илмий унвон ҳамда илмий даражалар мавқеига кўра уйғунлиги ва бирлиги ижтимоий-психологик муҳитнинг ижобийлиги ҳамда жамоанинг жипслилигида етакчи рол ўйнаши далилланганлиги билан боғлиқ маълумотлар Тошкент давлат педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий марказининг 2023 йил 4 декабрдаги ПМ-98-сонли буйруғи билан «Онтогенез психологияси. Ривожланиш психологияси» модулига киритилган (Тошкент давлат педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий 2023 йил 11 декабрдаги ПМ-98 а-сон маълумотномаси). Натижада олий тиббий таълим муассасалари педагоглари фаолиятида жамоадаги ижтимоий-психологик муҳитнинг таъсири, ҳаётий қадриятли муносабатлар аҳамиятини асослашга эришилган;
ҳаётий мақсад ва қадриятларнинг ўзгариб боришига кўра касбий вазифаларни шакллантириши, яшаш мақсадларини аниқлигига эришиш орқали педагоглар ўз фаолиятидан қониқиши, ўз ҳаёти эгасига айланиши, муаммолар юзасидан қарор қабул қилиш ва эркин бошқара олиш қобилиятлари «ҳаёт мазмунининг асосий компонентлари»га айланиши ҳисобига ҳар бир педагогнинг жамоадаги ижтимоий мавқеининг ўсиб боришида ҳаётий қадриятларга муносабатнинг кучайтирилиши уларнинг экзистенсиал мақсадларга эришишини таъминлаши ва шу орқали педагогик жамоада шахслараро муносабатларга позитив тус берувчи, ижобий муҳитни таъминловчи бирламчи ижтимоий-психологик детерминантга айланиши исботланганлиги билан боғлиқ маълумотлар Тошкент давлат педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий марказининг 2023 йил 4 декабрдаги ПМ-98-сонли буйруғи билан «Ижтимоий психология. Этнопсихология» модулига киритилган (Тошкент давлат педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий марказининг 2023 йил 11 декабр ПМ-98 а-сон маълумотномаси). Натижада олий тиббий таълим муассасалари педагоглари фаолиятининг етакчи ижтимоий-психологик детерминантларини ўқув модуллари ва ижтимоий мавқеига кўра эмпирик ўрганиш имконияти яратилган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish