Sayt test rejimida ishlamoqda

Милиева Муаттар Гаффаровнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертация ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): «Талабаларда хорижий тилларни ўқитишнинг муваффақиятини белгиловчи психологик  омиллар», 19.00.06 – Ёш ва педагогик психология. Ривожланиш психологияси (психология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2023.3.PhD/P645.
Илмий раҳбар: Жўраева Соҳибжамол Норқобиловна, психология фанлар доктори, досент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат педагогика университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент давлат педагогика университети, PhD.03/30.12.2021.P.26.02.
Расмий оппонентлар: Абдурасулов Рустам Абдураимович, психология фанлари доктори, профессор; Саломова Гули Шодимуродовна, психология фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD).
Етакчи ташкилот: Бухоро давлат  университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади кичик мактаб ёшидаги ўқувчиларда сахийлик ва хасислик намоён бўлишининг психологик хусусиятларини очиб бериш ва хасисликни коррексия қилиш бўйича тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
талабаларда хорижий тилларни ўзлаштиришдаги ўқув мотивасияси профессионал-педагогик, когнитив-ўқув, интеллектуал-ривожлантирувчи, хиссий-кадриятли, коммуникатив, мажбурият мотивасиясининг динамик ўзгариш характерига кўра таълимда муваффақиятни белгиловчи психологик омил эканлиги далиллланган;
талабаларнинг хорижий тилни ўрганиш мотивасияси профессионал-педагогик, хиссий-қадриятли, идентификасия, шухратпарастлик, мажбурият мотивлари устувор бўлганда диалогик, манипулятив ва авторитар жиҳатларнинг диффересиал фарқланиши туфайли коммуникатив установкаларга интегратив намоён бўлиши далилланган;
талабаларнинг хорижий тилни ўзлаштириш жараёнида шахслараро ва шахсий ривожланишидаги эмпатиянинг даражавий ифодаланиши коммуникатив мотивларнинг шаклланишига таъсири туфайли қадриятли-мазмунли ва аҳлокий йўналганлик таълим муваффақиятини таъминловчи психологик омил эканлиги асосланган;
талабаларга хорижий тилларни ўқитишнинг муваффакиятини белгиловчи психологик модел таълим жараёнида ижодий диалогларни қўллаш лингвистик қобилиятларнинг коммуникатив хусусиятлар билан интегратив ривожланишига олиб келганлиги туфайли касбий йўналганлик билан боғлиқ компонентни киритиш асосида такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Талабаларда хорижий тилларни  ўқитишниниг муваффақиятини белгиловчи психологик омилларни тадқиқ этиш натижасида:
талабаларда хорижий тилларни ўзлаштиришдаги ўқув мотивасияси профессионал-педагогик, когнитив-ўқув, интеллектуал-ривожлантирувчи, хиссий-қадриятли, коммуникатив, мажбурият мотивасиясининг динамик ўзгариш характерига кўра таълимда муваффақиятни белгиловчи психологик омил эканлиги далиллашга оид таклифлар Тошкент давлат педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий марказининг 2023 йил 23 ноябрдаги ПМ-91-сонли буйруғи билан “Онтогенез психологияси. Дифференциал психологияси” модулига киритилган (Тошкент давлат педагогика университети қошидаги Психология ўқув-илмий марказининг 2023 йил 30 ноябрдаги ПМ-91-а сон маълумотномаси). Натижада талабаларда хорижий тилларни ўзлаштириш муваффакиятини белгиловчи психологик омил эканлигини эмперик жихатдан тадқиқ этишга шароит яратилган;
талабаларнинг хорижий тилни ўрганиш мотивасияси профессионал-педагогик, хиссий-қадриятли, идентификасия, шухратпарастлик, мажбурият мотивлари устувор бўлганда диалогик, манипулятив ва авторитар жиҳатларнинг дифференциал фарқланиши туфайли коммуникатив установкаларга интегратив намоён бўлиши далиллашга оид таклифлар  Тошкент давлат педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий марказининг 2023 йил 23 ноябрдаги ПМ-91-сонли буйруғи билан “Дифференциал психологияси” модулига киритилган (Тошкент давлат педагогика университети кошидаги Психология ўкув-илмий марказининг 2023 йил 30 ноябрдаги ПМ-91-а сон маълумотномаси). Натижада талабаларнинг хорижий тил ўрганиш мотивасиясини ошириш имкони кенгайтирилди;
талабаларнинг хорижий тилни ўзлаштириш жараёнида шахслараро ва шахсий ривожланишидаги эмпатиянинг даражавий ифодаланиши коммуникатив мотивларнинг шаклланишига таъсири туфайли қадриятли-мазмунли ва аҳлоқий йўналганлик таълим муваффақиятини таъминловчи психологик омил эканлиги асослашга оид маълумотлар Тошкент давлат педагогика университети ҳузуридаги Психология ўкув-илмий марказининг 2023 йил 23 ноябрдаги ПМ-91-сонли буйруғи билан  “Умумий психологияси” модулига киритилган (Тошкент давлат педагогика университети қошидаги Психология ўқув-илмий марказининг 2023 йил 30 ноябрдаги ПМ-91-а сон маълумотномаси). Натижада хорижий тил ўзлаштириш жараёнида талабаларнинг шахслараро ва шахсий ривожланиш имкониятларини кенгайтирилган;
талабаларга хорижий тилларни ўқитишнинг муваффақиятини белгиловчи психологик модел таълим жараёнида ижодий диалогларни қўллаш лингвистик қобилиятларнинг коммуникатив хусусиятлар билан интегратив ривожланишига олиб келганлиги туфайли касбий йўналганлик билан боғлик компонентни киритиш асосида такомиллаштиришга оид таклифлар Тошкент давлат педагогика университети хузуридаги Психология ўқув-илмий марказининг 2023 йил 23 ноябрдаги ПМ-91-сонли буйруғи билан “Педагогик психологияси” модулига киритилган. (Тошкент давлат педагогика университети қошидаги Психология ўқув-илмий марказининг 2023 йил 30 ноябрдаги ПМ-91-а сон маълумотномаси). Натижада талабаларга хорижий тилларни ўқитишнинг муваффақиятини белгиловчи психологик модел яратиш ва амалда қўллашга эришилган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish