Sayt test rejimida ishlamoqda

Якубджанов Диёржон Дилшод ўғлининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Танглай туғма кемтикли болаларда ҳалқум касалликларини клиник-функционал ўзига хослиги ва уларни даволашни мувофиқлаштириш» 14.00.04 – Оториноларингология (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2022.1.PhD/Tib2290.
Илмий раҳбар: Махкамова Нигора Эргашевна, тиббиёт фанлари доктори, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат стоматология институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент давлат стоматология институти, DSc.04/30.12.2019.Tib.59.01.
Расмий оппонентлар: Рязанцев Сергей Валентинович, тиббиёт фанлари доктори, профессор (Россия Федарацияси); Бакиева Шахло Хамидуллаевна, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Х.А.Ясави номидаги Халқаро Қозоқ-турк университети (Қозоғистон Республикаси).
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: танглай туғма кемтиги бўлган болаларда ҳалқум патологиясини ташхислаш ва даволашни такомиллаштириш, профилактика чораларини ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
танглайнинг туғма кемтиги бўлган болаларда назофарингит, бурун-ҳалқум хамда танглай муртаклари гипертрофияси эрта даврда, ҳалқумдаги атрофик жараёнлар эса кечки даврда учраши кемтикнинг шаклига ва юз-жағ анамалиясининг давомийлига боғлиқлиги аниқланган;
танглайнинг туғма кемтиги бўлган болаларни бурун-ҳалқумни эндоскопик ва рентгенологик текшириш натижаларига кўра юмшоқ танглай узунлиги ва ҳалқум чуқурлиги ўртасида тафовут мавжудлиги сабабли танглай-ҳалқум халқаси етишмовчилиги келиб чиқиши аниқланган;
танглайнинг туғма кемтиги бўлган болаларни жарроҳлик йўли билан даволашнинг ҳар бир босқичидаги ҳалқумнинг микробиоценоз (Streptococcus agalactiae,  Escherichia coli, Proteus, Candida) маълумотлари асосида патологик жараёнларни даволаш алгоритми ишлаб чиқилган;
танглай туғма кемтигининг турли шаклларида жарроҳлик аралашувдан олдин ва ундан кейинги эрта ва кечки даврларида танглай-ҳалқум халқасини рентген-нурли кўрсаткичлари аномалияни катта ёшда бартараф этилган холатларда патологик жараёнлар сурункали холатга ўтиши  аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Тошкент давлат стоматология институтининг 2023 йил 10 ноябрдаги 04-х/17-сонли хулосасига кўра:
биринчи илмий янгилик:  танглай туғма кемтиги бўлган болаларда ҳалқумнинг клиник-функционал ҳолати кемтикнинг шаклига ва юз-жағ аномалиясининг давомийлигига боғлиқлиги аниқланган. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: юқори лаб ва танглайнинг туғма кемтиги бўлган болаларни халқумдаги яллиғланишни эрта аниқлаш ва олдини олиш; юқори лаб ва танглай туғма кемтиги бўлган болаларнинг ҳаёт сифатини яхшилаш; жарроҳлик аралашувининг босқичларида самарали комплекс давони аниқлаш ва қайта жарроҳлик амлиётлари олдини олиш Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: текширув натижалари шуни кўрсатдики, илмий ишимизга киритилган 106 та юқори лаб ва танглай туғма кемтиги бўлган болаларнинг 93% да халқум ва ҳалқум-лимфоид тўқимасида яллиғланиш жараёнлари эрта аниқланди, ҳамда уларга аномалияни бартараф қилишдан олдин комплекс даво ўтказилинганда  пластик операциядан кейинги даврдаги иккиламчи асоратлар келиб чиқишининг олди олинди. Хулоса: профилактика чораларининг янги тактикасини жорий этиш давлат бюджетидан харажатлар миқдорини камайтиради: аденоидит, сурункали тонзиллит, бурун-ҳалқум ва танглай муртаклари гипертрофиясининг профилактика чораларига 687 469 сўм, сурункали нафас йўллари инфекцияси ёки ЎРВИ учун 386 546 сўмга иқтисод қилиш имконини берди. Илмий янгиликдан кенгайтирилган холда фойдаланиш: “Танглай туғма кемтиги бўлган болаларда бурун-халқум патологиясини ташҳислаш ва даволаш бўйича натижалар” ва “Юқори лаб ва танглайнинг туғма кемтиги бўлган болаларда бурун халқумнинг микробиологик ҳолати” мавзусида илмий янгиликларни бошқа соғлиқни сақлаш муассасаларидан  Тошкент тиббиёт академияси кўп тармоқли клиникаси “Юз-жағ жарроҳлиги” бўлими ва Самарқанд вилояти кўп тармоқли болалар тиббиёт марказ амалий фаолиятига жорий этилди. (Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан 2022 йил 24 март 8н-р/276, 8н-р/277 сонли тасдиқланган хулосалар.)
иккинчи илмий янгилик: танглай туғма кемтиги бўлган болаларда клиник ва рентгенологик текшириш натижалари ўртасидаги корреляцион боғлиқлик аниқланди ва натижаларга асосланган холда танглай-ҳалқум соҳаси функционал бузилишларининг мезонлари белгиланди. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: даволаш вақтида юзага келиши мумкин бўлган асоратлар ва хатолар сонини минималлаштирадиган жарроҳлик аралашувнинг тўғри кўламини аниқлаш; асоратлар частотасини камайтириш орқали танглай туғма кемтиги бўлган болалар аномалияни бартараф қилингандан кейинги реабилитация даврини тезроқ ўтказадилар ва фаол ижтимоий-меҳнат фаолиятига қайтадилар; танглай кемтиги бўлган болаларнинг танглай-ҳалқум ҳалқаси етишмовчилиги олди олинади. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: касалликни келтириб чиқарувчи омилларнинг аниқланишига кўра танглай кемтиги бўлган бир нафар бола учун 1 389 000 сўм иқтисод қилинди. Бу ўз навбатида танглай туғма кемтикли боланинг амалиётга тайёрлаш ва аҳволини тўғри баҳолашга ёрдам беради, бу эса касалхонада ётиш кунлари сонини камайтиради. Хулоса: танглай туғма кемтикли болаларни текширишнинг тўғри тактикаси давлат бюджети маблағларига сарфланишини камайтиради. Илмий янгиликдан кенгайтирилган холда фойдаланиш: “Танглай туғма кемтиги бўлган болаларда бурун-халқум патологиясини ташҳислаш ва даволаш бўйича натижалар” ва “Юқори лаб ва танглайнинг туғма кемтиги бўлган болаларда бурун халқумнинг микробиологик ҳолати” мавзусида илмий янгиликларни бошқа соғлиқни сақлаш муассасаларидан Тошкент тиббиёт академияси кўп тармоқли клиникаси “Юз-жағ жарроҳлиги” бўлими ва Самарқанд вилояти кўп тармоқли  болалар тиббиёт марказ амалий фаолиятига жорий этилди. (Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан Тошкент давлат стоматология институтининг 2022 йил 18 ноябрдаги 03-1578-сонли хатга жавобан 2022 йил 7 декабр 8н-з/653-сонли хулоса олинган.)
учинчи илмий янгилик: танглай туғма кемтиги бўлган болаларни жарроҳлик йўли билан даволашнинг ҳар бир босқичини ҳалқумнинг клиник-функционал ҳолатига таъсири ўрганилди. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: операциядан кейинги асоратлар ривожланишининг олдини олиш чораларини белгиланди; операциядан кейинги асоратларни бартараф этиш усулларини оптималлаштирилди; танглай туғма кемтиги бўлган болаларда ҳалқумдаги патологик жараёнларни ўз вақтида комплекс даволаш алгоритмини ишлаб чиқишга асос бўлди. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: танглай туғма кемтиги бўлган бир нафар бола учун нуқсонни бартараф қилиш жарроҳлик амалиётига ишлаб чиқилган: жарроҳлик амалиёти болаларнинг амалиётдан кейинги, касалхонадан ташқари реабилитацияси ва давлолаш ҳаражатларининг қуйидагича иқтисод бўлишига олиб келди: қайта кўрик – 68 000 сўм; қайта умумий қон таҳлили – 66 000 сўм, умумий пешоб тахлили – 31 000 сўм; қайта 3D рентген бурун-ҳалқум, бурун ва бурун ёндош бўшлиқлари 3D рентген текшируви – 75 000 сўм, бактериалогик экма – 79,000, жароҳатни боғлов ҳаражатлари – 68 000 сўм; дори-дармонлар ҳаражати – 150 000 сўм. Хулоса: танглай туғма кемтикли болаларни текширишнинг тўғри тактикаси қайта кўрик ва текширувларни камайтиради, бу ҳаражатлар учун давлат бюджетидан маблағ сарфланиши ҳам камайади. Дастлабки текширув учун танглай туғма кемтикли болани тўғри аниқ кузатиш билан  ҳар  бир  беморга 1 389 000 сўм сарфланади. Агар бемор турли шифокорлар томонидан турли хил текширувлардан ўтказилса ва ҳар сафар қўшимча тадқиқотлар ўтказса, ҳаражатлар икки баравар ёки ҳатто уч баравар кўпайиши мумкин. Илмий янгиликдан кенгайтирилган холда фойдаланиш: “Танглай туғма кемтиги  бўлган болаларда бурун халқум патологиясини ташҳислаш ва даволаш бўйича натижалар” ва “Юқори лаб ва танглайнинг туғма кемтиги бўлган болаларда бурун халқумнинг микробиологик ҳолати” мавзусида илмий янгиликларни бошқа соғлиқни сақлаш муассасаларидан Тошкент тиббиёт академияси кўп тармоқли клиникаси “Юз-жағ жарроҳлиги” бўлими (№121 буйрук 21.10.2023й) ва Самарқанд вилояти кўп тармоқли  болалар тиббиёт марказ  (№170-У буйруқ 31.10.2023й) амалий фаолиятига жорий этилди. (Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан Тошкент давлат стоматология институтининг 2022 йил 18 ноябрдаги 03-1578-сонли хатга жавобан 2022 йил 7 декабр 8н-з/653-сонли хулоса олинган.)
тўртинчи илмий янгилик: танглай туғма кемтигининг турли шаклларида жарроҳлик аралашувдан олдин ва ундан кейинги эрта ва кечки даврларида ҳалқум соҳаси патологиясининг рентген-нурли кўрсаткичлари аниқланди. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат:  пластик жарроҳлик аралашувидан олдин, ундан кейин эрта ва кечги даврда ҳалқум соҳаси патологиясининг рентген-нурли текширув натижалари танглай пластикасидан кейинги кечки муддатларда танглайнинг туғма кемтиги бўлган болаларда юмшоқ танглай узунлиги ва ҳалқум чуқурлиги ўртасида тафовут мавжудлигини кўрсатди, бу эса танглай-ҳалқум ҳалқасининг тўлиқ ёпилмаслигига ва танглай-ҳалқум етишмовчилиги мавжудлигига мойил бўлган омиллардан бири ҳисобланади. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: танглай туғма кемтикли бир нафар боланинг шифохонадаги даври учун иқтисодий кўрсаткич: беморнинг шифохонада қолиш муддатини 14 кундан 3-4 кунга қисқартиртириб, шифохонада қолиш тўлов миқдори 3 500 000 сўмдан 1 000 000 сўмга камайтирди  (ТДСИнинг  прейскурантига  кўра  шифохонада  1  кун   қолиш 250 000 сўмни ташкил қилади); шифохонада бўлиш даврининг 10 кунга қисқартирилиши ҳисобига 450 минг сўмлик дори-дармон кам талаб этилади (1 кунга ўртача 150 000 сўм дори воситалари сарфланади); шифохонада бўлиш даврининг 10 кунга қисқартирилиши ҳисобига 117 минг сўмлик боғланмалар кам талаб этилади (1 кунга ўртача 39 000 сўм боғланмалар сарфланади). Юқоридагиларга кўра жами йиллик иқтисодий самарадорлик 43 800 000 сўмни ташкил қилди. Хулоса: янги консерватив амалиётининг жорий қилиниши 1 нафар бола ҳисобига бюджет маблағларини 1 389 000 сўмга бирламчи кўрикга сарфланиш, кейинги қайта кўрикларга 1 033 000сўм сарфланади, бир йилда 1 нафар беморга 4 132 000сўм, бюджетдан ташқари дори дармон маблағларни 250 000 сўмга иқтисод қилиш имконини беради. Илмий янгиликдан кенгайтирилган холда фойдаланиш: “Танглай туғма кемтиги бўлган болаларда бурун ҳалқум патологиясини ташҳислаш ва даволаш бўйича натижалар” ва “Юқори лаб ва танглайнинг туғма кемтиги бўлган болаларда бурун халқумнинг микробиологик ҳолати” мавзусида илмий янгиликларни бошқа соғлиқни сақлаш муассасаларидан Тошкент тиббиёт академияси кўп тармоқли клиникаси “Юз-жағ жарроҳлиги” бўлими (№121 буйрук 21.10.2023й) ва Самарқанд вилояти кўп тармоқли  болалар тиббиёт марказ (№170-У буйруқ 31.10.2023й) амалий фаолиятига жорий этилди. (Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан Тошкент давлат стоматология институтининг 2022 йил 18 ноябрдаги 03-1578-сонли хатга жавобан 2022 йил 7 декабр 8н-з/653-сонли хулоса олинган.)

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish