Sayt test rejimida ishlamoqda

Ахмедов Муроджон Рахмонбердиевичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Дентал имплантларни протезлашда платформани ўтқазиш усулининг хусусиятлари” 14.00.21–Стоматология (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2019.1.PhD/Tib765.
Илмий раҳбар: Ризаева Севара Миргулямовна, тиббиёт фанлари доктори, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат стоматология институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент Давлат стоматология институти, DSc.04/30.12.2019.Tib.59.01.
Расмий оппонентлар: Нуриева Наталья Сергеевна, тиббиёт фанлари доктори, профессор (Россия Федерацияси); Шомуродов Қахрамон Эркинович, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Урал давлат тиббиет университети (Россия Федерацияси).
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Тиш имплантларини протезлашда платформалар ўтказиш усулининг хусусиятларини аниқлашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
оғиз бўшлиғи гигиена индекси натижалари асосида, платформани ўтқазиш усули қўлланмаган беморларда оғиз бўшлиғи шиллиқ қавати томонидан яллиғланиш реакцияси ошиши аниқланган;
тиш имплантларида протезлашнинг турли усуллари қўлланган беморларда протезлашдан кейин периимплант тўқималарининг микроциркуляция курсаткичлари бир хил интенсивликда тикланиши аниқланган;
илк бор таклиф этилган платформаларни икки марталик ўтказиш усули учун тиш имплантларига сунъий қопламалар конструкцияси қўлланилиши сабабли абатмент ва сунъий қоплама атрофида зич милк ҳалқасини ҳосил бўлишини таъминлаб, оғиз суюқлигини переимплантацион бўшлиққа оқишини олдини олиши аниқланган;
платформаларни икки марталик ўтказиш усулини қўллашда S-симон эгриликни ҳосил бўлиши ҳисобига оғиз бўшлиғи суюқлигини переимплантант соҳага тушишининг олди олиниши, абатмент-милк соҳасида шартли-патоген ва патоген микроорганизмлар сонининг камайиши исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Тошкент  давлат стоматология институти эксперт кенгашиниг 2023 йил 11 ноябрдаги 16-сон хулосасига кўра:
биринчи илмий янгилик: тиш имплантларидаги протезлаш усулларининг қиёсий характеристикаси ма’лум бир клиник ҳолатларда протезлашнинг мақбул усулини аниқлашга имкон беради. Имплант-абатмент чегарасида платформани ўтказиш усули- имплант атрофида юмшоқ тўқималарнинг ҳалқа бўлиб  шаклланишига хизмат қилади, бу эса оғиз ичи суюқлигининг оқишига чек қўяди ва имплант бўйнида тўлиқ остеоинтеграцияга олиб келади. Илмий янгиликларни амалиётга жорий этиш: ишлаб чиқилган усуллар соғлиқни сақлаш соҳаси амалиётига, ҳусусан, Тошкент шаҳар Чилонзор тумани кўп тармоқли Марказий поликлиникаси (21.02.2023 йилдаги 89-сонли буйруқ), Тошкент шаҳридаги “Ortho cure” МЧЖ хусусий стоматология поликлиникаси (22.12.2022 йилдаги 464-сонли буйруқ) ва Тошкент шахар “IDEAL PROF PLUS” МЧЖ “IXMed Clinic” кўп тармоқли хусисий поликлиникаси (22.02.2022 йилдаги 4-сонли буйруқ) шифокорларининг амалий фаолиятига жорий этилди. (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 29.09.2021 йилдаги 8н-р/848-сонли ва 19.11.2021 йилдаги     8н-р/1118-сонли хулосалар олинган). Илмий янгиликларнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат • имплантлар атрофида табиий гингивал ҳалқани яратиш озиқ-овқат қолдиқларининг кириши ва тўпланишига тўсқинлик қилади, яллиғланиш жараёнлари хавфини камайтиради ва имплантларнинг хизмат қилиш муддатини бир неча бор оширади.  Илмий инновацияларнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагича: янги усулнинг жорий этилиши туфайли беморларда яллиғланиш жараёнларини даволаш учун қўшимча дори-дармонларга эҳтиёж, шифокорларга ташрифлар сони камайди, йиллик тежашнинг ўртача нархи 1 киши учун ўртача 6 625 000 сўмни ташкил этди. Хулоса: имплантлар атрофида табиий гингивал ҳалқанинг яратилиши- имплант атрофига озиқ-овқат қолдиқларининг тўпланишига тўсқинлик қилади ва шу билан имплантларнинг хизмат қилиш муддатини бир неча мартага оширади. Илмий янгиликдан кенгайтирилган ҳолда фойдаланиши: “Дентал имплантларни протезлашда иккитали платформани қўллаш усулининг самарадорлиги” мавзусида илмий янгиликларни бошқа соғлиқни сақлаш муассасаларига жорий этиш бўйича соғлиқни сақлаш вазирлигининг Тошкент давлат стоматология институти томонидан юборилган хатига жавобан хулосаси (8 н-з/368 18.07.2022 й.) олинган.
иккинчи илмий янгилик: тиш имплантларини протезлашда платформа алмаштириш усули устунлигининг асосий гигиеник, микробиологик ва эстетик параметрлари аниқланди. Ушбу усулдан фойдаланиш- периимплантат тўқималарда яллиғланишига олиб келиши мумкин бўлган оғиз бўшлиғининг таркибий қисмларини узоқлаштиради. Бундан ташқари, имплантнинг очиқ юзасини юмшоқ тўқималар билан тўлдирилиб, герметик зона яратилади ва унга илгари тушган микроорганизмларнинг кўпайишини олди олинади. Илмий янгиликларни амалиётга жорий этиш: ишлаб чиқилган усуллар соғлиқни сақлаш соҳаси амалиётига, ҳусусан, Тошкент шаҳар Чилонзор тумани кўп тармоқли Марказий поликлиникаси (21.02.2023 йилдаги 89-сонли буйруқ), Тошкент шаҳридаги “Ortho cure” МЧЖ хусусий стоматология поликлиникаси (22.12.2022 йилдаги 464-сонли буйруқ) ва Тошкент шахар “IDEAL PROF PLUS” МЧЖ “IXMed Clinic” кўп тармоқли хусисий поликлиникаси (22.02.2022 йилдаги 4-сонли буйруқ) шифокорларининг амалий фаолиятига жорий этилди. (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 29.09.2021 йилдаги 8н-р/1848-сонли ва 19.11.2021 йилдаги              8н-р/1118-сонли хулосалар олинган.). Илмий янгиликларнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: оғиз бўшлиғи микробиоценозини нормаллаштириш ва имплантация ҳалқаси атрофида яллиғланиш жараёнларининг ривожланишини олдини олиш; имплантларнинг барқарорлигини оптималлаштириш; беморларнинг ҳаёт сифатини яхшилайди. Илмий янгиликларнинг иқтисодий самарадорлиги: ушбу усулдан фойдаланиш оғиз бўшлиғида яллиғланиш жараёнларининг ривожланишини сезиларли даражада камайтириши ва тиш шифокорига қўшимча ташриф буюриш ва қўшимча дори-дармонларни сотиб олиш эҳтиёжини камайтиради. Хулоса: имплантат атрофидаги мавжуд яллиғланиш жараёнининг динамикада яхшиланишига  ва ог’из бўшлиг’и микрофлорасининг нормаллашуви билан, агрессив микроорганизм турларининг айрим вакиллари йўқолишига олиб келади. Илмий янгиликдан кенгайтирилган ҳолда фойдаланиши: “Дентал имплантларни протезлашда иккитали платформани қўллаш усулининг самарадорлиги” мавзусида илмий янгиликларни бошқа соғлиқни сақлаш муассасаларига жорий этиш бўйича Соғлиқни сақлаш вазирлигининг Тошкент давлат стоматология институти томонидан юборилган хатига жавобан хулосаси (№: 8 н-з 368 18.07.2022 й.) олинган.
учинчи илмий янгилик: илк бор таклиф этилган платформаларни икки марталик ўтказиш усули учун тиш имплантларига сунъий қопламалар конструкцияси қўлланилиши сабабли абатмент ва сунъий қоплама атрофида зич милк ҳалқасини ҳосил бўлишини таъминлаб, юмшоқ тўқималарнинг зич ҳалқасини тез шаклланишига ёрдам беради ва бу патоген микрофлоранинг миграциясини олдини олиб, мукозитлар ва периимплантитларнинг ривожланишини олдини олиши исботланган. Илмий инновацияларни амалиётга татбиқ этиш: ишлаб чиқилган усуллар соғлиқни сақлаш соҳаси амалиётига, ҳусусан, Тошкент шаҳар Чилонзор тумани кўп тармоқли Марказий поликлиникаси (21.02.2023 йилдаги 89-сонли буйруқ), Тошкент шаҳридаги “Ortho cure” МЧЖ хусусий стоматология поликлиникаси (22.12.2022 йилдаги 464-сонли буйруқ) ва Тошкент шахар “IDEAL PROF PLUS” МЧЖ “IXMed Clinic” МЧЖ “кўп тармоқли хусисий поликлиникаси (22.02.2022 йилдаги 4-сонли буйруқ) шифокорларининг амалий фаолиятига жорий этилди. (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 29.09.2021 йилдаги 8н-р/1848-сонли ва 19.11.2021 йилдаги 8н-р/1118-сонли хулосалар олинган). Илмий янгиликларнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагича: • периимплант зонасида суюқлик тўпланишининг олдини олади, яллиғланиш жараёнлари хавфини камайтириб, имплантларнинг хизмат қилиш муддатини бир неча бор оширади; беморларнинг ҳаёт сифатини яхшилайди. Илмий инновацияларнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: протезлашнинг эстетик натижаларини яхшилайди, имплантларнинг хизмат муддатини бир неча мартага оширади, беморни стоматологга бўлган мунтазам ташрифларидан озод қилади ва сарф харажатларни сезиларли камайтиради. Хулоса: илмий янгиликлардан кенг фойдаланиш: “Дентал имплантларни протезлашда иккитали платформани қўллаш усулининг самарадорлиги” мавзусида илмий янгиликларни бошқа соғлиқни сақлаш муассасаларига жорий этиш бўйича Соғлиқни сақлаш вазирлигининг Тошкент давлат стоматология институти томонидан юборилган хатига жавобан хулосаси (№: 8 н-з 368 18.07.2022 й.) олинган.
тўртинчи илмий янгилик: платформани алмаштириш техникаси- имплантга кичикроқ диаметрли ортопедик компонентни ўрнатишдан иборат бўлиб, бу платформа бўғимининг суякдан горизонтал йўналишда силжиши туфайли юмшоқ тўқималар бириктирилиши мумкин бўлган имплантнинг муҳим юзасини очиш имконини беради, натижада, контаминация бўлган микробўшлиқдан келиб чиққан инфилтрат суяк четидан узоқроқда пайдо бўлиб, резорбцияси хавфини камайтиради, имплантга кичикроқ абатмент ўрнатилиши оғирлик концентрациясини периимплант суягининг четидан узоқлаштиради. Илмий инновацияларни амалиётга татбиқ этиш: ишлаб чиқилган усуллар соғлиқни сақлаш соҳаси амалиётига, ҳусусан, Тошкент шаҳар Чилонзор тумани кўп тармоқли Марказий поликлиникаси (21.02.2023 йилдаги 89-сонли буйруқ), Тошкент шаҳридаги “Ortho cure” МЧЖ хусусий стоматология поликлиникаси (22.12.2022 йилдаги 464-сонли буйруқ) ва Тошкент шахар “IDEAL PROF PLUS” МЧЖ “IXMed Clinic”  кўп тармоқли хйсисий поликлиникаси (22.02.2022 йилдаги 4-сонли буйруқ) шифокорларининг амалий фаолиятига жорий этилди. (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 29.09.2021 йилдаги 8н-р/1848-сонли ва 19.11.2021 йилдаги    8н-р/1118-сонли хулосалар олинган).Илмий янгиликларнинг ижтимоий самарадорлиги периимплант зонасида суюқлик тўпланишининг олдини олиш, яллиғланиш жараёнлари хавфини камайтириш, имплантларнинг хизмат қилиш муддатини бир неча бор ошириш; беморларнинг ҳаёт сифатини яхшилашдан иборат. Илмий инновацияларнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: протезлашнинг эстетик натижаларини яхшилайди, имплантларнинг хизмат муддатини бир неча мартага оширади, имплантлар хизматининг узоқ вақтгача чидамлигини та’минлашга сарф бўладиган сарф харажатларни сезиларли камайтиради. Янги усулнинг жорий этилиши туфайли беморларда яллиғланиш жараёнларини даволаш учун қўшимча дори-дармонларга эҳтиёж, шифокорларга ташрифлар сони камайди ва 1 нафар бемор хисобига 1 425 000 сўмни иқтисод қилиш имконини берди. Хулоса: таклиф этилаётган тиш имплантларини протезлашда  платформани ўтказиш усули юмшоқ тўқималарнинг имплант атрофида ҳалқа бўлиб шаклланишини нафақат имплант-абатмент чегарасида,  балки мукозитлар ва периимплантитларнинг ривожланишига сабаб бўлувчи патоген микрофлоранинг миграциясини икки марта  блокловчи абатмент –коронка чегарасига ўтиш жойида ҳам та’минлайди. Илмий янгиликлардан кенг фойдаланиш: “Дентал имплантларни протезлашда иккитали платформани қўллаш усулининг самарадорлиги” мавзусида илмий янгиликларни бошқа соғлиқни сақлаш муассасаларига жорий этиш бўйича Соғлиқни сақлаш вазирлигининг Тошкент давлат стоматология институти томонидан юборилган хатига жавобан хулосаси (№: 8 н-з 368 18.07.2022 й.) олинган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish