Sayt test rejimida ishlamoqda

Ғозибеков Жамшид Исанбайэвичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Буқоқнинг токсик шакли бўлган беморларда хирургик давони клиник-морфологик асослаш», 14.00.27 – Хирургия (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2021.2.PhD/Tib1969.
Илмий раҳбар: Курбаниязов Зафар Бабажанович, тиббиёт фанлари доктори профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Самарқанд давлат тиббиёт университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Самарқанд давлат тиббиёт университети, DSc.04/05.05.2023.Tib.102.03.
Расмий оппонентлар: Эшонходжаев Отабек Жўраевич, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Мамараджабов Собиржон Эргашевич, тиббиёт фанлари доктори.
Етакчи ташкилот: Саратов давлат тиббиёт университети (Россия Федерацияси)
II. Тадқиқотнинг мақсади:
Жарроҳлик ҳажмини танлашда дифференциал ёндашувни ва операциядан кейинги асоратларни камайтиришнинг самарали усулларини ишлаб чиқиш орқали буқоқнинг токсик шакллари бўлган беморларни даволаш сифатини яхшилаш.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Буқоқнинг токсик шакллари билан, шунингдек, тиреостатиклар мумкин бўлмаган беморларни операциядан олдинги тайёрлашда дискрет плазмаферезнинг, яъни плазмани натрий гипохлорит билан билвосита электрокимёвий кислород ёрдамида қўшимча озонлаш ва кейинчалик детоксификацияланган плазмани қайта қуйиш орқали юқори самарадорлиги исботланган;
токсик буқоқнинг қайталаниши қалқонсимон безнинг ситоморфологик шаклига ва бажарилган жарроҳлик аралашувининг ҳажмига боғлиқлиги исботланган;
қалқонсимон безнинг қолдиқ ҳажмини аниқлаш ва ўлчамларини ҳисоблаш, операцияни бажариш техникасини соддалаштириш ва интраоперацион асоратлар хавфини камайтириш имконини берадиган струмектомиянинг техник жиҳатлари такомиллаштирилган.
операциядан кейинги эрта даврда асоратларни, узоқ даврда токсик буқоқнинг қайталаниш частотасини камайтириш ҳисобига буқоқнинг токсик шакллари бўлган беморларда хирургик даволаш усулини танлаш орқали тавсия этилган дифференциал ёндашувнинг самарадорлиги исботланган;
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Самарқанд давлат тиббиёт университети эксперт кенгашининг 2024 йил 15-январъ 2-сон хулосасига кўра; (Самарқанд давлат тиббиёт университети томонидан илмий янгиликларни бошқа соғлиқни сақлаш муассасаларига жорий этиш бўйича Соғлиқни сақлаш вазирлигига 2024 йил 11 январда 253-сонли хат юборилган):
биринчи илмий янгилик: буқоқнинг токсик шакллари билан, шунингдек, тиреостатиклар мумкин бўлмаган беморларни операциядан олдинги тайёрлашда дискрет плазмаферезнинг, яъни плазмани натрий гипохлорит билан билвосита электрокимёвий кислород ёрдамида қўшимча озонлаш ва кейинчалик детоксификацияланган плазмани қайта қуйиш орқали юқори самарадорлиги исботланган; Илмий янгиликнинг аҳамияти: буқоқнинг токсик шакллари бўлган беморларни операциядан олдин тайёрлашда қўшимча озонлаш билан натрий гипохлорит билвосита электрокимёвий плазма оксигенацияси ва кейинчалик детоксификацияланган плазмани қайта қуйиш билан биргаликда дискрет плазмаферездан фойдаланиш усули тавсия этилган (Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг №ФАП 20230244 08.01.2024 йилдаги ихтирога патенти). Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: қалқонсимон без патологияси бўлган беморларни ташхис қилиш ва жарроҳлик даволаш сифатини яхшилаш бўйича олинган илмий натижалар соғлиқни сақлашнинг амалий фаолиятига, хусусан, СамДТУ 1-клиникасида 14.06.2021 й. №80а ва 14.06.2021 й. №80в сонлй буйруғи ва Академик Й.Х. Тўрақулов номидаги Республика ихтисослаштирилган Эндокринология илмий амалий тиббиёт маркази Сурхондарё вилоят филиалида 30.11.2021 й. №50-б ҳамда 30.11.2021 й. №52-т сонлй буйруғи асосида хирургия бўлимлари амалиётига тадбиқ этилган. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги: тиреостатик дориларни кўтара олмаслик, гормонал қарамлик ва ҳамроҳ касалликлари билан асоратланган буқоқнинг токсик шакллари бўлган беморларни операциядан олдин тайёрлашда плазмаферез натрий гипохлорит билвосита электрокимёвий оксигенацияси билан қўшимча озонлаш натижасида операциядан кейинги даврда тиреотоксик криз асорати кузатилмади. Ўз навбатида консерватив тайёрланган беморларда бу асорат 4 ҳолатда кузатилди. Натижада беморларни операцияга тайёрлаш муддатини таққослаш гуруҳида 12 ойгача асосий гуруҳдагиларни эса 1 ойгача қисқартиришга эришилди. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: Буқоқнинг токсик шакллари билан беморларнинг стационар шароитда даволаш одатда умумий ўртача 4 587 900 сўм (Самарқанд давлат тиббиёт университети кўп тармоқли клиникаси прейскурантига кўра). Бу сумма ичига беморларнинг барча лаборатор-инструментал текширишлари, хирургия ва реанимация бўлимларидаги 6 кунлик ўрин кунлари, дори-дармон ва операцияга кетган харажатлар киради. Агарда беморларда операциядан кейинги даврда кутилиши мумкин бўлган асоратлар кузатилса, даволанишга яна 1 231 000 сўм сарфланиши мумкин. Беморлар юқоридаги тавсия қилинган усулда операцияга тайёрланса, специфик асоратлар 4 баробар кам учрашини ҳисобга олсак, йиллик иқтисодий кўрсаткич 29 544 000 сўмни ташкил этади (ПФ билан БЕКО дан кейин 24 нафар бемор учун). Хулоса: Буқоқнинг токсик шакллари билан беморларда тавсия қилинган усулда операцияга тайёрлаш усули қўлланиши амалиётга жорий қилиниши 1 йилда 29 544 000 сўмни иқтисод қилиш имконини беради, шундан 8 863 200 сўм бюджет маблағлари, 20 680 800 сўм бюджетдан ташқари маблағлар. Илмий янгиликдан кенгайтирилган ҳолда фойдаланиши: «Буқоқнинг токсик шакли бўлган беморларда хирургик давони клиник-морфологик асослаш» мавзусида илмий янгиликларни бошқа соғлиқни сақлаш муассасаларига жорий этиш бўйича Соғлиқни сақлаш вазирлигига СамДТУ проректори томонидан 2024 йил 11 январдаги №253-сонли хати юборилган.
иккинчи лмий янгилик: Токсик буқоқнинг қайталаниши қалқонсимон безнинг ситоморфологик шаклига ва бажарилган жарроҳлик аралашувининг ҳажмига боғлиқлиги исботланган; Илмий янгиликнинг аҳамияти: буқоқнинг токсик шакллари бўлган беморларда қалқонсимон безнинг ситоморфологик шаклларини ўрганиш натижасида бажарилган жарроҳлик аралашувнинг хажми такомиллаштирилди ва операциядан кейинги рецидивлар сонини камайтирди. Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: қалқонсимон без патологияси бўлган беморларни ташхис қилиш ва жарроҳлик даволаш сифатини такомиллаштириш бўйича олинган илмий натижалар соғлиқни сақлашнинг амалий фаолиятига, хусусан, СамДТУ 1-клиникасида 14.06.2021 й. №80а ва 14.06.2021 й. №80в сонлй буйруғи ва Академик Й.Х. Тўрақулов номидаги Республика ихтисослаштирилган Эндокринология илмий амалий тиббиёт маркази Сурхондарё вилоят филиалида 30.11.2021 й. №50-б ҳамда 30.11.2021 й. №52-т сонлй буйруғи асосида хирургия бўлимлари амалиётига тадбиқ этилган. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: токсик буқоқнинг қайталаниши ривожланишининг қалқонсимон безнинг патоморфологик шаклига, аутоиммун жараённинг фаоллик даражасига, касалликнинг давомийлигига ва операция ҳажмига боғлиқлиги исботланган. Шунинг учун тавсия қилинган усулда юқоридаги беморларни операцияга тайёрлаш ва операция жараёнининг такомиллаштириш мезонлари ишлаб чиқилиши натижасида тироетоксикознинг қайталаниши асосий гуруҳда (1,2%) таққослаш гуруҳига  (10,9%) нисбатан 9 марта кам учраганлиги исботланди (мезон χ2= 4.692; Дф=1; п=0,031). Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: Буқоқнинг токсик шакллари билан беморларнинг стационар шароитда даволаш одатда умумий ўртача 4 587 900 сўм (Самарқанд давлат тиббиёт университети кўп тармоқли клиникаси прейскурантига кўра). Агарда беморларда операциядан кейинги даврда кузатилиши мумкин бўлган қайталанишлар 9 марта камайганлигини ҳисобга олсак, йиллик иқтисодий кўрсаткич 41 291 100 сўмни ташкил этади (тўққиз нафар бемор учун). Хулоса: буқоқнинг токсик шакллари билан беморларда тавсия қилинган усулда операцияга тайёрлаш усули қўлланиши амалиётга жорий қилиниши 1 йилда 41 291 100 сўмни иқтисод қилиш имконини беради, шундан 12 387 330 сўм бюджет маблағлари, 28 903 770 сўм бюджетдан ташқари маблағлар. Илмий янгиликдан кенгайтирилган ҳолда фойдаланиши: «Буқоқнинг токсик шакли бўлган беморларда хирургик давони клиник-морфологик асослаш»  мавзусида илмий янгиликларни бошқа соғлиқни сақлаш муассасаларига жорий этиш бўйича Соғлиқни сақлаш вазирлигига СамДТУ проректори томонидан 2024 йил 11 январдаги №253-сонли хати юборилган.
учинчи илмий янгилик қалқонсимон безнинг қолдиқ ҳажмини аниқлаш ва ўлчамларини ҳисоблаш, операцияни бажариш техникасини соддалаштириш ва интраоперацион асоратлар хавфини камайтириш имконини берадиган струмектомиянинг техник жиҳатлари такомиллаштирилган; Илмий янгиликнинг аҳамияти: струмектомияда тавсия этилган жарроҳлик асбоби ёрдамида операциянинг техник усулларини такомиллаштирилди, операцияни бажариш техникасини соддалаштирилди ва қулайлаштирилди, қалқонсимон без қолдиқ ҳажмини аниқлаш ва ҳисоблаш натижасида интраоперацион асоратлар хавф даражаси камайтирилишига ва операция давомийлиги қисқартиришга эришилади (Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг №ФАП 20210299 24.11.2021 йилдаги ихтирога патенти қарори). Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: қалқонсимон без патологияси бўлган беморларни ташхис қилиш ва жарроҳлик даволаш сифатини яхшилаш бўйича олинган илмий натижалар соғлиқни сақлашнинг амалий фаолиятига, хусусан, СамДТУ 1-клиникасида 14.06.2021 й. №80а ва 14.06.2021 й. №80в сонлй буйруғи ва Академик Й.Х. Тўрақулов номидаги Республика ихтисослаштирилган Эндокринология илмий амалий тиббиёт маркази Сурхондарё вилоят филиалида 30.11.2021 й. №50-б ҳамда 30.11.2021 й. №52-т сонлй буйруғи асосида хирургия бўлимлари амалиётига тадбиқ этилган. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: Струмектомияда тавсия этилган жарроҳлик асбоби операциянинг техник усулларини такомиллаштириш, операцияни бажариш техникасини соддалаштириш, қалқонсимон без қолдиқ ҳажмини аниқлаш ва ҳисоблаш шунингдек интраоперацион асоратлар хавфи даражасини камайтиради. Натижада операциянинг давомийлик муддати 92,7±4,8 то 63,4±3,6 дақиқагача қисқартиришга эришилди (р<0.001). 29,3±0,5 дақиқагача қисқартиришга эришилди (п<0.001). Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: Буқоқнинг токсик шакллари билан беморларга бажариладиган тиреоидектомия операцияси учун одатда умумий ўртача 1 974 600 сўм сарфланади (Самарқанд давлат тиббиёт университети кўп тармоқли клиникаси прейскурантига кўра). Агарда беморларда тавсия қилинган усуллар ёрдамида операциянинг давомийлик муддати 2.5 баробарга камайганлигини ҳисобга олсак, йиллик иқтисодий кўрсаткич 4 936 500 сўмни ташкил этади (беш нафар бемор учун). Хулоса: Буқоқнинг токсик шакллари билан беморларда тавсия қилинган усулда операцияга тайёрлаш усули қўлланиши амалиётга жорий қилиниши 1 йилда 4 936 500 сўмни иқтисод қилиш имконини беради, шундан 1 480 950 сўм бюджет маблағлари, 3 455 550 сўм бюджетдан ташқари маблағлар. Илмий янгиликдан кенгайтирилган ҳолда фойдаланиши: «Буқоқнинг токсик шакли бўлган беморларда хирургик давони клиник-морфологик асослаш» мавзусида илмий янгиликларни бошқа соғлиқни сақлаш муассасаларига жорий этиш бўйича Соғлиқни сақлаш вазирлигига СамДТУ проректори томонидан 2024 йил 11 январдаги №253-сонли хати юборилган.
тўртинчи илмий янгилик: операциядан кейинги эрта даврда асоратларни, узоқ даврда токсик буқоқнинг қайталаниш частотасини камайтириш ҳисобига буқоқнинг токсик шакллари бўлган беморларда хирургик даволаш усулини танлаш орқали тавсия этилган дифференциал ёндашувнинг самарадорлиги исботланган; Илмий янгиликнинг аҳамияти: Буқоқнинг токсик шакли бўлган беморларда хирургик давони клиник-морфологик асослашга асосланган тавсия этилган даволаш-диагностика алгоритми даволаш натижаларини сезиларли даражада яхшилашга имкон берди; Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: қалқонсимон без патологияси бўлган беморларни ташхис қилиш ва жарроҳлик даволаш сифатини яхшилаш бўйича олинган илмий натижалар соғлиқни сақлашнинг амалий фаолиятига, хусусан, СамДТУ 1-клиникасида 14.06.2021 й. №80а ва 14.06.2021 й. №80б сонлй буйруғи ва Академик Й.Х. Тўрақулов номидаги Республика ихтисослаштирилган Эндокринология илмий амалий тиббиёт маркази Сурхондарё вилоят филиалида 30.11.2021 й. №50-б ҳамда 30.11.2021 й. №52-т сонлй буйруғи асосида хирургия бўлимлари амалиётига тадбиқ этилган. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги: қалқонсимон без ҳажмини аниқлаган ҳолда олиб ташлаш, буқоқнинг токсик шаклларини жарроҳлик даволаш тактикасини танлаш учун ишлаб чиқилган алгоритм операциядан кейинги эрта асоратлар частотасини 15,4% дан 6,7% гача (2.5 баробар) ва операциядан кейинги кечги даврда қониқарсиз натижаларни 23,1% дан 6,7% гача (3.5 баробар) камайтириш орқали кўрсатиладиган ёрдам сифатини яхшилашга имкон берди. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги буқоқнинг токсик шакллари билан беморларнинг стационар шароитда даволаш одатда умумий ўртача 4 587 900 сўм (Самарқанд Давлат тиббиёт университети кўп тармоқли клиникаси прейскурантига кўра). Агарда беморларда операциядан кейинги даврда кутилиши мумкин бўлган асоратлар кузатилса, даволанишга яна 1 231 000 сўм сарфланиши мумкин. Беморлар юқоридаги тавсия қилинган дифференциал ёндашув натижасида хирургик даволаш усулларини танлаш орқали операциядан кейинги даврда кечки асоратларнинг 3,5 баробар камайганлигини ҳисобга олсак, йиллик иқтисодий кўрсаткич 4 308 500 сўмни ташкил этади. Хулоса: Буқоқнинг токсик шакллари бўлган беморларни операцияга тайёрлашнинг тавсия этилган усулни жорий қилиниши 1 йилда ҳар бир бемор учун 4 308 500 сўмни иқтисод қилиш имконини беради, шундан 1 292 550 сўм бюджет маблағлари, 3 015 950 сўм бюджетдан ташқари маблағлар. Илмий янгиликдан кенгайтирилган ҳолда фойдаланилиши: «Буқоқнинг токсик шакли бўлган беморларда хирургик давони клиник-морфологик асослаш» мавзусида илмий янгиликларни бошқа соғлиқни сақлаш муассасаларига жорий этиш бўйича Соғлиқни сақлаш вазирлигига СамДТУ проректори томонидан 2024 йил 11 январдаги №253-сонли хати юборилган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish