Sayt test rejimida ishlamoqda

Матмуротов Зухроб Собиржоновичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Сурункали фронтит бўлган беморларда даволаш самарадорлигини ошириш» 14.00.04–Оториноларингология (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2020.4.PhD/Tib1491.
Илмий раҳбар: Хасанов Улуғбек Саидакромович, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент тиббиёт академияси.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент давлат стоматология институти, DSc.04/30.12.2019.Тиб.59.01.
Расмий оппонентлар: Арифов Сайфутдин Сайдазимович, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Аженов Талапбек Муратович, тиббиёт фанлари доктори, профессор (Қозоғистон Республикаси)
Етакчи ташкилот: А.Алиев номидаги Озарбайджон давлат шифокорларни малакасини ошириш институти (Озарбайджон Республикаси).
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: сурункали фронтит бўлган беморларни даволашда комплекс усулларни қиёсий баҳолаш орқали даволаш самарадорлигини оширишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
сурункали йирингли фронтит бўлган беморларда касаллик тарқалиш ва оғирлик даражасини бурун шиллиқ қаватини функционал хусусиятининг ўзгариши, яллиғланиш кўрсаткичларини эндоскопик баҳолаш (ўрта ҳисобда 3,52±0,27 балл), компьютер томографияда Lund-Mackay бўйича баҳолаш (1,59±0,33 балл) ёрдамида аниқланган;
сурункали йирингли фронтитда пешона бўшлиғи ва бурун бўшлиғи микрофлорасининг таркибининг ўзига хослиги, яъни Staphylococcus epidermidis,  Staphylococcus aureus, Staphylococcus aureus + Streptococcus pneumoniae миқдорларининг фарқи аниқланган;
сурункали йирингли фронтитда пешона бўшлиғидаги ажралманинг биокимёвий текшируви натижасида яллиғланиш жараёнини кечишининг кўпчиликда оғирлашганлиги, яъни МДА, ДК, антиоксидант тизим (АОТ) ферментлари - КАТ ва СОД фаоллиги ошганлиги (р<0,01) исботланган;
пешона бўшлиғи сурункали яллиғланишида комплекс даволашда табиий тешик орқали зондлаш ва маҳаллий антисептик эритмаси қўлланилиши даволаш самарадорлигини 22,5%га оширганлиги исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Тошкент тиббиёт академияси эксперт кенгашининг 2023 йил 22 декабрдаги №12/056-сон хулосасига кўра:
 биринчи илмий янгилик: олинган илмий-амалий маълумотлар Тошкент тиббиёт академияси Урганч филиали клиникаси бўйича буйруқ (29.03.2023 йилдаги №8-И) хамда Тошкент шаҳар “LOR STOM MED SERVIS”  хусусий клиникаси бўйича буйруқ (03.04.2023 йил №3) билан амалиётга жорий этилди. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат:  пешона бўшлиғидаги яллиғланиш жараёнининг тарқалиши ва касаллик кечимининг оғирлигини баҳолаш даволаш усулини тўғри танлаш ва унинг самарадорлигини ошириш имконини беради. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: сурункали йирингли фронтит бўлган беморларда клиник-функционал, эндоскопик ва компютер томография натижаларини клиник кўрсаткичларга асосланган ҳолда ўз вақтида бирламчи профилактика тадбирларини режалаштирилиши ва амалга оширилиши орқали даволашга сарфланадиган харажатларини 450 000 сўмга камайтиришга эришилди. Хулоса: сурункали фронтит бўлган беморнинг компютер томографиясидаги пешона бурун каналининг анотомик тузилишига караб даво чораларини (анъанавий даволаш, пешона бўшлиғини зондлаш ёки трепанопункцияси, жаррохлик муолажаси) қўллаш ортиқча сарф – ҳаражат давлат бюджетидан 1 нафар бемор хисобига 1 130 000 дан 4 275 000 сўмгача тежаш имконини берди. “Сурункали фронтит бўлган беморларни ташхислаш усулларини мақбуллаштириш” мавзусида илмий янгиликларни бошқа соғлиқни сақлаш муассасаларига жорий этиш бўйича Соғлиқни сақлаш вазирлигига Тошкент тиббиёт академияси ректори томонидан 2022 йил 14 ноябрдаги №03-4617-сон хат юборилган.   
иккинчи илмий янгилик: олинган илмий-амалий маълумотлар Тошкент тиббиёт академияси Урганч филиали клиникаси бўйича буйруқ (29.03.2023 йилдаги №8-И) хамда Тошкент шаҳар “LOR STOM MED SERVIS”  хусусий клиникаси бўйича буйруқ (03.04.2023 йил №3) билан амалиётга жорий этилди. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: сурункали йирингли фронтитда пешона бўшлиғи ва бурун бўшлиғи микрофлорасининг таркибининг ўзига хослиги аниқлаш касаллик кечимини баҳолаш ва натижаларга асосланган ҳолда этиопатогенетик даволаш режасини тузиш имконини беради. Илмий янгилик иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: сурункали йирингли фронтитда пешона бўшлиғи ва бурун бўшлиғи микрофлорасининг таркибининг ўзига хослиги аниқлаш ва шу асосда этиопатогенетик даволаш режасини тузиш ортиқча сарф-ҳаражатни олдини олади, бу эса ўртача 383 000 сўмни ташкил этган. Хулоса: пешона бўшлиғида сурункали яллиғланиш жараёни бўлган беморларни ўз вақтида ташхислаш, даволаш ва бошқа касалликларни келиб чиқиши олдини олинади ва харажатларни 1 нафар бемор хисобига 460 000дан 940 000 сўмга иқтисод қилиш имконини беради. “Сурункали фронтит бўлган беморларни ташхислаш усулларини мақбуллаштириш” мавзусида илмий янгиликларни бошқа соғлиқни сақлаш муассасаларига жорий этиш бўйича Соғлиқни сақлаш вазирлигига Тошкент тиббиёт академияси ректори томонидан 2022 йил 14 ноябрдаги №03-4617-сон хат юборилган.
учинчи илмий янгилик: олинган илмий-амалий маълумотлар Тошкент тиббиёт академияси Урганч филиали клиникаси бўйича буйруқ (29.03.2023 йилдаги №8-И) хамда Тошкент шаҳар “LOR STOM MED SERVIS”  хусусий клиникаси бўйича буйруқ (03.04.2023 йил №3) билан амалиётга жорий этилди. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги: пешона бўшлиғидаги ажралмада яллиғланиш жараёни кўрсаткичларидан Малондиалъдегит ва Диен конъюгат, антиоксидант тизим ферментларидан Каталаза ва Супероксиддисмутаза фаоллигини баҳолаш касаллик кечимини ва оғирлик даражасини баҳолаш имконини беради. Илмий янгилик иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: пешона бўшлиғидаги ажралмада яллиғланиш жараёни кўрсаткичларидан Малондиалъдегит ва Диен конъюгат, антиоксидант тизим ферментларидан Каталаза ва Супероксиддисмутаза фаоллигини баҳолаш касаллик кечимини ва оғирлик даражасини баҳолашга, бу ўз навбатида касалликнинг даволаш самарадорлигини оширишга ёрдам беради. Хулоса: пешона бўшлиғидаги ажралмада яллиғланиш жараёни кўрсаткичларидан Малондиалъдегит ва Диен конъюгат, антиоксидант тизим ферментларидан Каталаза ва Супероксиддисмутаза кўрсаткичларига қараб, даволашда антиоксидант хусусиятига эга бўлган дориларни қўшиш   касаллик кечимини ва оғирлик даражасини камайтириш хисобига ортиқча сарф-ҳаражатни олдини олади. “Сурункали фронтит бўлган беморларни ташхислаш усулларини мақбуллаштириш” мавзусида илмий янгиликларни бошқа соғлиқни сақлаш муассасаларига жорий этиш бўйича Соғлиқни сақлаш вазирлигига Тошкент тиббиёт академияси ректори томонидан 2022 йил 14 ноябрдаги №03-4617-сон хат юборилган.
тўртинчи илмий янгилик: пешона бўшлиғи сурункали яллиғланишида комплекс даволашда табиий тешик орқали зондлаш ва маҳаллий антисептик эритмаси қўлланилиши даволаш самарадорлигини 22,5%га оширганлиги исботланган. Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: олинган илмий-амалий маълумотлар Тошкент тиббиёт академияси Урганч филиали клиникаси бўйича буйруқ (29.03.2023 йилдаги №8-И) хамда Тошкент шаҳар “LOR STOM MED SERVIS”  хусусий клиникаси бўйича буйруқ (03.04.2023 йил №3) билан амалиётга жорий этилди. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: сурункали фронтит бўлган беморларда пешона бўшлиғини табиий тешик орқали зондлаш ва шу орқали маҳаллий антисептик эритмаси юбориш даволаш самарадорлигини оширади, касаллик белгиларининг регрессиясига ва беморларнинг тез тузалишига олиб келади. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: Биз таклиф қилган даволаш усул, сурункали фронтит бўлган беморларни ихтисослашган шифохоналарни жалб қилмасдан бирламчи бўғинда эрта муддатларда даволаш ва профилактика чораларини режалаштириш имконини берди. Микродацин дори воситасини комплекс даволаш усулига жорий қилиниши ҳисобига такрорий даволаниш камайиши натижасида беморнинг шифохонада қолиш муддатини ўртача 9 кундан 5 кунга (4 кунга) қисқартиртириб, шифохонада қолиш тўлов миқдори 1 750 000 сўмдан 1 000 000 сўмга камайтирди (ТТАнинг прейскурантига кўра шифохонада 1 кун қолиш 250 000 сўмни ташкил қилади); шифохонада бўлиш даврининг 10 кунга қисқартирилиши ҳисобига 450 минг сўмлик дори-дармон кам талаб этилади (1 кунга ўртача 150 000 сўм дори воситалари сарфланади); шифохонада бўлиш даврининг 10 кунга қисқартирилиши ҳисобига 117 минг сўмлик боғланмалар кам талаб этилади (1 кунга ўртача 39 000 сўм боғланмалар сарфланади). Юқоридагиларга кўра жами йиллик иқтисодий  самарадорлик 9 000 000 сўмни ташкил қилди. Хулоса: Сурункали фронтит бўлган беморларда янги даволаш усулини амалиётга жорий қилиниши натижасида йил мобайнида такрорий даволаниш сони камайиши 1 нафар бемор хисобига 9 000 000 сўм, шундан бюджет ва бюджетдан ташқари маблағлардан 8 550 000 сўм ва беморнинг ўз маблағларидан 450 000 сўм иқтисод қилиш имконини берди. “Сурункали фронтит билан касалланган беморларда озон терапиясини қўллаш орқали даволашни такомиллаштириш” мавзусида илмий янгиликларни бошқа соғлиқни сақлаш муассасаларига жорий этиш бўйича Соғлиқни сақлаш вазирлигига Тошкент тиббиёт академиясининг 2022 йил 5 октябрдаги №03-3760-сон хат юборилган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish