Sayt test rejimida ishlamoqda

Финкелштейн Инесса Шулевнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Ўзбекистон сайёҳлик саноатини ривожлантириш учун мемориал музейларнинг инновасион салоҳияти», 17.00.06 – Музейшунослик. Тарихий-маданий обектларни консервация қилиш, таъмирлаш ва сақлаш (тарих фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2023.2.PhD/Tar1522.
Илмий раҳбар: Курязова Дармонжон Тўраевна, тарих фанлар доктори (DSc), доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўзбекистон тарихи давлат музейи, PhD.02/09.07.2020.Tar.70.03
Расмий оппонентлар:  Алмеев Роберт Валиевич, тарих фанлар доктори, Левтеева Лариса Георгиевна, тарих фанлар номзоди, катта илмий ходим.
Етакчи ташкилот: Ўзбекистон Миллий университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқот мақсади Ўзбекистон туризм саноатида мустақил ижодий маданий анъаналарни яратишда мемориал музейларнинг ўрни ва инновасион салоҳиятини очиб бериш ва шу асосда мамлакатимизда маданий туризмни ривожлантириш мақсадида мамлакатнинг сифат жиҳатидан янги қиёфаси ва брендини ривожлантириш стратегиясини ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Ўзбекистонда сўнгги юз йил ичида яратилган 32 та мемориал музей типологияси ва коммуникатив муносабатлар тизимининг хусусиятлари  назарий жиҳатдан асосланиб, шулардан, ушбу музейларда хотираси сақланиб қолган давлат ва жамоат арбоблари ва маданият ҳодимларининг ҳаёти ҳамда ижод йўлларига бағишлаб ташкил этилган музейлардан 10 таси илмий жиҳатдан реконструсия қилинган мажмуага эга мемориал музейлар, 6 таси алоҳида коллекциялар асосида, 16 таси эса тарихий муҳити сақланиб қолган ансамбл мемориал уйлар эканлиги аниқланган;   
мамлакат брендининг ва унинг имижининг бренд архитектураси назарияси ва туризм маданиятидаги ХХ-асрнинг муҳим тарихий шахслари номлари ва ютуқларини оммавий ахборот воситалари орқали тарғиб қилиш орқали шаклланиш жиҳатлари аниқланиб, Ўзбекистоннинг мустақил ижодий маданий анъаналари асосида, унинг энг яхши вакиллари томонидан ишлаб чиқилган ўз брендини ривожлантиришга кўра илк маротаба мамлакатни ривожлантиришнинг ўзига хос стратегияси таклиф этилган;
мемориал музейлар инновасион салоҳиятининг Ўзбекистонда маданий туризмни ривожлантиришга таъсири аниқланиб, маданий меросни сақлаш ва мамлакатни ребрендлаш мақсадида музей институтлари негизида ижодий кластерлар яратиш бўйича лойиҳалар ишлаб чиқилган ҳамда замонавий талқин қилиш, рақамлаштириш ва бошқа инновасион технологиялар амалиётидан фойдаланган ҳолда музейни янгилаш усуллари тавсия этилган;
ХИХ-ХХ асрларга оид Ўрта Осиё аёлларининг миллий кийимлари наъмуналари, Тамарахонимнинг ўз ижоди ва фаолияти давомида тайёрланган икки юзга яқин кўйлаклари расмлари тўпламларининг архив ҳужжатларида қоғоз асосдаги беш мингга яқин архив ҳужжатлари ҳамда ҳар бир кийим учун қўшимча воситалар - заргарлик буюмлари, бош кийим, поябзал, турли қўшимча тақинчоқларнинг тайёрланиш жараёнига оид овозли-тасвирий ёзувлар аниқланиб илк бора кийимлар тўпламининг тўлиқ тарихшунослик, таркибий ва технологик асослари, шунингдек, кундалик кийимда актрисанинг саҳна эҳтиёжларига мослашиши орқали амалга оширилган ўзгаришларнинг қиёсий таҳлилига кўра кундалик аёллар либосига татбиқ этиш тарихи очиб берилган ҳамда ўзгаришлар шаклланишининг тарихий-маданий алоқадорлиги кузатилиб, ижрога йўналтирилган махсус воситаларнинг хусусияти ва таърифлари келтирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Ўзбекистоннинг сайёҳлик саноатини ривожлантириш учун мемориал музейларнинг инновасион салоҳияти бўйича тадқиқот олиб бориш давомида олинган илмий натижалар асосида:
Ўзбекистонда сўнгги юз йил ичида яратилган 32 та мемориал музей типологияси ва коммуникатив муносабатлар тизимининг хусусиятлари  назарий жиҳатдан асосланиб, шулардан, ушбу музейларда хотираси сақланиб қолган давлат ва жамоат арбоблари ва маданият ҳодимларининг ҳаёти ҳамда ижод йўлларига бағишлаб ташкил этилган музейлардан 10 таси илмий жиҳатдан реконструсия қилинган мажмуага эга мемориал музейлар, 6 таси алоҳида коллекциялар асосида, 16 таси эса тарихий муҳити сақланиб қолган ансамбл мемориал уйлар эканлиги аниқланганлигига оид тавсиялар Ўзбекистон Республикаси Маданий мерос агентлиги томонидан мамлакатимиз маданий мероси, халқаро маданий нутқда мамлакат имижининг амалий аҳамиятини оширишда ҳамда “Ўзбекистон. Ўтмишга назар” мултимедиа энциклопедияси яратиш жараёнида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикасининг Маданий мерос агентлигининг 2023 йил 5 апрелдаги 04-10/1055-сон маълумотноаси). Илмий натижаларнинг қўлланилиши Ўзбекистон моддий маданий меросни ўрганиш ва музейлаштиришга оид масалаларни илмий назарий жиҳатдан тарғиб қилишга асос бўлган;
мамлакат брендининг ва унинг имижининг бренд архитектураси назарияси ва туризм маданиятидаги ХХ-асрнинг муҳим тарихий шахслари номлари ва ютуқларини оммавий ахборот воситалари орқали тарғиб қилиш орқали шаклланиш жиҳатлари аниқланиб, Ўзбекистоннинг мустақил ижодий маданий анъаналари асосида, унинг энг яхши вакиллари томонидан ишлаб чиқилган ўз брендини ривожлантиришга кўра илк маротаба мамлакатни ривожлантиришнинг ўзига хос стратегияси таклиф этилганлигига оид таклифлар Ўзбекистон Республикасининг Россия Федерациясидаги (Москва) элчихонаси ҳузуридаги Ўзбекистон Маданий-ахборот ишбилармонлик маркази томонидан илмий тадқиқот ишларини оммалаштириш ва тарғиб қилиш жараёнида қўлланилган (Ўзбекистон Республикасининг Маданий мерос агентлигининг 2023 йил 5 апрелдаги 04-10/1055-сон маълумотноаси). Илмий натижаларнинг қўлланилиши Ўзбекистон моддий маданий меросни ўрганиш ва музейлаштиришга оид масалаларни илмий назарий жиҳатдан тарғиб қилишга асос бўлган;
мемориал музейлар инновасион салоҳиятининг Ўзбекистонда маданий туризмни ривожлантиришга таъсири аниқланиб, маданий меросни сақлаш ва мамлакатни ребрендлаш мақсадида музей институтлари негизида ижодий кластерлар яратиш бўйича лойиҳалар ишлаб чиқилган ҳамда замонавий талқин қилиш, рақамлаштириш ва бошқа инновасион технологиялар амалиётидан фойдаланган ҳолда музейни янгилаш усуллари ҳамда ХИХ-ХХ асрларга оид Ўрта Осиё аёлларининг миллий кийимлари наъмуналари, Тамарахонимнинг ўз ижоди ва фаолияти давомида тайёрланган икки юзга яқин кўйлаклари расмлари тўпламларининг архив ҳужжатларида қоғоз асосдаги беш мингга яқин архив ҳужжатлари ҳамда ҳар бир кийим учун қўшимча воситалар - заргарлик буюмлари, бош кийим, поябзал, турли қўшимча тақинчоқларнинг тайёрланиш жараёнига оид овозли-тасвирий ёзувлар аниқланиб илк бора кийимлар тўпламининг тўлиқ тарихшунослик, таркибий ва технологик асослари, шунингдек, кундалик кийимда актрисанинг саҳна эҳтиёжларига мослашиши орқали амалга оширилган ўзгаришларнинг қиёсий таҳлилига кўра кундалик аёллар либосига татбиқ этиш тарихи очиб берилган ҳамда ўзгаришлар шаклланишининг тарихий-маданий алоқадорлиги кузатилиб, ижрога йўналтирилган махсус воситаларнинг хусусияти ва таърифлари келтирилганлиги юзасидан таклифлар Тамарахонимнинг ижоди ва маданий меросини тарғиб қилиш ва оммалаштиришда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Маданий мерос агентлигининг 2023 йил 5 апрелдаги 02-10/1054-сон гувоҳномаси). Ушбу натижалардан фойдаланиш кўрсатилаётган хизматлар сифати ва самарадорлигини ошириш; иш ҳаражатларини камайтириш; жамғарма ходимлари ва марказ ходимларининг меҳнат унумдорлигини ва малакасини ошириш даражасини кўтаришда ёрдам берган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish