Sayt test rejimida ishlamoqda

Саттарова Наргиза Обланазарованинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Ўзбек тилида годонимларнинг лингвистик хусусиятлари (Андижон вилояти материаллари асосида)”, 10.00.01 – Ўзбек тили (филология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2023.1.PhD/Fil3062.
Илмий раҳбар: Собиров Абдулҳай Шукурович, филология фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Андижон давлат педагогика институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Андижон давлат университети, DSc.03/05.05.2023.Fil.60.02.
Расмий оппонентлар: Саидхонов Маъмуржон Муҳаммаджонович, филология фанлари доктори, доцент; Холмонова Зулхумор Турдиевна, филология фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Фарғона давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади ўзбек ономастик кўламида энг кичик таркибий қисм саналган кўча, торкўча, берккўча, шоҳкўча, маҳалла номлари (годоним)ларнинг лексик-семантик, грамматик, дериватив ва функционал-услубий хусусиятларини Андижон вилояти мисолида очиб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Андижон вилоятидаги кўча, торкўча, берккўча, шоҳкўча, маҳалла номлари (годоним)нинг антропогодоним, этногодоним, фитогодоним, гидрогодоним, теогодоним каби турлари белгиланиб, ономастик кўламда уларнинг бошқа антрпоним, этноним, фитоним, гидроним макрокўламлари билан алоқалари очиб берилган;
шоҳкўча, кўча, торкўча, берккўча номлари (годонимлар)нинг ономастик кўламда бутун-қисм муносабатидаги поғонавий ўрин ва боғловчи мавқега эгалиги очиқланган;
годонимларнинг аталиш мотивларига кўра антропогодоним, этногодоним, фитогодоним, гидрогодоним, теогодоним каби лексик-семантик турлари аниқланиб, уларнинг ясалиш тамойиллари ҳамда уларни ясашда конверсия ва транспозиция усулларининг бирламчи ўринга эгалиги далилланган;
тарихий, ижтимоий-сиёсий омиллар ҳисобга олинган ҳолда годонимларнинг таркибий тузилиши, уларнинг тил меёрларига мослашнинг илмий-амалий асосларини мустаҳкамлаш, годонимларни қўллашдаги хатоликларни аниқлаш ва уларни бартараф этиш бўйича кўча номларини аташда  такрорий номлардан қочиш, ном беришда ҳудуднинг этник ва географик хусусиятларини ҳисобга олиш каби тавсиялар ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Андижон вилояти кўча, торкўча, берккўча, шоҳкўча, маҳалла номлари (годоним)ларнинг лексик-семантик, грамматик, дериватив ва функционал-услубий хусусиятларини тадқиқ этиш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
Андижон вилоятидаги кўча, торкўча, берккўча, шоҳкўча, маҳалла номлари (годоним)нинг антропогодоним, этногодоним, фитогодоним, гидрогодоним, теогодоним каби турлари белгиланган, ономастик кўламда уларнинг бошқа антрпоним, этноним, фитоним, гидроним макрокўламлари билан алоқалари хусусидаги хулосалардан каби маълумотларидан Андижон вилоят телерадиокомпанияси томонидан 2023-йилда тайёрланган илмий-оммабоп “Хазинамсан китоб”, “Истеъдод”, Маънавият-қалб кўзгуси”, “Бешинчи фасл” каби кўрсатувларининг сценарийсини тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси Андижон вилояти телерадиокомпаниясининг 2023-йил 18-декабрдаги 01-24-258-сон маълумотномаси). Натижада, илмий тадқиқот ишидан олинган маълумотлар телекўрсатувларнинг илмий далилларга бой бўлишини таъминлаган;
шоҳкўча, кўча, торкўча, берккўча номлари (годонимлар)нинг ономастик кўламда бутун-қисм муносабатидаги поғонавий ўрин ва боғловчи мавқега эгалигига доир тадқиқот натижаларидан Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси “Ўзбекистон” телерадиоканали ДУК “Маданий-маърифий ва бадиий эшиттиришлар” муҳарририяти томонидан тайёрланган “Таълим ва тараққиёт”, “Адабий жараён”, “Жаҳон адабиёти” ва “Ўзбекистон тарихи” телеканалида эфирга узатилган “Бир қишлоқ тарихи”, “Кўҳна манзиллар” номли эшиттиришларида фойдаланилган (Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси “Ўзбекистон телерадиоканали” давлат муассасасининг 2023- йил 21-ноябрдаги 04-36-1752-сон маълумотномаси). Натижада, Андижон вилояти годонимияси бўйича тўпланган материаллар, қўйилган муаммоларни тадқиқ этиш натижасида чиқарилган хулосалар ва умумлаштирилган фикрлар эшиттиришларнинг илмий асосларга эга бўлишини таъминлаган;
годонимларнинг аталиш мотивларига кўра антропогодоним, этногодоним, фитогодоним, гидрогодоним, теогодоним каби лексик-семантик турлари, уларнинг ясалиш тамойиллари ҳамда уларни ясашда конверсия ва транспозиция усулларининг ўрни хусусидаги хулосалардан Тошкент давлат Ўзбек тили ва адабиёти университетида бажарилган №АМ-Ф3-201908172 “Ўзбек тилининг таълимий корпусини яратиш” мавзуси амалий грант лойиҳа доирасида фойдаланилган (Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат Ўзбек тили ва адабиёти университетининг 2023-йил 21-октябрдаги 01/10-2210-сон маълумотномаси). Натижада ўзбек тилининг таълимиу коррусида тилнинг ономастик кўламидаги годонимларнинг ясалиш типлари, шаклланиш мотивларини белгилаш, тил ҳодисаларининг барча қирраларини тўлиқ намоён этиш имконияти яратилган;
тарихий, ижтимоий-сиёсий омиллар ҳисобга олинган ҳолда годонимларнинг таркибий тузилиши, уларнинг тил меёрларига мослашнинг илмий-амалий асосларини мустаҳкамлаш, годонимларни қўллашдаги хатоликларни аниқлаш ва уларни бартараф этиш бўйича миллий-маданий омиллар ҳисобга олинган тавсиялар ва хулосалардан Тошкент давлат Ўзбек тили ва адабиёти университетида бажарилган №АМ-ИИ3-2020042022 “Туркий тилларнинг лингводидактик электрон платформасини яратиш” мавзусидаги амалий грант лойиҳа доирасида фойдаланилган (Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат Ўзбек тили ва адабиёти университетининг 2023-йил 21-октябрдаги 01/10-2211-сон маълумотномаси). Натижада ўзбек ономастикасини, жумладан, топонимика соҳасини муайян илмий-назарий қарашлар ва фактлар билан бойитилишига, топонимлар таркибида юз берган лисоний, ижтимоий, тарихий, географик ўзгаришларни кузатиш имконини берган;
годонимларни қўллашдаги хатоликларни аниқлаш ва уларни бартараф этиш бўйича ишлаб чиқилган тавсиялардан Андижон вилояти ҳокимлиги ҳузуридаги топонимик комиссия томонидан вилоятдаги табиий-географик обектлар, хусусан, аҳоли манзиллари номларини ўзгартириш, янгиларига ном бериш, тартибга солишда, тарихий номларни тиклашда, кўча ва маҳалла номларини ўзгартиришда, уларнинг имлосидаги хатоларни бартараф этишда фоудаланилган (Андижон вилояти ҳокимиятининг 2023-йил 25-октябрдаги 20-33-167-сон маълумотномаси). Натижада Ўзбекистон Ресрубликасининг торонимик сиуосатини бажаришга, ҳудуд торонимикасида тарихиу номларни тиклашга, жой номларининг имлосига оид хилма-хилликларга барҳам беришга эришилган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish