Sayt test rejimida ishlamoqda

Ҳамрақулова Гулузра Дилмурадовнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.     Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармогʼи номи): “Бадиий матннинг фонопоетик тадқиқи (Иқбол Мирзо шеърий асарлари таҳлили мисолида)”, 10.00.01 – Ўзбек тили (филология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2023.2.PhD/Fil3312.
Илмий раҳбар: Набиева Дилора Абдуҳамидовна, филология фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Андижон давлат педагогика институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Андижон давлат университети, DSc.03/05.05.2023.Fil.60.02.
Расмий оппонентлар: Йўлдошев Маъруфжон Муҳаммаджонович, филология фанлари доктори, профессор; Акбарова Зуҳра Акмалжоновна, филология фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Қўқон давлат педагогика институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Иқбол Мирзо асарларида бадиий матннинг фонопоетик хусусиятлари, фонетик ва просодик воситаларнинг шеърий матндаги ўрни ва роли, товушларнинг жилоланиши, урғу, оҳанг, тўхтам каби просодик бирликларни аниқлашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
когнитив фаолият натижаси сифатидаги поетик матнни таҳлил қилишнинг герменевтик ва лингвопоетик мақсадларга жавоб берувчи уч босқичли – метаметасемиотик босқичи, бадиий приём лингвопоетикаси ҳамда лингвопоетик сатҳлаштириш методлари етакчилик қилиши далилланган;
поетик матнда фонетик бирликларнинг, хусусан, унли ва ундошларнинг аллитерация, ассонанс кўринишидаги бадиий-эстетик функсиялари Иқбол Мирзо шеърлари мисолида очиб берилган;
шеърий нутқда бўғин ва урғунинг поетик ўрни ва стилистик аҳамияти, тавтограмма ва липограмманинг эмоционал-экспрессив потенсиаллари аниқланиб, Иқбол Мирзо шеъриятида синтактик эпифора поетик индивидуалликни таъминлаши далилланган;
Иқбол Мирзо шеърларида интонация ва унинг таркибий элементлари бўлган урғу ва тўхтам ҳам ижодкорнинг бадиий интенсиясини юзага чиқаришда индивидуалликни кўрсатувчи муҳим просодик воситаларга айланиши, матннинг прагматик мазмунини шакллантириши очиб берилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. бадиий матннинг фонопетик тадқиқ этиш бўйича эришилган илмий хулосаларидан:
когнитив фаолият натижаси сифатидаги поетик матнни таҳлил қилишнинг герменевтик ва лингвопоетик мақсадларга жавоб берувчи уч босқичли – метаметасемиотик босқичи, бадиий приём лингвопоетикаси ҳамда лингвопоетик сатҳлаштириш методлари етакчилик қилиши хусусидаги назарий хулосалардан Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат Ўзбек тили ва адабиёти университетида бажарилган №АМ-Ф3201908172 “Ўзбек тилининг таълимий корпусини яратиш” мавзусидаги амалий грант лойиҳасини бажаришда фойдаланилган (Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат Ўзбек тили ва адабиёти университетининг 2023-йил 11-октябрдаги 01/10-2081-сон маълумотномаси). Натижада лойиҳада акс этган фонопоетиканинг лингвопоетик тадқиқотлар тизимидаги ўрнини ўрганишга оид тавсиялар такомиллаштирилган;
поетик матнда фонетик бирликларнинг, хусусан, унли ва ундошларнинг аллитерация, ассонанс кўринишидаги бадиий-эстетик функсияларига доир таҳлиллар ва хулосалардан Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат Ўзбек тили ва адабиёти университетида бажарилган №АМ-П32020042022 “Туркий тилларнинг лингводидактик электрон платформасини яратиш” мавзусидаги лойиҳани бажаришда фойдаланилган (Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат Ўзбек тили ва адабиёти университетининг 2023 йил 11-октябрдаги 01/10-2082-сон маълумотномаси). Натижада бошқа туркий тиллар каби ўзбек тлида ҳам бадиий матнда фонетик бирликларнинг поетик имкониятларини юзага чиқиш ҳодисасини амалий жиҳатдан кузатиш имконияти пайдо бўлган;
шеърий нутқда бўғин ва урғунинг поетик ўрни ва стилистик аҳамияти, тавтограмма ва липограмманинг эмоционал-экспрессив потенсиаллари аниқланиб, Иқбол Мирзо шеъриятида синтактик эпифора поетик индивидуалликни таъминлаши хусусидаги илмий хулосаларидан Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси “Ўзбекистон” телерадиоканали ДМ “Маданий-маърифий ва бадиий эшиттиришлар” муҳарририятининг “Таълим ва тараққиёт”, “Адабий жараён”, “Бедорлик” дастурлари сценарийларини (2022-2023-йиллар) тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси, “Ўзбекистон телерадиоканали” давлат муассасасининг 2023-йил 15-декабрдаги 04-36-1909-сон маълумотномаси). Натижада радиоешиттиришларнинг сценарийси мазмунан бойитилган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish