Sayt test rejimida ishlamoqda

Султанов Баходир Фазиловичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи: “Симуляцион таълим технологиялари орқали бўлажак мутахассисларнинг касбий компетенсиясини шакллантириш методикаси”, 13.00.05 – Касб-ҳунар таълими назарияси ва методикаси (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: Б2023.3.PhD/Ped5259.
Илмий раҳбар: Худайбердиев Зайниддин Явкачевич, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Профессионал таълимни ривожлантириш  институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи: Профессионал таълимни ривожлантириш  институти, ДСc.03/30.12.2019.Пед 48.01.
Расмий оппонентлар: Олимов Қахрамон Танзилович, педагогика фанлари доктори, профессор; Бекназарова Саида Сафибуллаевна, техника фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Ислом Каримов номидаги Тошкент давлат техника университети.
Диссертация йўналиши: амалий ва назарий аҳамиятга молик.
II.Тадқиқотнинг мақсади симуляцион таълим технологияларидан  фойдаланиш орқали бўлажак мутахассисларнинг касбий компетенциясини шакллантириш методикасини такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
контекстли таълим назарияси асосида ўқув ва когнитив фаолиятни квази-профессионал муҳитда касбий фаолиятга айлантиришда ҳамда бўлажак мутахассисларнинг касбий компетентлигини шакллантиришда муаммоли топшириқлар ва муаммоли вазиятларни мустақил равишда ҳал этишда консентризм тамойилини қўллаш воситасида аниқ вазиятларни имитациясига қаратилган симуляцион таълим технологияларининг самарадорлиги асосланган;
касбий муҳитни имитация қилиш шароитида бўлажак мутахассисларни касбий фаолиятга тайёрлашнинг яхлитлиги ва сифатини таъминлайдиган ўқув-симуляцион таълим муҳитини касбий муаммолар ечимини топишда амалий йўналганликка устуворлик бериш  асосида яратиш орқали симуляцион таълим технологиясини самарали амалга оширишда тизимли, фаолиятга асосланган, шахсга йўналтирилган ёндашувлар ва ташкилий педагогик шароитлар аниқлаштирилган;
касбий компетентликни шакллантириш жараёнининг таркибий функсионал модели “Меҳнатни муҳофаза қилиш ва хавфсизлик техникаси” фани мазмунига атроф-муҳит муаммолари, техноген офатлар, техноген фалокатларни бартараф этиш бўйича кўникмаларни шакллантиришга қаратилган ўқув машғулотларини ўқитиш мазмуни, вақт тақсимоти ва натижадорлик омиллари асосида  ишлаб чиқиш орқали сингдириш, корхоналардаги бахциз ҳодисалар, ўзи ва бошқалар учун хавфсиз иш шароитларини яратишга ўргатишда квази профессионал таълим муҳитини киритиш орқали такомиллаштирилган;
касбий компетентликни ривожлантириш ҳамда компетенсияларни баҳолаш методикаси мотивацион-мақсадли, когнитив, фаолиятга асосланган ва рефлексив баҳолаш каби таркибий қисмларини профессионал таълимда ўзлаштирилган билим, кўникма ва малакаларни амалиётда қўллай олиш даражасига кўра белгилаш ҳамда Case method, Fabula, Mind map инновацион технологияларни ўқув жараёнида самарали қўллаш асосида такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Профессионал таълим муассасаларида симуляцион таълим технологияларидан фойдаланган ҳолда касбий компетентликни шакллантириш бўйича ўтказилган тадқиқот натижалари қуйидагича жорий этилди:
контекстли таълим назарияси асосида ўқув ва когнитив фаолиятни квази-профессионал муҳитда касбий фаолиятга айлантиришда ҳамда бўлажак мутахассисларнинг касбий компетентлигини шакллантиришда муаммоли топшириқлар ва муаммоли вазиятларни мустақил равишда ҳал этишда консентризм тамойилини қўллаш воситасида аниқ вазиятларни имитациясига қаратилган симуляцион таълим технологияларининг самарадорлиги асосланганлигига оид тавсиялардан “Дуал таълим тизимида кадрлар тайёрлашнинг инновацион таълим технологияларини ишлаб чиқиш” (2023-2025 йй.) мавзусидаги инновацион лойиҳани амалга оширишда фойдаланилган (Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2023-йил 13-октябрдаги 02/17-2951-сон маълумотномаси). Ушбу тавсиялар ўқув жараёни самарадорлигини оширишга ёрдам берган;
касбий муҳитни имитация қилиш шароитида бўлажак мутахассисларни касбий фаолиятга тайёрлашнинг яхлитлиги ва сифатини таъминлайдиган ўқув-симуляцион таълим муҳитини касбий муаммолар ечимини топишда амалий йўналганликка устуворлик бериш  асосида яратиш орқали симуляцион таълим технологиясини самарали амалга оширишда тизимли, фаолиятга асосланган, шахсга йўналтирилган ёндашувлар ва ташкилий педагогик шароитлар аниқлаштирилганлигига оид таклифлар “Дуал таълим тизимида кадрлар тайёрлашнинг инновацион таълим технологияларини ишлаб чиқиш” (2023-2025 йй.) мавзусидаги инновацион лойиҳани амалга оширишда фойдаланилган (Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2023-йил 13-октябрдаги 02/17-2951-сон маълумотномаси). Ушбу тавсиялар ўқувчиларнинг касбий компетенсиясини шакллантиришга ёрдам берган;
касбий компетентликни шакллантириш жараёнининг таркибий функсионал модели “Меҳнатни муҳофаза қилиш ва хавфсизлик техникаси” фани мазмунига атроф-муҳит муаммолари, техноген офатлар, техноген фалокатларни бартараф этиш бўйича кўникмаларни шакллантиришга қаратилган ўқув машғулотларини ўқитиш мазмуни, вақт тақсимоти ва натижадорлик омиллари асосида  ишлаб чиқиш орқали сингдириш, корхоналардаги бахциз ҳодисалар, ўзи ва бошқалар учун хавфсиз иш шароитларини яратишга ўргатишда квази профессионал таълим муҳитини киритиш орқали такомиллаштирилганлиги ҳамда касбий компетентликни ривожлантириш ҳамда компетенсияларни баҳолаш методикаси мотивацион-мақсадли, когнитив, фаолиятга асосланган ва рефлексив баҳолаш каби таркибий қисмларини профессионал таълимда ўзлаштирилган билим, кўникма ва малакаларни амалиётда қўллай олиш даражасига кўра белгилаш ҳамда Cасе метҳод, Фабула, Минд мап инновацион технологияларни ўқув жараёнида самарали қўллаш асосида такомиллаштирилганлигига оид таклифлар “Қурилиш соҳасида инсон саломатлиги ва хавфсизлигини таъминлаш бўйича тавсиялар” ўқув қўлланма мазмунига киритилган (Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2023-йил 13-октябрдаги 02/17-2951-сон маълумотномаси). Ушбу тавсиялар ўқувчларда техника хавфсизлигига риоя этиш бўйича кўникмаларни  ҳамда экстремал кўникмаларни шакллантиришга ёрдам берган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish