Sayt test rejimida ishlamoqda

Олий аттестация комиссиясида жорий йилнинг 15-16 март кунлари кимё, биология, геология-менерология, география, формацевтика ҳамда қишлоқ хўжалиги, ветеринария, тиббиёт, физика-математика, техника, шунингдек тарих, иқтисодиёт, фалсафа, социология, сиёсатшунослик, исломшунослик, архитектура, педагогика, психология, юридик, филология, санъатшунослик фанлари йўналишига ихтисослашган илмий кенгашлар илмий котиблари иштирокида  йиғилиш бўлиб ўтди. Унда олий малакали илмий ва илмий-педагог кадрлар аттестациясидаги янгиликлар ҳамда илмий кенгашлар фаолияти самарадорлигини янада ошириш борасида фикр-мулоҳоза алмашилди.
Йиғилишда дастлаб олий малакали илмий ва илмий-педагогик кадрлар соҳасидаги янгиликлар хусусида ахборот берилиб, навбатдаги вазифалар белгилаб олинди.

 
Хусусан, Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 29 октябрдаги “Илм-фан ва илмий фаолият тўғрисида”ги Қонунга киритилаётган ўзгартишлар, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 3 июлдаги “Маъмурий ислоҳотлар доирасида олий таълим, фан ва инновациялар соҳасида давлат бошқарувини самарали ташкил қилиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-200-сон қарори ижросини таъминлаш, республикада амалга оширилаётган илмий-тадқиқот ишларининг сифатини ошириш, илмий ноширлик фаолиятида кўчирмачиликни аниқлаш бўйича ахборот тизимини такомиллаштириш орқали илмий тадқиқотлар амалий самарадорлигини ошириш, инновацион ва илғор халқаро тадқиқот услубларини кенг жорий этиш масалалари кенг муҳокама этилди.

Айниқса, соҳада ахборот алмашинувини тўлиқ рақамлаштириш орқали шаффофликни таъминлаш ҳамда коррупция ҳолатларига сабаб бўлувчи ҳар қандай омилларни бартараф этиш борасида амалга оширилаётган чора-тадбирларга алоҳида эътибор қаратилди.
Шунга кўра, илмий кенгашлар фаолиятини янада самарали ташкил этишда меъёрий тартиб-қоидаларга қатъий риоя қилиш, илмий-тадқиқот ишларининг сифатини таъминлаш юзасидан вазифалар белгиланиб, амалий тавсиялар берилди.
 
 Йиғилиш сўнггида Илмий кенгашлар фаолиятини низом талабларига кўра ташкил қилиш ҳамда ахборот-таҳлил хулосалари бўйича саволларга атрофлича жавоб олинди.

ОАК Ахборот хизмати

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish