Sayt test rejimida ishlamoqda

Каримқулов Нодирбек Абдужалилович
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Болаларда юз соҳаси гемангиомасини камқонлик билан бирга кечишининг клиник хусусиятлари ва даволаш тактикаси», 14.00.21 – Стоматология.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2021.1.PhD/Tib1728.
Илмий раҳбар: Садиқов Расул Рустамович, тиббиёт фанлари доктори, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Андижон давлат тиббиёт институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Самарканд давлат тиббиёт университети, DSc.04/05.06.2020.Tib.102.02.
Расмий оппонентлар: Юлдашев Абдуазим Абдувалиевич, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Шаназаров Насрулла Абдуллаевич, тиббиёт фанлари доктори, профессор  (Козоғистон Республикаси).
Етакчи ташкилот: П.А. Герцен номидаги Москва илмий-текширув онкологик институти  (Россия Федерацияси)
Диссертациянинг йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: юз сохаси гемангиомалари бўлган болаларда касалликни камқонлик билан бирга кечишида лазерли технологиялардан фойдаланган ҳолда даволаш тактикасини такомилаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
илк бор, камқонлик фонида гемангиомаларни даволашда инфрақизил диапазондаги  паст интенсив лазеротерапия деструкциясидан фойдаланган ҳолда даволаш усули такомиллаштирилган;
камқонлик билан кечувчи асоратланган гемангиомаларни лазерли нурланишдан кейинги даврда периферик қон таркибидаги дискоцитларнинг дегенератив ва миқдорий ўзгариши, ҳамда нурланишнинг гемангиомалардаги веноз қон томирларга таъсири натижасида, склеротик ўзгариш сабабли қон оқими тезилиги пасайиши исботланган;
илк бор, анемия билан кечувчи гемангиомалар ва уларнинг асоратланган шаклларини такомиллаштирилган даволаш усуллининг гемостатик ва косметик жиҳатдан самарадорлиги исботланган;
болаларда камқонлик фонида гемангиомаларни даволашда такомиллаштирилган даволаш усули даволаниш муддатини қисқартириш, узоқ муддатда касалликнинг асоратлари ва қайталаниш хавфини сезиларли даражада камайтириш ва даволаш харажатларини камайтириш асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Андижон давлат тиббиёт институтининг 2023 йилдаги 30 ноябрдаги 06/30-сон хулосасига кўра (илмий янгиликларни бошқа соғлиқни сақлаш муассасаларига жорий этиш бўйича Соғлиқни сақлаш вазирлигига Андижон давлат тиббиёт институтининг 2023 йил 31-майдаги 6 i-12/х-сонли хати юборилган):
биринчи илмий янгилик:  қон ивиши бузилишларини  паст интенсив лазерли нурланиш билан коррекция қилганда қон ивиш вақтининг нормал қийматларга интилиши фақат бошланғич гиперкоагуляцияли беморларда, бошланғич паст гемостатик кўрсаткичларга эга беморларда эса ивишнинг нормаллашуви фақатгина қисқа муддатли лазерли нурланишдагина юз беришига асосланган лазеротерапия усули ишлаб чиқилган
илмий янгиликнинг аҳамияти: юз сохаси гемангиомасини камқонлик билан бирга кечиши бўйича пастинтенсив лазерли нурланиш билан даволаш натижасида ўсмадан қон кетиш каби асоратларни камайтиради ва реабилитация жараёнини  тезлашишига олиб келади. Юз соҳа гемангиомалари аниқланган камқонлик билан кечган беморлар учун ишлаб чиқилган пастинтенсив лазерли нурланиш усули Респуплика Ихтисослаштирилган Онкология ва Радиология илмий амалий тиббиёт маркази Андижон филиали болалар онкология (17.02.2023 й.; № 18/1) бўлими амалиётига жорий этилди. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат:  Юз сохаси гемангиомаларини даволашда ПИЛН қўллаш орқали аньанавий усулда учраши мумкин бўлган асоратлар (операцияда қон йўқотилиши, касалликни қайталаниши, операция сохасида чандиқлар ва функцианал бузилишлар)ни сонини минималлаштиради. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат:тавсия этилган даволаш усули беморларни амбулатор шароитда катнаб даволаниши, доволанишдан кейин реабилитация вактини камлиги ва медикаментоз даволарни қисқариши хисобига умумий сарф харажатларни камайтириш имконини беради. тадқиқот учун танланган ва таклиф қилинган усулда даволанган беморларда (65 та) даволаниш учун кетган харажатлар 110 460 000 сўмга ёки ҳар бир бемордан 1704000 сўмга иқтисод қилинади. Бир йилдаги мурожаатлар сонига нисбатан эса (22 та бемор), тадбиқ масштаби бўйича жами йиллик иқтисодий самарадорлик 37 488 000 сўмни ташкил қилади.Хулоса: янги пастинтенсив лазерли нурланиш жорий қилиниши бир нафар бемор ҳисобига бюджет маблағларини 1 704 000 сўмга иқтисод қилиш имконини берди.
иккинчи илмий янгилик: юз соҳа гемангиомаларни камқонлик билан кечган болаларда инфрақизил диапазондаги  юқори энергетик лазерлардан фойдаланган ҳолда бўлиши мумкин бўлган кўплаб асоратлар (ўсмадан қон кетиш, реабилитация даврининг чўзилиши, ногиронлик кўрсаткичининг камайиши) ни олдини олиш ва даволашнинг янги усули ишлаб чиқилган; илмий янгиликнинг аҳамияти: инфрақизил диапазондаги  юқори энергетик лазерлардан фойдаланган ҳолда камқонлик билан кечувчи гемангиомаларни даволаш амалиётларини бажариш режалаштирилган бошқа даво усулларидан самарадорлиги билан фарқ қилади.илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: Олинган илмий-амалий маълумотлар Респуплика Ихтисослаштирилган Онкология ва Радиология илмий амалий тиббиёт маркази Андижон вилояти филиали болалар онкология ((17.02.2023 й.; № 18/1) бўлими амалиётига жорий этилди. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат:  операциядан кейинги реабилитация сифатини ошириш;  беморларнинг ҳаёт сифатини яхшилаш;   беморларни шифокор қабулига такрорий қатновлар сонини частотасини 50–60 % гача камайтиради. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги: даво жараёнида бўлиши мумкин бўлган асоратларни олдини олинишига кўра 1 нафар бемор учун 2 200 000 сўм иқтисод қилинди (даводан кейинги гемотрансфузия, госпитализация куни), бу эса йилига умумий беморларнинг 20% ногиронликни камайтиради ва беморлар умумий харажатларини  143 000 000 (65 нафар бемор учун) сўмга иқтисод қилади). Хулоса: янги жаррохлик амалиётининг жорий қилиниши бир нафар бемор ҳисобидан бюджет маблағларини 2 200 000 сўмга ва бюджетдан ташқари маблағларни 4 300 000 сўмга иқтисод қилиш имконини беради.
учинчи илмий янгилик: камқонлик билан кечувчи асоратланган гемангиомаларни лазерли нурланишдан кейинги даврда омилнинг периферик қон таркибидаги дискоцитларнинг дегенератив ва миқдорий ўзгшариши, ҳамда нурланишниг гемангиомалардаги веноз қон томирларга таъсири натижасида улардаги склеротик ўзгариш сабабли ундаги қон оқими тезилиги пасайиши исботланган; Илмий янгиликнинг аҳамияти: Асоратланган гемангиомаларда нормал дискоцитлар сони янада юқори даражада камайди ва дегенератив  ўзгарган шаклларнинг сони эса 15 мартага ортди. Дискоцитлар сонининг келгусидаги камайиши кузатилди. Веноз қон оқимида даволашга қадар тезлик, даволашдан кейинга нисбатан юқори бўлиб, даво самараси сезиларли даражада яхши бўлди. Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: олинган илмий-амалий маълумотлар Респуплика Ихтисослаштирилган Онкология ва Радиология илмий амалий тиббиёт маркази Андижон вилояти филиали болалар онкология (17.02.2023 й.; № 18/1) бўлими амалиётига жорий этилди.Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат:  операциядан кейинги асоратлар ривожланишининг олдини олиш чораларини белгилайди;  операциядан кейинги даврда самарали даво ўтказилганлиги сабабли касаллик қайталаниши ва муолажа учун саноқли марта мурожаат қилинишига олиб келади;  ушбу амалиётдан кейин юз соҳаси косметик сифатини яхшилайди.Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: Болаларда юз соҳаси гемангиомасини анъанавий усулда жаррохлик йўли билан даволаш учун (қайта мурожаатларни инобатга олган ҳолда) ҳар бир беморга кутилаётган жами сарф-харажатлар ўртача 648 000 сўмни ташкил қилади. Таклиф қилинаётган усулда эса ушбу қиймат 146 000 сўмни ташкил қилади, яъни харажатларни 4,5 мартага камайтириш имконини беради. Хулоса: янги жаррохлик амалиётининг жорий қилиниши 1 нафар бемор ҳисобига бюджет маблағларини 145 315 сўмга ва бюджетдан ташқари маблағларни 322 000 сўмга иқтисод қилиш имконини берди.
тўртинчи илмий янгилик: болаларда камқонлик фонидаги кечувчи асоратланган гемангиомани замонавий ташхислаш ва даволашнинг янги  алгоритми ишлаб чиқилган;Илмий янгиликнинг аҳамияти: камқонлик фонидаги гемангиомани ташхислаш ва даволашнинг ишлаб чиқилган янги  алгоритми ижобий косметик натижалар билан тўлиқ даволаниб кетишга 90%, жарроҳлик аралашувлари натижасида қон кетишининг олдини олишда 95% ва яхши функционал натижаларга эришишга 98% ҳолатда имкон беради.Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: Олинган илмий-амалий маълумотлар Респуплика Ихтисослаштирилган Онкология ва Радиология илмий амалий тиббиёт маркази Андижон вилояти филиали болалар онкология (17.02.2023 й.; № 18/1) бўлими амалиётига жорий этилди.Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат:  даво манипуляциясининг ташхислаш ва даволашга нисбатан янги алгоритмини қўллаш орқали асоратлар ва косметик жиҳатдан қониқарли натижалар олишни таъминлайди. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: камқонлиги мавжуд болаларда юз гемангиомаларини лазерли ФДТ билан даволашга асосланган усулда даволашдан кейинги узоқ муддатларда касалликнинг қайталаниш даражасини 6 тадан 1 тагача камайтиришга эришилган. Таклиф қилинаётган технологиянинг татбиқ қилиниши натижасидаги иқтисодий самарадорлик болаларнинг касаллик туфайли ногиронлик даражасини камайтириши билан изоҳланади, яъни ногиронлик туфайли жисмоний лаёқатсиз болалар сони мазкур татқиқот доирасида 5 тага, яъни 3,5 мартагача  камайган.  Хулоса:1 нафар ногирон болага тўланадиган нафақа миқдори 648 000 сўм («Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига пенсия тайинлаш тартибини такомиллаштиришга қаратилган ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида” ги Қонуни, 7.10.2022 й.) эканлигидан келиб чиқилса, татбиқ доирасида 1 нафар бемор хисобидан йиллик умумий 8 376 000 сўмга иқтисод қилиш имконини берди.

Yangiliklarga obuna bo‘lish