Sayt test rejimida ishlamoqda

Абдуганиева Эльнора Абраловнанинг
фан доктори  (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар:
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Сурункали обструктив ўпка касаллиги билан оғриган беморларда тромбофилик ҳолатлар шаклланишининг патогенетик асослари ва уларни коррекция қилиш ёндошувларини ишлаб чиқиш» 14.00.42 – Пульмонология.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2021.2.DSc/Tib583.
Илмий маслахатчи: Ливерко Ирина Владимировна, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Республика ихтисослаштирилган фтизиатрия ва пульмонология илмий-амалий тиббиёт маркази.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Республика ихтисослаштирилган фтизиатрия ва пульмонология илмий амалий тиббиёт маркази, DSc.04/01.04.2023.Tib160.01.
Расмий оппонентлар: Убайдуллаева Наима Набихановна, тиббиёт фанлари доктори; Ибраева Ляззат Катаевна, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Гильдиева Маргарита Сабировна, биология фанлари доктори.
Етакчи ташкилот: ҚССВ Қозогистон Республикаси фтизиопульмонология миллий илмий маркази.
Диссертациянинг йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади:
тромбофилик бузилишларни коррекция қилишга патогенетик асосланган ёндашувларни ишлаб чиқиш орқали СОЎК билан оғриган беморларда "ўлимга олиб келадиган" тромбофилик ҳолатлар хавфини камайтириш бўйича таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
СОЎКда тромбофилия шаклланиши кўп омилли бўлиб, фенотипик ва генотипик детерминанталарнинг ўзаро боғлиқлиги аниқланган, ҳамда  гиперкоагуляция, эндотелиал дисфункция ва систем яллиғланиш жараёнларининг синергетик самараси исботланган;
СОЎКда гомоцистеин мультфункционал предиктор функциясини бажариши ва у тромбофилик хавф, эндотелиал дисфункция ва систем касаллик маркери эканлиги исботланган;
ўзбек популяциясида СОЎК билан оғриган беморларда MTR (Asp919Gly) полиморф маркерининг Asp/Gly генотипи, MTRR (Ile22Met) полиморфи маркерининг Met/Met генотипи, MTHFR (Ala222Val) полиморф маркерининг Val/Val генотипи ва MTHFR (Glu429Ala) полиморф маркерининг Ala/Ala генотипи маркернинг қондаги миқдорини ошириши билан гипергомоцистеинемия хавфи шаклланишида  салбий ўрин тутиши исботланган;
СОЎК билан оғриган беморларда  мажор генларнинг бирининг (протромбиннинг 20210 G/A полиморфизми ва Лейден омилининг  Arg506Gln полиморфизми), минор генларнинг (MTR, MTRR, MTHFR) икки ва ундан ортиғининг салбий генотипик вариантлари билан комбинацияда келиши тромбофилик ҳолатлар шаклланишида энг ножўя комбинация эканлиги аниқланган;
СОЎК билан оғриган беморларда гипергомоцистеинемия ва тромбофилиянинг витамин В12 ва фолий кислотасининг етишмовчилиги фонида  шаклланиши аниқланган;
Эндотелин-1 генининг Lys198Asp полиморфизми салбий генотиплари СОЎК билан оғриган беморларда ҳам тромбофилик ҳам респиратор бузилишларда аҳамиятлилиги исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши:
Акад.  Ш.Алимов номидаги республика ихтисослаштирилган фтизиатрия ва пульмонология илмий-амалий тиббиёт маркази 2024 йил 16-февральдаги Z.2/1-сон хулосасига кўра(илмий янгиликларни соғлиқни сақлаш муассасаларига жорий этиш бўйича Соғлиқни сақлаш вазирлигига акад.Ш.Алимов номидаги РИФваПИАТ маркази директорининг 2023 йил 6 июньдаги 01-03/366а-сонли хати юборилган):
биринчи илмий янгилик: СОЎКда тромбофилия шаклланиши кўп омилли бўлиб, фенотипик ва генотипик детерминанталарнинг ўзаро боғлиқлиги аниқланган, ҳамда  гиперкоагуляция, эндотелиал дисфункция ва систем яллиғланиш жараёнларининг синергетик самараси билан ифодаланганлиги исботланган. СОЎКда тромбофилия ривожланишининг патогенез хусусиятлари ҳақидаги назарий билимлар кенгайтирилиб, бу СОЎКда тромбофилик хавфни коррекция қилиш имкониятларини такомиллаштиради ва “фатал тромбозлар” сонини камайтириш усулини Андижон вилоят фтизиатрия ва пульмонология маркази бўйича 18.05.2023 йилдаги 468-сонли буйруқ, ҳамда Самарқанд шаҳри тиббиёт бирлашмаси бўйича 27.05.2023 йилдаги 224-сонли буйруқ, ҳамда Тошкент шаҳар 3-сон клиник шифохонаси 15.05.2023 йилдаги 21/1-сон буйруғи билан муассаса амалиётига жорий этилган. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат:СОЎК билан оғриган беморларда қон-томир хавфини камайтиради; тромбофилик сабаблар туфайли СОЎК билан оғриган беморларнинг касалхонага ётишлар сонини минималлаштиради; беморларнинг ҳаёт сифатини яхшилайди;тромбофилик ҳолатлар учраш частотасини 25%га камайтиради. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: янги ишлаб чиқилган патогенетик асосланган даволаш ҳисобига беморларда тромбофилик хавф даражаси пасаяди, бу тажрибага кўра 5 СОЎКли бемордан 1 тасида тромботик ҳолатлар кузатилмаслигига олиб келади ва бу янги  усулнинг жорий қилиниши ҳисобига 1 нафар бемор учун 8 200 000 сўм иқтисод қилинди. Хулоса: янги профилактик коррекция амалиётининг жорий қилиниши бир нафар бемор ҳисобига бюджет маблағларини 6 400 000 сўмга ва бюджетдан ташқари маблағларни 1 800 000 сўмга иқтисод қилиш имконини берди.
иккинчи илмий янгилик: СОЎКда гомоцистеин мультфункционал предиктор функциясини бажариши ва у тромбофилик хавф, эндотелиал дисфункция ва систем касаллик маркери эканлиги исботланган, гомоцистеин маркери ёрдамида СОЎК билан оғриган беморларда уч компонент жараёнлар ҳолати ҳақида маьлумот олиш усули  Андижон вилоят фтизиатрия ва пульмонология маркази бўйича 18.05.2023 йилдаги 468-сонли буйруқ, ҳамда Самарқанд шаҳри тиббиёт бирлашмаси бўйича 27.05.2023 йилдаги 224-сонли буйруқ, ҳамда Тошкент шаҳар 3-сон клиник шифохонаси 15.05.2023 йилдаги 21/1-сон буйруғи билан муассаса амалиётига жорий этилган. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат:СОЎК билан оғриган беморларда тромбофилия шаклланишида ўрин тутган тизимлар ҳолати эрта аниқланиши бўйича хатоликлар сонини камайтиради;эрта ташҳислаш самарадорлиги ошиши ҳисобига бемордаги асоратларнинг частотасини камайиши орқали беморлар касалхонага тушиш сони камаяди,  фаол ижтимоий ва меҳнат фаолиятига қайтиш вақти қисқаради. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги: тромбофилик хавф туғдирувчи омилларнинг аниқланишига кўра 1 нафар бемор учун 224 000 сўм иқтисод қилинди. Бу одатий текширувларда тромбофилия, эндотелиал дисфункция ва систем яллиғланиш фаоллигини текширишда беморга таҳлиллар учун ҳаражат қилинадиган бюджетдан ташқари маблағлар миқдори 424 000 сўмни ташкил қилса, таклиф қилинган гомоцистеин мультифункционал омиллигига асосланган ишланма, бу беморда юқоридаги тромбофилик ҳолатни яратувчи компонент жараёнлар ҳолатини белгилашда 200 000 сўм ҳаражат қилинади. Шунда ойига 60 та бемордан 25%да тромбофилик ҳолатлар аниқланса, 15 бемор учун 3 360 000 сум иқтисод қилинади.Бу 61,7% иқтисодий самарадорликка эришишга имкон беради. Хулоса: янги таклиф қилинган усул бюджет ҳисобидан маблағларнинг 6 680 000 сумга  ва бюджетдан ташқари маблағларни 3 360 000 сўмга иқтисод қилиш имконини беради.
учинчи илмий янгилик: ўзбек популяциясида СОЎК билан оғриган беморларда MTR (Asp919Gly) полиморф маркерининг Asp/Gly генотипи, MTRR (Ile22Met) полиморфи маркерининг Met/Met генотипи, MTHFR (Ala222Val) полиморф маркерининг Val/Val генотипи ва MTHFR (Glu429Ala) полиморф маркерининг Ala/Ala генотипи маркернинг қондаги миқдорини ошириши билан гипергомоцистеинемия хавфи шаклланишида  салбий ўрин тутиши исботланган, СОЎК беморларининг ўзбек популяциясида гипергомоцистеинемия шаклланишига сабаб бўлувчи полиморф маркерларнинг генотиплари аниқланиши бу ҳолат шаклланишида туғма мойилликка эга бўлган беморлар гуруҳини эрта аниқлаш чора-тадбирларини такомиллаштириш усули Андижон вилоят фтизиатрия ва пульмонология маркази бўйича 18.05.2023 йилдаги 468-сонли буйруқ, ҳамда Самарқанд шаҳри тиббиёт бирлашмаси бўйича 27.05.2023 йилдаги 224-сонли буйруқ, ҳамда Тошкент шаҳар 3-сон клиник шифохонаси 15.05.2023 йилдаги 21/1-сон буйруғи билан муассаса амалиётига жорий этилган. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: асосий касалликнинг авж олишидан кейинги асоратлар ривожланишининг олдини олиш чораларини белгилайди; тромбофилик асоратлар сонини камайтириш ҳисобига ҳаёт давомийлигини оширади; СОЎК билан оғриган беморларнинг ҳаёт сифатини яхшилайди. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: полиморфизмининг ноқулай генотипларини ташувчиларининг гипергомоцистеинемия шаклланишининг салбий генотиплари билан ташувчилик даражасини ўрганиш ихтисослашган шифохоналарни  жалб қилмасдан бирламчи бўғимда эрта муддатларда даволаш ва профилактика чораларини режалаштириш имконини берди. Ушбу беморларнинг фармакотерапиясини назорат қилиш касалликнинг оғирлашишини олдини олиш, касалхонага ётқизмаслик, агар ётқизилса ётоқ кунлари сонини камайтириш орқали  1 380 000 сум иқтисод қилинди;. Хулоса: янги эрта ташҳислаш ва мониторинг амалиётининг жорий қилиниши 1 нафар бемор ҳисобига бюджет маблағларини 830 000 сўмга  ва бюджетдан ташқари маблағларни 550 000 сўмга тежашга имкон яратган.
тўртинчи илмий янгилик: СОЎК билан оғриган беморларда  мажор генларнинг бирининг (протромбиннинг 20210 G/A полиморфизми ва Лейден омилининг  Arg506Gln полиморфизми), минор генларнинг (MTR, MTRR, MTHFR) икки ва ундан ортиғининг салбий генотипик вариантлари билан комбинацияда келиши тромбофилик ҳолатлар шаклланишида энг ножўя комбинация эканлиги аниқланган, ўзбек популяциясидан бўлган СОЎК билан оғриган беморларда тромбофилик ҳолатлар шаклланишида салбий генотипик комбинацияларни аниқланиши СОЎК беморларининг тромбофилияга генотипик мойиллиги бўйича стратификация қилиш чора-тадбирларини такомиллаштириш усули Андижон вилоят фтизиатрия ва пульмонология маркази бўйича 18.05.2023 йилдаги 468-сонли буйруқ, ҳамда Самарқанд шаҳри тиббиёт бирлашмаси бўйича 27.05.2023 йилдаги 224-сонли буйруқ, ҳамда Тошкент шаҳар 3-сон клиник шифохонаси 15.05.2023 йилдаги 21/1-сон буйруғи билан муассаса амалиётига жорий этилган. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: тромбофилик асоратлар ривожланишининг олдини олиш чораларини белгилайди; СОЎК билан оғриган беморлар ҳаёт давомийлигини оширади; СОЎК билан оғриган беморларнинг ҳаёт сифатини яхшилайди. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: СОЎК билан оғриган беморларда тромбофилия ривожланишининг  ирсий мойиллигини ҳисобга олган ҳолда амалиётда тромбофилия хавфини ва ушбу касалликнинг юрак-қон томир касалликлари билан бирга келишини эрта башорат қилишга қаратилган ҳолда молекуляр-генетик тадқиқотларни қўллаш профилактика чораларининг самарадорлигини оширган, тромботик асоратлар ва унинг асоратларини ривожланишини олдини олиш имконини берган. Бу 1 бемор ҳисобида тромботик асоратлар туфайли касалхонада ётқизиш ҳолатларини камайиши ҳисобига 6 500 000 сумни иқтисод қилишга, тромботик асоратларни камайтириш ҳисобига 1 кишига ишга лаёқатсизлик кунлари камайиши ҳисобига 2 202 000 сумни иқтисод қилиш имкони яратилди. Хулоса: янги СОЎК беморларда гипегомоцистеинемия келтириб чиқарувчи генларни аниқлаштиришдан келиб чиққан молекуляр-генетик ташҳисот амалиётининг жорий қилиниши 1 нафар бемор ҳисобига бюджет маблағларини 5 451 000 сўмга ва бюджетдан ташқари маблағларни 3 251 000 сўмга иқтисод қилиш имконини берди.
бешинчи илмий янгилик: СОЎК билан оғриган беморларда гипергомоцистеинемия ва тромбофилиянинг витамин В12 ва фолий кислотасининг етишмовчилиги фонида  шаклланиши аниқланган, СОЎК билан оғриган беморларда гипергомоцистеинемия ва тромбофилия шаклланишида витамин В12 ва фолий кислотаси етишмовчилигини ўрни аниқланган бўлиб, бу ҳолатни  бартараф қилишга қаратилган чора-тадбирларини такомиллаштириш усули Андижон вилоят фтизиатрия ва пульмонология маркази бўйича 18.05.2023 йилдаги 468-сонли буйруқ, ҳамда Самарқанд шаҳри тиббиёт бирлашмаси бўйича 27.05.2023 йилдаги 224-сонли буйруқ, ҳамда Тошкент шаҳар 3-сон клиник шифохонаси 15.05.2023 йилдаги 21/1-сон буйруғи билан муассаса амалиётига жорий этилган. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: СОЎК билан оғриган беморларда витамин В12 ва фолий кислотаси етишмовчилик ҳолатини бартараф қилиш ва бунинг ҳисобига беморнинг ҳаёт сифатини яхшилаш имконини беради.  СОЎК билан оғриган беморларда витаминлар етишмовчилиги ҳисобига шаклланган тромбофилик хавфнинг пасайтириш имконини яратади ва касалликнинг қон-томир асоратлари туфайли касалхонага тушиш сонини камайтиради. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: 1 нафар беморнинг шифохонадаги даври учун иқтисодий курсаткич:беморнинг шифохонага ётиш частотаси камайганлиши туфайли, йилига 1 бемор учун 2 260 000 сум иктисод қилинади(РИФваПИАТМнинг прейскурантига кўра шифохонада 1 кун қолиш 226.000 сўмни ташкил қилади); асоратланиш частотаси камайганлиги ҳисобига, бемор кардиологик бўлимлар ёки кардиореанимацион ёрдамга муҳтожлик хавфи пасаяди, бу қўшимча 1 бемор учун 6 500 000 сумни иқтисод қилиш имконини берди. Хулоса: янги СОЎК билан оғриган беморларда тавсия қилинган коррекция амалиётининг жорий қилиниши 1 нафар бемор ҳисобига бюджет маблағларини 8 760 000 сўмга ва бюджетдан ташқари маблағларни СОЎК билан оғриган беморларда  678 000 сўмга иқтисод қилиш имконини берди.
олтинчи илмий янгилик: Эндотелин-1 генининг Lys198Asp полиморфизми салбий генотиплари СОЎК билан оғриган беморларда ҳам тромбофилик ҳам респиратор бузилишларда аҳамиятлилиги исботланган, аниқланган эндотелиал дисфункция гени полиморфизмининг СОЎК билан оғриган беморларда дуал таьсири қон-томир хавфи билан курашиш чора-тадбирларини оптималлаштириш усули Андижон вилоят фтизиатрия ва пульмонология маркази бўйича 18.05.2023 йилдаги 468-сонли буйруқ, ҳамда Самарқанд шаҳри тиббиёт бирлашмаси бўйича 27.05.2023 йилдаги 224-сонли буйруқ, ҳамда Тошкент шаҳар 3-сон клиник шифохонаси 15.05.2023 йилдаги 21/1-сон буйруғи билан муассаса амалиётига жорий этилган. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: СОЎК билан оғриган беморларда қон-томир асоратлар сонини камайтиради. Эндотелиал дисфункция ҳолати яхшиланиши ҳисобига тромбофилик ҳолатларнинг томир компоненти предикциясини камайтиради. Бронхлар эпителийси ҳолатини яхшиланиши ҳисобига беморларнинг касалхонада ётиш давомийлиги қисқаради, респиратор бузилишлар чуқурлиги камайгани ҳисобига авж олишлар сони камаяди. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: СОЎК билан оғриган беморларда эндотелиал дисфункция ривожланишининг  ирсий мойиллигини ҳисобга олган ҳолда амалиётда томир шикастланиш хавфини ва ушбу касалликнинг юрак-қон томир касалликлари билан бирга келишини эрта башорат қилишга қаратилган ҳолда молекуляр-генетик тадқиқотларни қўллаш профилактика чораларининг самарадорлигини оширган, чуқур эндотелиал шикастланиш ва респиратор бузилишлар кўринишидаги ҳолатлар ва унинг асоратларини ривожланишини олдини олиш имконини берган. Бу 1 бемор ҳисобида касаллик кечишида оғирлашишларни бартараф қилиш туфайли касалхонада ётқизиш ҳолатларини камайиши ҳисобига 4 452 000 сумни иқтисод қилишга, тромботик асоратларни камайтириш ҳисобига 1 кишига ишга лаёқатсизлик кунлари камайиши ҳисобига 4 404 000 сумни иқтисод қилиш имкони яратилди. Хулоса: янги амалиётининг жорий қилиниши 1 нафар бемор ҳисобига бюджет маблағларини 5 320 000 сўмга ва бюджетдан ташқари маблағларни 3 536 000 сўмга иқтисод қилиш имконини берди.

Yangiliklarga obuna bo‘lish