Sayt test rejimida ishlamoqda

Курбанов Улугбек Курбановичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Бўйин дискоспондилоген радикуломиелопатиясининг дифференцирланган жарроҳлик давоси», 14.00.28 - Нейрохирургия (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2020.2.PhD/Tib1343.
Илмий рахбар: Юлдашев Равшан Муслимович, тиббиёт фанлари доктори (DSc).  
Диссертация бажарилган муассаса номи: Республика ихтисослаштирилган нейрохирургия илмий-амалий тиббиёт маркази.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Республика ихтисослаштирилган нейрохирургия илмий-амалий тиббиёт маркази, DSc.04/04.07.2023.Tib.170.01
Расмий оппонентлар: Кариев Шухрат Маратович тиббиёт фанлари доктори, профессор; Махкамов Махкам Козимович тиббиет фанлари доктори (DSc).
Етакчи ташкилот номи: Абу Али ибн Сино номидаги Бухоро давлат тиббиёт институти
Диссертациянинг йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади дегенератив бўйин радикуломиелопатияси билан оғриган беморларни ташхислаш усуллари ва дифференциал жарроҳлик даволашни такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
бўйин радикуломиелопатиясида доминант клиник синдромлар (олдингимедулляр, марказиймедулляр ва орқамедулляр) орқа мия компрессия даражаси, жойлашиши ва давомийлигига қараб аниқланган;
олдинги-марказий ва орқамедулляр синдромларига хос бўлган нейрофизиологик предикторлар (мотор толалари ва патологик тўлқинлар бўйлаб пульс ўтказувчанлиги тезлиги) орқа миянинг функционал ҳолати мезонлари ва бўйин радикуломиелопатиясининг енгил шаклларида жарроҳлик даволаш эҳтимоли прогнози аниқланган;
бўйин кифозининг мавжудлиги, орқа миянинг олдингимедулляр синдроми белгилари бўлган 3 сегментдан юқори бўлмаган даражадаги олдинги компрессияси, бўйин радикуломиелопатияда олд томондан кириш учун кўрсатма эканлиги аниқланган;
бўйин гиперлордозининг мавжудлиги, орқа мия компрессиясининг даражаси 3 – сегментдан юқорилиги орқа миянинг орқа декомпрессияси учун кўрсатма эканлиги исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши:
Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2023 йил 25 январдаги 8 н-з/50-сонли хулосасига биноан:
биринчи илмий янгилик: бўйин радикуломиелопатиясида, орқа мия компрессиясининг даражаси, жойлашиши ва давомийлигига боғлиқ ҳолда, устунлик қилувчи клиник синдромлар (олдингимедулляр, марказиймедулляр ва орқамедулляр) ажратилди. Илмий янгиликнинг аҳамияти: терапевтик тактикани танлаш устунлик қилувчи клиник синдромларни аниқлашга асосланади. Шунга асосланиб, учта клиник (синдромлар) гуруҳи шаклланди: 1) олдингимедулляр синдром; 2) марказиймедулляр синдром; 3) орқамедулляр синдром. Илмий янгиликни амалиётга жорий этилиши: Сурхондарё вилояти кўп тармоқли тиббиёт маркази (06.10.2021 й. №87-Т ва 27.01.2022 й. №13-Т) ва Хоразм вилояти кўп тармоқли тиббиёт маркази (07.05.2021 й. №106 ва 12.01.2022 й. №25) амалиётига жорий этилган. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги: ўтказилган тадқиқотлар натижаларини амалиётга татбиқ этиш бўйин спондилотик радикуломиелопатияси билан оғриган беморларда жарроҳлик тактикасини танлаш бўйича объектив қарор қабул қилишга имкон яратди, бу беморларга иш ва жамиятдаги фаол ҳаётга қайтиш, тиббий ёрдамдан қониқиш ҳис қилиш имконини берди; соҳа даражасида - умр кўриш давомийлигини ошириш, ўлим ва ногиронликни камайтириш имконини берди. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: 1) операциядан олдинги босқичда алгоритм ва мультимодал протоколдан фойдаланиш ётоқ кунлари сонини 5-7 кунгача камайтиришга имкон берди; 2) беморнинг ишга эрта қайтиши операциядан кейинги узоқ муддатли реабилитацияга сарфланадиган давлат харажатларини ва дори-дармон билан таъминлаш харажатларини камайтирди, шунингдек, мавжуд ногиронликда умрбод ижтимоий таъминотга бўлган эҳтиёжни бартараф этди. Хулоса: Устунлик қилувчи клиник неврологик синдром, сиқилиш омилининг вектори ва умуртқа-ҳаракат сегментининг биомеханик барқарорлиги – бу даволаш алгоритми ва жарроҳлик кўламини белгилайдиган асосий мезондир.
Курбанов Улугбек Курбановичнинг “Бўйин дискоспондилоген радикуломиелопатиясининг дифференцирланган жарроҳлик давоси” мавзусида илмий янгиликларни бошқа соғлиқни сақлаш муассасаларига жорий этиш бўйича Республика ихтисослаштирилган нейрохирургия илмий-амалий тиббиёт марказининг  2021 йил 30 сентябрь 02-6/688 - сонли ва 2022 йил 11 апрел 02-6/413 -сонли  хати юборилган.
иккинчи илмий янгилик: олдинги, марказий ва орқамедулляр синдромларига хос бўлган нейрофизиологик маркерлар (моторик толалар ва патологик тўлқинлар бўйлаб импульс ўтказилиши тезлиги) спондилотик бўйин радикуломиелопатиясида дифференциал жарроҳлик даволаш усулини белгиловчи, орқа миянинг функционал ҳолатининг мезонлари сифатида аниқланди. Илмий янгиликнинг аҳамияти: спондилотик бўйин радикуломиелопатияси билан касалланган беморларда терапевтик тактикани танлашда медулляр синдромлари учун ажратилган нейрофизиологик маркерларнинг самарадорлиги исботланган. Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: Сурхондарё вилояти кўп тармоқли тиббиёт маркази (06.10.2021й. №87-Т ва 27.01.2022й. №13-Т) ва Хоразм вилояти кўп тармоқли тиббиёт маркази (07.05.2021й. №106 ва 12.01.2022й. №25)  амалиётига жорий этилган. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: ўтказилган тадқиқотлар натижаларини амалиётга татбиқ этиш дискоспондилоген бўйин радикуломиелопатияси бўлган беморларда жарроҳлик тактикасини танлаш бўйича объектив қарор қабул қилишга имкон берди, бу эса беморларнинг ҳаёт сифатини яхшилади, амбулатория ва стационар шароитда даволаниш муддатини қисқартириш орқали иқтисодий самарадорликни оширди. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: устунлик қилувчи неврологик синдромни аниқлаш ва етарли жарроҳлик даволаш тактикасини танлаш даволанишнинг яхши натижаларига, беморларнинг тез фаоллашишига ва стационар даволаниш муддатини 5-7 кунгача қисқартиришга олиб келди, бу эса такрорий операцияларни ўтказилишини бартараф қилди. Хулоса: операциядан олдинги даврда, устунлик қилувчи медулляр синдромини аниқлаш тўғри дифференциал жарроҳлик даволаш стратегиясини танлашни таъминлайди, бу молиявий харажатларни сезиларли даражада камайтиради ва асоратлар хавфини пасайтиради.
Курбанов Улугбек Курбановичнинг “Бўйин дискоспондилоген радикуломиелопатиясининг дифференцирланган жарроҳлик давоси” мавзусида илмий янгиликларни бошқа соғлиқни сақлаш муассасаларига жорий этиш бўйича Республика ихтисослаштирилган нейрохирургия илмий-амалий тиббиёт марказининг  2021 йил 30 сентябрь 02-6/688 - сонли ва 2022 йил 11 апрел 02-6/413 -сонли  хати юборилган.    
учинчи илмий янгилик: бўйин кифознинг мавжудлиги, олдингимедулляр синдроми белгилари билан орқа миянинг 3 сегментдан юқори бўлмаган даражададаги вентрал компрессияси, бўйин радикуломиелопатиясида олдинги ёндошув учун кўрсатма эканлиги аниқланди. Илмий янгиликнинг аҳамияти: бўйин радикуломиелопатиясида даволаш ва жарроҳлик тактикасини танлаш алгоритми асосан компрессия даражасига қараб белгиланади. Орқа миянинг умуртқа оралиқ диски даражасида олдинги сиқилиши, шунингдек бўйин кифознинг мавжудлигида олдинги дискэктомия ўтказилиши кўзда тутилади. Умуртқа поғонаси даражасида орқа мия компрессияси, шунингдек бўйин спондилолистезида танланадиган операцияси корпэктомия бўлади. Иккала ҳолатларда ҳам умуртқа-ҳаракат сегментининг реконструкциясини ўтказиш мажбурий ҳисобланади. Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: Сурхондарё вилояти кўп тармоқли тиббиёт маркази (06.10.2021 й. №87-Т ва 27.01.2022 й. №13-Т) ва Хоразм вилояти кўп тармоқли тиббиёт маркази (07.05.2021 й. №106 ва 12.01.2022 й. №25)  амалиётига жорий этилган. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги: бўйин спондилотик радикуломиелопатияси учун жарроҳлик тактикасини танлашда даволаш алгоритмидан фойдаланишнинг ҳақиқий самарадорлиги шундаки, у беморларнинг ҳаёт сифатини сезиларли даражада яхшилайди, уларнинг тез фаоллашишини таъминлайди ва касаллик рецидиви ривожланишини бартараф қилади. Беморларнинг тўлиқ тикланиши ёки уларнинг ортопедик ва неврологик ҳолатини яхшиланиши, бўйин спондилотик радикуломиелопатиясини даволашда дифференциал жарроҳлик тактикаларини қўллашнинг тиббий самарадорлигини исботлайди. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагича: умуртқа поғонасининг сагиттал мувозанатини тиклаш билан биргаликда, етарли даражадаги декомпрессия ва стабилизация ҳаёт сифатини ошириши, ногиронлик ва ўлимни камайтириши мумкин. Спондилодез учун имплантлардан фойдаланиш, гарчи у аутосуякдан кўра моддий жиҳатдан қимматроқ бўлса-да, барқарорлик ва кейинги суяк битишини таъминлаш нуқтаи назаридан самарали ва ишончлироқ ҳисобланади. Хулоса: тавсия этилган бўйин спондилотик радикуломиелопатиясини дифференциал жарроҳлик усули, даволаш натижаларини яхшилайди, молиявий харажатларни сезиларли даражада камайтиради ва асоратлар хавфини пасайтиради.
Курбанов Улугбек Курбановичнинг “Бўйин дискоспондилоген радикуломиелопатиясининг дифференцирланган жарроҳлик давоси” мавзусида илмий янгиликларни бошқа соғлиқни сақлаш муассасаларига жорий этиш бўйича Республика ихтисослаштирилган нейрохирургия илмий-амалий тиббиёт марказининг  2021 йил 30 сентябрь 02-6/688 - сонли ва 2022 йил 11 апрел 02-6/413 -сонли  хати юборилган.
тўртинчи илмий янгилик: бўйин гиперлордозининг мавжудлиги, орқа мия компресия даражасининг 3 дан ортиқ сегментда давом этганлигида, орқа миянинг орқа декомпрессияси ўтказилишига кўрсатма эканлиги исботланган.
Илмий янгиликнинг аҳамияти: орқа миянинг орқа компрессиясида, шунингдек, компрессия даражалари сони уч ёки ундан кўп ёки умуртқа каналининг ҳақиқий стенози мавжуд бўлган ҳолларда ламинэктомия усули танланади. Сегментни реконструкция қилиш бажарилмаслиги мумкин, ташқи фиксация муддати 1-1,5 ой. Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: Сурхондарё вилояти кўп тармоқли тиббиёт маркази (06.10.2021 й. №87-Т ва 27.01.2022 й. №13-Т) ва Хоразм вилояти кўп тармоқли тиббиёт маркази (07.05.2021 й. №106 ва 12.01.2022 й. №25)  амалиётига жорий этилган.
Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги:  бўйин радикуломиелопатияси билан касалланган беморларни ташхислаш ва даволашда тавсия этилган ёндашувдан фойдаланиш, ҳолатни тез ва аниқ баҳолашга, юзага келиши мумкин бўлган асоратлар хавфини аниқлашга, тиббий ёрдам сифатини яхшилашга ва умуман тиббий ёрдам кўрсатишдаги ижобий сифат кўрсаткичларига олиб келди, шунингдек, ташхис қўйиш ва даволаш сифати даражасини ижобий кўрсаткичини (79,2%)  оширди. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: 1 нафар беморнинг шифохонадаги даври учун иқтисодий курсаткич: беморнинг шифохонада қолиш муддатини 8-10 кундан 5-7 кунгача қисқартиртириб, шифохонада қолиш тўлов миқдори 780 минг сўмга камайтирди (шифохоналарнинг прейскурантига кўра шифохонада 1 кун қолиш 160000 сўмни ташкил қилади); шифохонада бўлиш даврининг 3 кунга қисқартирилиши ҳисобига 135 минг сўмлик дори-дармон кам талаб этилади (1 кунга ўртача 45000 сўм дори воситалари сарфланади); шифохонада бўлиш даврининг 3 кунга қисқартирилиши ҳисобига 27 минг сўмлик боғланмалар кам талаб этилади (1 кунга ўртача 9000 сўм боғланмалар сарфланади).  Хулоса: бўйин дискоспондилоген радикуломиелопатиясининг дифференцирланган жарроҳлик даволашни қўллаш, узоқ муддатли реабилитацияга сарфланадиган давлат харажатларини ва дори-дармон билан таъминлаш харажатларини камайтирди, шунингдек, мавжуд ногиронликда умрбод ижтимоий таъминотга бўлган эҳтиёжни бартараф этди ва моддий харажатларни 8 600 000 сўмга камайтирди.
Курбанов Улугбек Курбановичнинг “Бўйин дискоспондилоген радикуломиелопатиясининг дифференцирланган жарроҳлик давоси” мавзуси бўйича, Соғлиқни сақлаш вазирлигининг бошқа тиббиёт муассасаларида илмий янгиликларни жорий этиш тўғрисида Республика ихтисослаштирилган нейрохирургия илмий-амалий тиббиёт марказидан 2021 йил 30 сентябрдаги 02-6/688-сонли ва 2022 йил 11 апрелдаги  02-6/413-сонли хатлар юборилди.

Yangiliklarga obuna bo‘lish