Sayt test rejimida ishlamoqda

Ахадов Жобир Замировичнинг
техника фанлари доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармогʼи номи): “Иссиқлик ва электр таъминоти тизимларида қуёш энергетик қурилмаларидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш”, 05.05.06– Қайта тикланадиган энергия турлари асосидаги энергия қурилмалари» ва 05.05.04. - “Саноат иссиқлик энергетикаси”.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2023.3.DSc/T526.
Илмий маслаҳатчилар: Абдурахмонов Абдужаббар, техника фанлари доктори, профессор, Узоқов Ғулом Норбоевич, техника фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Энергетика вазирлиги ҳузуридаги Қайта тикланувчи энергия манбалари миллий илмий-тадқиқот институтида  ва ЎзР ФА Материалшунослик институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Қарши муҳандислик-иқтисодиёт институти, PhD.03/30.09.2020.T.111.03.
Расмий оппонентлар: Зоҳидов Ромен Абдуллаевич, техника фанлари доктори, академик, Кенжаев Идрисбек Гуламович, техника фанлари доктори, профессор; Эргашев Сирожиддин Фаёзович, техника фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Бухоро давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
    II. Тадқиқотнинг мақсади: қуёш иссиқлик-энергетик, ёритиш ва фотоелектр автоном қурилмаларини яратиш асосида иссиқлик ва электр таъминоти тизимларида қуёш энергетик қурилмаларидан фойдаланиш самарадорлигини оширишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
параболик қуёш консентраторли автоном тизимларнинг иссиқлик-техникавий параметрларини  ҳисоблаш имконини берадиган иссиқлик ва энергетик режимларини математик моделлаштириш асосида автоном тизимнинг қиш мавсумида оʻртача кунлик фойдали қуввати 25% дан 36% гача, иссиқлик қуввати 34-104 кWгача оралиқда оъзгариши аниқланган;
    қайтариш коеффициенти 90 фоизгача, диаметри 6,36 метр боʻлган автоном параболик қуёш консентраторли турар-жой биноларининг иссиқлик таʻминоти учун қуёш нурларини мужассамловчи тизимнинг констрктив ва технологик схемалари ишлаб чиқилган;
    илк маротаба ҳисоблаш ва тажриба усули билан қуёш параболик концентраторли турар-жой биносининг солиштирма иссиқлик сарфини 2-2,5-мартагача камайтириш ҳамда 3-даражали иссиқлик муҳофазасига эга биноларда иситиш эҳтиёжлари учун энергия сарфини 100% гача қоплаши аниқланган;
илк маратоба 6,72м2 юзага эга қуёш нурини мужассамловчи гелиостат  асосида махсус биноларни ёритуч тизими ва тизимнинг фацеталарини 8 бурчак минут аниқликда юстировка қилиш услуби ишлаб чиқилган;
параболик қуёш концентраторлари ва қуёш нурини мужассамловчи гелиостатлар учун ФД-256 фотодиодлар асосида 30-80 бурчак сонияли аниқликда созлаш имконини берадиган  универсал автоматик кузатув тизими ишлаб чиқилган;
халқаро стандартлар ва аккредитацион лабораторияларининг талабларига жавоб берадиган фотоелектрик модулларнинг волт-ампер коʻрсатгичларини  0,5% дан коʻп боʻлмаган хатоликда аниқлаш услуби ишлаб чиқилган;
    иссиқлик ва электр таʻминоти тизимлари учун масофадан бошқариладиган  метеостанция маʻлумотларини тоʻплаш ва қайта ишлашни амалга ошириш имконини берадиган дастурий таʻминот ишлаб чиқилган.  
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Иссиқлик ва электр таъминоти тизимларида қуёш энергетик қурилмаларидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш буйича олинган илмий натижалар асосида:
қайтариш коеффициенти 90 фоизгача, диаметри 6,36 метр боʻлган автоном параболик қуёш консентраторли турар-жой биноларининг иссиқлик таʻминоти учун қуёш нурларини мужассамловчи тизим Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Материалшунослик институтида жорий этилган(Энергетика вазирлигининг 2023 йил 3 ноябрдаги №03-13-6714-сон маълумотномаси). Натижада, қуёш параболик концентраторли турар-жой биносининг солиштирма иссиқлик сарфини 2-2,5-мартагача камайтиришга ҳамда 3-даражали иссиқлик муҳофазасига эга биноларда иситиш эҳтиёжлари учун энергия сарфини 100% гача қопланишига эришилган;
    иссиқлик ва электр таъминоти тизимлари учун масофадан бошқариладиган  метеостанция ва мос равишда маълумотларни тўплаш ва қайта ишлашни амалга оширивчи дастурий таъминот Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Материалшунослик институтида жорий этилган(Энергетика вазирлигининг 2023 йил 3 ноябрдаги №03-13-6714-сон маълумотномаси). Натижада, бошқа гидрометрологик станциялар ко'рсаткичларига нисбатан 1,33÷1,6%  аниқликда ишлашига эришилган;
    қуёш нурини мужассамловчи 10 метр баландликда ўрнатилган гелиостат “Замин СТВ” ХКнинг Тошкент вилоятида жойлашган ёзги концерт залида оърнатилган (“Замин СТВ” ХК нинг 2024 йил 10-январдаги №01-сон маълумотномаси).  Натижада, клиплар суратга олиш махсус залида табиий қуёш нурини ҳосил қилишга ва ушбу жараён учун сарф қилинаётган электр энергиясининг тежалишига эришилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish