Sayt test rejimida ishlamoqda

Саипова Барнохон Вапожоновнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақидаги эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармогʻи номи):
«Инновацион ёндашувлар асосида табиий сув ҳавзалари муҳофаза зонаси ерларини бошқаришни такомиллаштириш (Айдаркўл – Арнасой – Тузкон кўллар тизими мисолида)», 11.00.07 – Геоинформатика (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В.2023.1.PhD/Т3539.  
Илмий раҳбар: Алтиев Абдурашид Султонович, иқтисод фанлари доктори (DSc), профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: “Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти” Миллий тадқиқот университетида.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК номи: Мирзо Улуғбек номидаги Самарқанд давлат архитектура-қурилиш университети ҳузуридаги илмий даражалар берувчи PhD26/26.01.2023.Т.109.04.
Расмий оппонентлар: Шокиров Шухрат Собирович, техника фанлари доктори (DSc), профессор, Сафаров Эшқобил Юлдашевич, техника фанлари доктори, профессор;
Етакчи ташкилот: Қарши муҳандислик – иқтисодиёт институти.
Диссертация йўналиши назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади. Инновацион ёндашувлар асосида табиий сув ҳавзаси муҳофаза зонаси ерларини тадқиқ қилиш ҳамда улардан мақсадли фойдаланиш юзасидан илмий асосланган таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Табиий сув ҳавзаси муҳофаза зонаси қиргʻоқ чизигʻини моделлаштириш усули сунъий ёʻлдош маълумотларини янги такомиллаштирилган меъёрий сув фарқи (МНДWИнеw) индекси асосида такомиллаштирилган;
Табиий сув ҳавзаси муҳофаза зонасини белгилаш усули геоахборот технологиялари ва масофадан зондлаш маълумотлари асосида тупроқ хусусиятлари ва релеф нишаблигини инобатга олган ҳолда такомиллаштирилган;  
Масофадан зондлаш (Сентинел 2А-2Б) ва сунъий ёʻлдош тўлқин қабул қилгич (ГПС) маълумотлари асосида табиий сув ҳавзаси муҳофаза зонаси ер қопламининг (ланд cовер) электрон хариталарини тузиш усули такомиллаштирилган;
АрcГИС дастурида автоматлаштирилган механизмлар модули (Модел Буилдер) асосида табиий сув ҳавзаси муҳофаза зонаси электрон хариталари ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Инновацион ёндашувлар асосида табиий сув ҳавзалари муҳофаза зонаси ерларини бошқаришни такомиллаштириш (Айдаркўл – Арнасой – Тузкон кўллар тизими мисолида) бўйича олинган натижалар асосида:
фазовий маълумотлар ва дастурий таъминот интеграциясидан фойдаланиб табиий сув ҳавзаси муҳофаза зонаси қирғоқ чизиғини моделлаштириш усулларини такомиллаштириш мақсадида, МНДWИнеw индекси асосида табиий сув ҳавзасининг қирғоқ чизиғини белгилаш борасидаги таклифлари Сирдарё – Зарафшон ҳавза бошқармаси “Айдаркўл-Арнасой кўллар тизими” МЧЖда жорий этилган (Сув хўжалиги вазирлигининг 03/37-1376-сонли маълумотномаси). Натижада, масофадан зондлаш маълумотлари ва дастурий таъминот интеграциясидан фойдаланиб табиий сув ҳавзаси муҳофаза зонаси қирғоқ чизиғини белгилаш тадқиқот обектига бормасдан туриб амалга ошириш имконияти яратилган;
геоахборот технологиялари ва масофадан зондлаш маълумотлари асосида тупроқ ҳусусиятлари спектрал таҳлил қилиш ва релеф нишаблигини рақамли баландлик моделини (ДЕМ) инобатга олган ҳолда табиий сув ҳавзаси муҳофаза зонасини белгилаш борасидаги таклифлари Сирдарё – Зарафшон ҳавза бошқармаси амалиётида жорий этилган (Сув хўжалиги вазирлигининг 03/37-1376-сонли маълумотномаси).  Натижада, табиий сув ҳавзаси муҳофаза зонаси ерлари ҳолатини экологик баҳолаш масофадан зондлаш ва геоахборот тизим технологиялари асосида аниқлаш имконияти яратилган;
масофадан зондлаш (Сентинел 2А – 2Б) ва сунъий йўлдош тўлқин қабул қилгич (ГПС) маълумотлари асосида табиий сув ҳавзаси муҳофаза зонаси  ер қопламининг (ланд cовер) электрон хариталарини тузиш борасидаги таклифлари Сирдарё – Зарафшон ҳавза бошқармаси амалиётида жорий этилган (Сув хўжалиги вазирлигининг 03/37-1376-сонли маълумотномаси). Натижада, масофадан зондлаш маълумотлари асосида яратилган табиий сув ҳавзаси муҳофаза зонаси ер турларини  таснифлаш харитаси ҳудуд мониторингини доимий юритиш имкониятини берган;
АрcГИС дастурида автоматлаштирилган механизмларининг модули асосида табиий сув ҳавзасининг муҳофаза зонаси электрон  хариталарини тузиш борасидаги таклифлари Сирдарё – Зарафшон ҳавза бошқармаси амалиётида жорий этилган (Сув хўжалиги вазирлигининг 03/37-1376-сонли маълумотномаси). Натижада, Айдаркўл – Арнасой – Тузкон кўллар тизимидан фойдаланиш борасида қабул қилинаётган қарорларда назарда тутилаётган мақсадли фойдаланиш  тамойилларига асосланиб мақбул ерларни танлаш имконияти яратилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish