Sayt test rejimida ishlamoqda

Усмонова Юлдуз Шералиевнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертация ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): «Айрим беш аъзоли биазоциклик ҳосилалар синтези ва хусусиятлари», 02.00.14 - Органик моддалар ва улар асосидаги материаллар технологияси (кимё фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2023.1.PhD/K605.
Илмий раҳбар: Кадиров Хасан Иргашевич, техника фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент кимё-технология институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент кимё-технология институти ҳузуридаги DSc.03/30.12.2019.Т.04.01 рақамли илмий кенгаш асосидаги бир марталик илмий кенгаш.
Расмий оппонентлар: Икрамов Абдуваҳоб, техника фанлари доктори, профессор; Эшметов Иззат Дўсимбетович, техника фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Фарғона политехника институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: ёғ кислоталарини фракцион ажратиш, тозалаш ва улар асосида алкилимидозолинларнинг янги ҳосилалари синтези ва кимёвий ўзгаришларини амалга ошириш, уларнинг физик-кимёвий хоссалари, шунингдек коррозиядан ингибирлаш фаоллигини аниқлашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
уч кислота фракцияси ва этилендиаминнинг гетероциклланишидан ҳоссалари аввалдан белгиланган биазогетероатомли алкилимидозолинлар синтез қилинган;
карбон кислоталар ва этилендиаминнинг 2-алкил-2-имидозолингача гетерохалқаланиши нефтраллаш, ациллаш ва циклланиш механзмида амалга ошиши асосланиб, реакциянинг иккиламчи маҳсулоти сифатида этилендиамин диалцил ҳосилалари ҳосил бўлиши билан реакция унуми камайиши исботланган;
дастлабки реагентларнинг термик таъсири ва уларни реакцион муҳитга киритиш тартибини назорат қилиш билан гетероциклланиш жараёнида диацил ҳосилаларнинг ҳосил бўлишини минимал миқдорларгача камайтириш тизими асосланган;
уч кислота фракцияси ва этилендиаминнинг гетероциклланишидан олинган коррозия ингибиторлари нефт қазиб чиқариш ва қайта ишлаш қурилмаларни 4 мг/г гача дозаларда 90 % дан кам бўлмаган самара билан ҳимоялаши исботланган;
ингибиторнинг кам дозаларда юқори самарали эканлиги азот атомларининг гетерохалқада тутуш систамада жойлашгани ва адсорбция қоидаларига мос эритувчиларда қийин эрийдиган барқарор пленка ҳосил қилувчи алкилгуруҳларининг занжир узунлиги билан асосланган;
уч кислота фракцияси ва этилендиамин асосида тарибида минимал миқдор кислота диамидлари сақлаган алкилимидозолинлар олиш технологиялари ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши:
Ёғ кислоталарини фракцион ажратиш, тозалаш ва улар асосида алкилимидозолинларнинг янги ҳосилалари синтези ва кимёвий ўзгаришларини амалга ошириш, уларнинг физик-кимёвий хоссалари, шунингдек коррозиядан ингибирлаш фаоллигини аниқлаш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
уч кислота фракцияси ва этилендиамин асосида коррозия ингибитори ишлаб чиқариш технологияси Фарғона нефтни қайта ишлаш заводининг «2024-2026 йилларда амалиётга жорий этиш бўйича истиқболли ишланмалар рўйхати»га киритилган («ФНҚИЗ» МЧЖнинг 2023 йил 18 августдаги 02-03-01/128-сон маълумотнома). Натижада, таркибида минимал миқдорларда диамидлар сақловчи юқорисамарали коррозия ингибиторлари ишлаб чиқариш имконини беради;
уч кислота фракцияси ва этилендиамин асосида термик таъсир билан коррозия ингибитори ишлаб чиқариш технологияси Фарғона нефтни қайта ишлаш заводининг «2024-2026 йилларда амалиётга жорий этиш бўйича истиқболли ишланмалар рўйхати»га киритилган («ФНҚИЗ» МЧЖнинг 2023 йил 18 августдаги 02-03-01/128-сон маълумотнома). Натижада, нефт қазиб чиқариш ва қайта ишлаш қурилмаларини ҳимоялашда фойдаланилиб келинаётган эталон ингибиторларни алкилимидозолин асосли маҳаллий коррозия ингибиторлари билан алмаштириш имконини беради.

Yangiliklarga obuna bo‘lish