Sayt test rejimida ishlamoqda

Газиева Сулхия Саидмашрафовнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража берадиган фан тармоғи номи): “Рақамлаштириш шароитида халқаро меҳнат миграцияси жараёнларини тартибга солишнинг жаҳон тажрибаси”, 08.00.09 – Жаҳон иқтисодиёти (иқтисодиёт фанлафи).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2021.2.PhD/Iqt1720.
Илмий раҳбар: Исламов Бахтиёр Анварович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат шарқшунослик университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети, DSc.11/25.08.2022.I.24.03
Расмий оппонентлар: Умурзаков Баҳодир Ҳамидович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор, Исаджанов Абдували Абдурахимович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот номи: Тошкент давлат иқтисодиёт университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: рақамлаштириш шароитида халқаро меҳнат миграцияси жараёнларини тартибга солиш бўйича жаҳон тажрибасини тадқиқ этган ҳолда Ўзбекистонда ташқи меҳнат миграцияси жараёнларини тартибга солишга доир илмий тавсиялар ва амалий таклифлар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
“меҳнат мигранти” ва “ташқи меҳнат миграцияси” ҳамда масофадан ишлаш шароитида “виртуал меҳнат миграцияси” тушунчаларининг муаллифлик таърифи таклиф этилди;
хориждаги ўзбекистонлик ватандошларнинг рееммиграциясини ва улар томонидан мамлакатимизга кириб келаётган инвестицияларни рағбатлантириш мақсадида чет элдаги ўзбек диаспоралари билан ҳамкорлик қилиш механизмни ишлаб чиқиш ва уларнинг электрон маълумот базасини шакллантириш таклиф этилди;
хорижда меҳнат қилаётган фуқароларнинг муносиб меҳнат шароитлари билан таъминланишига эришиш мақсадида уларнинг касбий тайёргарлигини ошириш ва чет тилларини ўрганишига хизмат қилувчи “Хорижга кетиш олди тайёргарлиги” электрон платформаси учун такомиллаштирилган механизмлар ишлаб чиқилди;
меҳнат миграциясини тартибга солишда рақамлаштириш жараёнларидан фойдаланиш имкониятларини кенгайтирувчи мобил иловани ишлаб чиқиш таклиф этилди;
Ўзбекистонда ёшлар бандлигини таъминлашни такомиллаштириш мақсадида уларга масофавий ишлаш, яъни виртуал меҳнат миграциясини ривожлантириш имкониятларини яратувчи йирик ауцорсинг компаниялари билан ҳамкорликни ривожлантириш зарурияти исботланди.
IV.Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Рақамлаштириш шароитида халқаро меҳнат миграцияси жараёнларини тартибга солишнинг жаҳон тажрибаси юзасидан ишлаб чиқилган услубий ва амалий таклифлар асосида:
“Меҳнат мигранти” ва “ташқи меҳнат миграцияси” тушунчаларининг муаллиф томонидан таклиф этилган таърифи ва талқини “Ташқи меҳнат миграцияси тўғрисида”ги Қонуннинг 4-моддасини шакллантиришда фойдаланилди (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг меҳнат ва ижтимоий масалалар қўмитасининг 2023-йил 2-июндаги 04/3-12-9 сонли маълумотномаси, ЎзРКҚБ вазирлигининг 2023-йил 13-майдаги 01/00-00/1385-сон маълумотномаси);
чет эллик ватандошларнинг Ўзбекистон билан ҳамкорлигини йўлга қўйиш ва ўзбек диаспораларининг маълумотлар базасини шакллантириш бўйича ишлаб чиқилган таклиф Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021-йил 11-августдаги “Ватандошлар” жамоат фондини ташкил этиш тўғрисидаги 5220-сонли ПҚ лойиҳасини ишлаб чиқишда фойдаланилган. Ўзбекистон Республикаси камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги фаолиятига татбиқ этилди (ЎзРКҚБ вазирлигининг 2023-йил 13-майдаги 01/00-00/1385-сон маълумотномаси). Натижада 2021-йилдан шу кунга қадар 30 дан зиёд хорижий давлатларда истиқомат қилаётган салоҳиятли инвесторлар, малакали мутахассислар, халқаро ташкилотлар вакиллари, олим ҳамда иқтидорли талабалардан иборат 480 дан ортиқ ватандошимиз рўйхати шакллантирилди;
меҳнат мигрантларининг “Хорижга кетиш олди тайёргарлиги” платформасини ишлаб чиқиш механизми бўйича ишлаб чиқилган таклиф Ўзбекистон Республикаси камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги томонидан фаолиятига татбиқ этилган (ЎзРКҚБ вазирлигининг 2023-йил 13-майдаги 01/00-00/1385-сон маълумотномаси). Унда меҳнат миграцияси жараёнларини самарали тартибга солишда онлайн қўллаб-қувватлаш воситалари, электрон банкинг ва рақамли платформалар орқали маълумот тарқатиш механизми ишлаб чиқилди. 2020-йил 15-сентябрдаги “Хавфсиз, тартибли ва қонуний меҳнат миграцияси тизимини жорий қилиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 4829-сонли ПҚ лойиҳасини ишлаб чиқишда фойдаланилиб, хорижда меҳнат қилаётган фуқароларга муносиб меҳнат шароити яратиш, касбий тайёргарлик ва чет тилларини ўргатиш бўйича тадқиқот ишлари ўтказилди. Натижада 2021-йилда 20 дан ортиқ касбга, рус, инглиз, корейс ва япон тилларига ўқитиш бўйича қисқа курслар йўлга қўйилди, шунингдек, 16,2 минг киши хорижга ишлаш учун жалб қилинди, шу билан бирга 17 та “Ишга марҳамат” мономарказида 12 243 фуқаро 30 га яқин касбга ўқитилиб, улардан 7530 нафари хорижда ишлаш учун тайёрланди;
меҳнат миграциясини тартибга солишда рақамлаштириш жараёнларидан фойдаланиш имкониятларини кенгайтирувчи мобил илова ишлаб чиқиш бўйича берилган таклиф Ўзбекистон Республикаси камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги фаолиятига татбиқ этилди (ЎзРКҚБ вазирлигининг 2023-йил 13-майдаги 01/00-00/1385-сон маълумотномаси). Ушбу таклиф 2019-йил 20-августда “Хорижда вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга ошираётган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари ва уларнинг оила аъзоларини ҳимоя қилиш кафолатларини янада кучайтириш чоралари тўғрисида”ги ПФ-5785-сон Фармонининг 10-бандига биноан “Лабор-мигратион” дастурий таъминотини ишлаб чиқилишида фойдаланилган. Натижада 2022-йил 16-август ҳолатига “Лабор-мигратион” дастуридан жами 1 624 213 нафар фуқаро рўйхатдан ўтишига, ушбу дастур доирасида 426 та иш берувчилар билан шартномалар тузилишига , тақдим этилган бўш иш ўринлари 10658 та ҳамда жами 2 186 488 та хизматлар кўрсатилишига эришилди;
Ўзбекистондаги ёшларни онлайн тарзда масофавий ишлаш имкониятларини кенгайтириш таклифи Ўзбекистон Республикаси камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги фаолиятига татбиқ этилди (ЎзРКҚБ вазирлигининг 2023-йил 13-майдаги 01/00-00/1385-сон маълумотномаси). Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022-йил 8-январдаги № ПФ-4947 сонли Фармони билан қабул қилинган «2022 – 2026-йилларга мўлжалланган янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегияси тўғрисида»ги Фармонида ўз аксини топди. Ушбу таклиф асосида стратегиянинг «Электрон ҳукумат» тизимини ривожлантириш, электрон давлат хизматларининг улушини 100 фоизга етказиш ҳамда бюрократияни бартараф этиш номли 9-мақсади ишлаб чиқилди. Натижада Ўзбекистонда интернетдан фойдаланувчиларнинг умумий сони 27,2 миллион кишига етди. Айни пайтда ИТ-паркларда 11 мингдан ортиқ ёшлар меҳнат қилмоқда.

Yangiliklarga obuna bo‘lish