Sayt test rejimida ishlamoqda

Салохиддинов Ғайрат Мейлиқуловичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Япон софораси (Sophora Japonica L.) биоэкологияси ва унинг плантацияларини барпо этиш технологияси”, 06.03.01 – Ўрмон экинлари. Селекция, уруғчилик ва шаҳарларни кўкаламзорлаштириш. Ўрмонлар агромелиорацияси ва ҳимоя ўрмонларини барпо этиш (Қишлоқ хўжалиги фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2023.4.PhD/Qx1303.
Илмий раҳбар: Хамроев Хусен Фатуллаевич, қишлоқ хўжалиги фанлари фалсафа доктори, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат аграр университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат аграр университети, DSc.05/29.04.2022.Qх.13.04
Расмий оппонентлар: Тўхтаев Бобоқул Ёрқулович, қишлоқ хўжалиги фанлари доктори, профессор; Эшанкулов Бобомурод Инаятович, қишлоқ хўжалиги фанлари доктори.
Етакчи ташкилот: Ўрмон хўжалиги агентлиги.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади япон софораси (Sophora japonica L.) нинг биоэкологик хусусиятларини ҳамда ҳудудлар бўйича истиқболлилик даражасини таҳлил этиш, уруғларни экиш муддати ва усулини аниқлаш, кўчат экиш муддатлари, схемалари ва ўғитлаш меъёрларининг плантациялардаги кўчатларнинг сақланиб қолиши ҳамда ўсишига таъсирини баҳолашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
илк бор ташқи муҳит омилларига муносабатига кўра, Ўзбекистон Республикасининг Фарғона водийси, Тошкент, Сирдарё ва Жиззах вилоятларида плантация ва дарахтзорлар барпо этиш мумкинлиги исботланган;
япон софораси уруғларини ноябрь ойида териб, уларга 70-750С ли сувда термик ишлов бериш орқали унувчанликни 86,3% гача ошириш ҳамда қумда стратификацияланган вариантга нисбатан 30-40% юқори натижа олиш мумкинлиги аниқланган;
уруғларни 12 гр/пог м меъёрда сепиш ва N60P30K30 миқдорида 2 марта ўғитлаш орқали стандарт кўчат чиқиш даражасини 87% гача ошириш, ҳамда ўғитланмаган вариантга нисбатан 9-16% га юқори натижага эришиш мумкинлиги аниқланган;
ноябрь ойининг биринчи декадасида 4х4 м схема плантациялар барпо этиш орқали, кўчатларнинг сақланиб қолиши 96,1%, кўчат баландлиги 271,3 см, диаметри 42,5 мм ни ташкил этиши ҳамда 3х4 м схемада экилганга нисбатан сақланиб қолиш 6,8%, биометрик кўрсаткичлари 10,2-20,8% юқори бўлиши аниқланган;
CO(NH2)2 билан йилига 3 маротаба ўғитлаш орқали плантациядаги дарахтларнинг гуллаш ва мева пишиб етилиш даражаларини 67,5-69,4% гача ошириш, ҳамда ўғит қўлланилмаган дарахтларга нисбатан 22,9-23,7% юқори бўлиши аниқланган;
ишлаб чиқилган технология асосида барпо этилган плантациялардан қўшимча 20-24 млн сўм даромад олиш мумкинлиги аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Япон софораси кўчатларини етиштириш технологияси ва плантацияларини барпо этиш бўйича олиб борилган тадқиқот натижалари асосида:
Япон софораси плантацияларини барпо этиш технологияси бўйича олиб борилган тадқиқот натижалари Тошкент давлат ўрмон хўжалигининг 3 гектар майдонига жорий этилган (Ўрмон хўжалиги давлат қўмитасининг 2022 йил 7 декабрдаги 03/21-6036-сон маълумотномаси). Бунинг натижасида ушбу дарахтзордан асаларичиликда фойдаланиш орқали 24 млн сўм даромад олиш мумкинлиги аниқланган;
Япон софораси кўчатларини етиштириш ишланмаси ҚуйиЧирчиқ давлат ўрмон хўжаликларида 6,0 гектар майдонига жорий этилган (Ўрмон хўжалиги давлат қўмитасининг 2022 йил 7 декабрдаги 03/21-6036-сон маълумотномаси). Бунинг натижасида қўшимча 20 млн сўм даромад олишга эришилган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish