Sayt test rejimida ishlamoqda

Тўраев Камолиддин Самадовичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Республика Маънавият ва маърифат маркази тизимининг виртуал тарғибот ресурслари самарадорлигини ошириш” 09.00.09 – Маънавий жараёнлар ва технологиялар (фалсафа фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2022.2.PhD/Фал789.
Илмий раҳбар: Қуронов Муҳаммад Қуронович, педагогика фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Республика Маънавият ва маърифат маркази ҳузуридаги Ижтимоий-маънавий тадқиқотлар институти
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Республика Маънавият ва маърифат маркази ҳузуридаги Ижтимоий-маънавий тадқиқотлар институти, DSc.03/29.12.2022.F/Ss.135.01
Расмий оппонентлар: Аҳмедов Ҳусниддин Алиқулович, сиёсий фанларии доктори, профессор; Абдуллаева Насиба Бўроновна, фалсафа фанлари доктори, профессор
Етакчи ташкилот: Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети
Диссертация йўналиши: назарий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: РМММнинг виртуал тарғибот ресурсларини ижтимоий-фалсафий ўрганиш, умумлаштириш ҳамда самарадорлигини ошириш юзасидан таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
виртуал мафкуравий манзара “яратувчанлик ёки бунёдкорлик”, “қатъиятлилик ёки қаҳрамонлик”, “маърифат” каби конструктив ва “вайронкорлик ёки бузғунчилик”, “радикал”, “бўлиб ташловчи”, “қўрқитувчи”, “тушкунликка туширувчи” сингари деструктив тарғибот турлари оркали намоён булиши аниқланган;
РМММнинг виртуал тарғибот технологияларини ривожлантиришнинг  ҳиссий таассуротларни таснифлаш, таърифлаш, ўзаро боғлаш ва  зарарсизлантиришга қаратилган танқидий тафаккур, маънавий таҳлил, фактчекинг, мафкуравий иммунитет,  фуқаролик позицияси билан боғлиқ ижтимоий фалсафий омиллари асосланган;
ёшларнинг ахборот-психологик хавфсизлигини таъминлашда УЗ доменида фаолият кўрсатувчи маънавий-маърифий ресурслар самарадорлигини ошириш билан боғлиқ изчиллик, узвийлик, нормативлик ва универсаллик каби механизмларини такомиллаштириш зарурияти мантиқий исботланган;
РМММнинг виртуал тарғибот тармоқлари фаолияти мониторингининг когнитив муаммолари аниқланиб, платформалар самарадорлигини ошириш бўйича “талабни шакллантириш”, “ишончлилик”, “тезкорлик даражасини ошириш”, “қарши тарғибот йўналишини кучайтириш”, “маънавий эҳтиёжларни ўрганиш” каби маънавий маркетинг стратегиялари ижтимоий-фалсафий жиҳатдан очиб берилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Тадқиқотнинг натижалари, ундаги илмий хулоса ва таклифларнинг амалиётга жорий этилиши бўйича қуйидаги тасдиқловчи ҳужжатлар тақдим этилган:
виртуал мафкуравий манзара “яратувчанлик ёки бунёдкорлик”, “қатъиятлилик ёки қаҳрамонлик”, “маърифат” каби конструктив ва “вайронкорлик ёки бузғунчилик”, “радикал”, “бўлиб ташловчи”, “қўрқитувчи”, “тушкунликка туширувчи” сингари деструктив тарғибот турлари оркали намоён булиши аниқланган бўйича илгари сурилган таклиф ва тавсиялардан Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партиясининг 2020-2024 йилларга мўлжалланган Сайловолди дастурининг “VIII. Миллий ахборот маконини ривожлантириш соҳасидаги устувор йўналишлар” бандида келтирилган вазифалар ижросини таъминлашда фойдаланилган (Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси томонидан 2023 йил 5 сентябрда тақдим этилган №02/05-52-сонли далолатнома). Натижада, партия тизимидаги ходимларнинг маънавий-маърифий йўналишдаги билим ва кўникмаларини ошириш, ўқув-услубий ҳамда мафкуравий тарғибот ишлари самарасини янада оширишга хизмат қилган;
РМММнинг виртуал тарғибот технологияларини ривожлантиришнинг  ҳиссий таассуротларни таснифлаш, таърифлаш, ўзаро боғлаш ва  зарарсизлантиришга қаратилган танқидий тафаккур, маънавий таҳлил, фактчекинг, мафкуравий иммунитет,  фуқаролик позицияси билан боғлиқ ижтимоий фалсафий омиллари асосланган илмий таклиф ва тавсияларидан Марказининг чора-тадбирлар дастурининг И-йўналишида белгиланган “Маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини оширишга доир норматив-ҳуқуқий базасини такомиллаштириш ҳамда бу борадаги ташкилий чора-тадбирлар” 3-банди “Мамлакатимизнинг туман ва шаҳарларида барпо этилаётган Маънавият ва маърифат масканларининг фаолият самарадорлигини ошириш”ни ишлаб чиқиш” мавзусида амалга оширилган тарғибот ишларида фойдаланилган. (Республика Маънавият ва маърифат марказининг 2023-йил 30-октябрдаги № 02-22/1183-сонли далолатномаси). Натижада Республика Маънавият ва маърифат маркази виртуал тарғибот ресурслари риожлантиришга ижобий таъсир кўрсатган.
ёшларнинг ахборот-психологик хавфсизлигини таъминлашда УЗ доменида фаолият кўрсатувчи маънавий-маърифий ресурслар самарадорлигини ошириш билан боғлиқ изчиллик, узвийлик, нормативлик ва универсаллик каби механизмларини такомиллаштириш зарурияти мантиқий исботланган бўйича берилган таклиф ва тавсиялари асосида Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партиясида “Ёшлар парламенти” ҳамда “Ёшлар қаноти” аъзолари иштирокида ёшларнинг фикрлаши ва дунёқарашида  “Глобаллашув”, “Оммавий маданият” ва ахборот хуружларига қарши мафкуравий иммунитетни кучайтириш, ёшларнинг ахборот-психологик хавфсизлигини таъминлаш мақсадида “Ватан” келажаги ёшлар қўлида лойиҳасида доирасида “Глобаллашув жараёнидаги мафкуравий таҳдидларга қарши мустаҳкам маънавий иммунитет”, “Биз вайронкор ғояларга қаршимиз” ва бошқа мавзуларда жойларда соҳа мутахассислари иштирокида давра суҳбатлари, конференция ва ўқув – семинарлар ўтказишда Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партиясида амалга оширилган тарғибот ишларида фойдаланилган. (Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партиясининг 2023 йил 8 мартда берилган №01-04/262-сонли далолатномаси). Натижада партия томонидан ташкил этилган семинарлар, давра суҳбатлари ва бошқа маънавий-маърифий тадбирларни ўтказилишига хизмат қилган;
РМММнинг виртуал тарғибот тармоқлари фаолияти мониторингининг когнитив муаммолари аниқланиб, платформалар самарадорлигини ошириш бўйича “талабни шакллантириш”, “ишончлилик”, “тезкорлик даражасини ошириш”, “қарши тарғибот йўналишини кучайтириш”, “маънавий эҳтиёжларни ўрганиш” каби маънавий маркетинг стратегиялари ижтимоий-фалсафий жиҳатдан очиб берилган таклиф ва тавсиялардан Ўзбекистондаги Ислом сивилизацияси маркази “Йўл харитаси”нинг 2-йўналишига оид “Маънавий-маърифий тарғибот тадбирлари” 18-банди “Аждодлар мероси - ибрат ва тарбия манбаи” мавзусида амалга оширилган тарғибот ишларида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўзбекистон Ислом сивилизацияси марказининг 2023 йил 23 августда берилган №05-13/128 - сонли далолатномаси). Натижада марказ томонидан ўтказилган маънавий-маърифий тарғибот тадбирларини виртуал тарғибот технологиялари билан таъминлашга хизмат қилган.
Фуқароларда, хусусан ёшларда ёт ғоялар таъсирини зарарсизлантиришга қаратилган маънавий реабилитация тамойиллари (моделлаштириш, изчиллик, узвийлик, нормативлик ва универсаллик) консептуал методологик жиҳатидан асосланганлиги бўйича илмий амалий таклиф ва тавсиялардан Ўзбекистон Республикаси маданият вазирлиги ҳузуридаги миллатлараро муносабатлар ва хорижий мамлакатлар билан дўстлик алоқалари қўмитаси фаолиятида фойдаланилган. (Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги ҳузуридаги Миллатлараро муносабатлар ва хорижий мамлакатлар билан дўстлик алоқалари қўмитасининг 2023 йил 29 августда берилган №14-07.2011-сонли далолатномаси). Натижада Қўмитада хорижий мамлакатлар билан дўстона халқаро маданий маърифий алоқаларни йўлга қўйиш, ўзаро манфаатли ҳамкорликни ривожлантириш бўйича ўтказилган учрашувлар ва тадбирлар самарадорлигини оширишга хизмат қилган.
Барқарор ривожланиш марказининг 2022-2023 йилларда “Маънавий-аҳлоқий ва маданий тарбия; анъанавий ғояларнинг янги босқичи” мавзусидаги ижтимоий буюртма лойиҳаси доирасида яратилган “Виртуал маданият маркази” платформаси бўйича илгари сурилган таклиф ва тавсиялардан Барқарор ривожланиш маркази фаолиятида фойдаланилган. (Барқарор ривожланиш Марказининг 2023 йил 20 октябрда берилган №422-сонли далолатномаси). Натижада Барқарор ривожланиш марказида маънавий-аҳлоқий ва маданий тарбия мавзусида тарғибот ишларига татбиқ этилган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish