Sayt test rejimida ishlamoqda

Асрархонова Эътибор Абдуваҳоб қизининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик (илмий даража бериладиган фан тармоғи): «Она шахсининг аутизм спектрида бузилиш аниқланган бола руҳий ривожланишига психологик таъсири» мавзусидаги 19.00.06-Ёш ва педагогик психология. Ривожланиш психологияси (психология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2023.3.PhD/P624.
Илмий раҳбар: Атабаева Наргис Батировна, психология фанлари доктори (DSc), доцент
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат педагогика университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент давлат педагогика университети, PhD.03/30.12.2021.P.26.02.
Расмий оппонентлар: Абдурасулов Рустам Абдураимович, психология фанлари доктори, профессор; Жуманиёзова Насиба Раматиллаевна, психология фанлари бўйича фалсаф доктори (PhD). 
Етакчи  ташкилот: Тошкент давлат шарқшунослик университети
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади она шахсининг аутизм спектрида бузилиш аниқланган бола руҳий ривожланишига психологик таъсирини очиб бериш асосида уларнинг психоемосионал ҳолатини барқарорлаштирувчи амалий тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
аутизм спектрида бузилиш аниқланган болаларнинг руҳий ривожланиши шахсдаги «ички конфликт», «ички вакум», «ички ташвиш», «тушкунлик», «апатия»нинг боладаги ижтимоийлашув, ҳиссий қобилиятларни идрок қилиш ҳамда мулоқот кўникмасини шаклланишига интеграл таъсири туфайли онадаги психоемосионал ҳолатларни ифодаланишига боғлиқ эканлиги далилланган; 
шахсда намоён бўлувчи психемосионал ҳолатлар дифференциациясига кўра боланинг ижтимоий интеграцияси, жисмоний саломатлигидаги ўзгаришлар билан боғлиқ жараёнларни ўз ҳиссий призмаси асосида идрок этиши туфайли аутизм спектрли бузилишлари аниқланган фарзандларнинг оналарида «вазиятли» ва «шахсий» хавотирланишнинг ўзаро интеграл намоён бўлиши исботланган;  
аутизм спектрида бузилиш бор болаларнинг оналарини ўзлари ҳақидаги семантик тасаввурлари «соғлом бола тарбиялаш истаги» нинг реалликка номутаносиблиги боис ҳаётий қадриятлардаги «эркин аёл образи» «фарзандни беэътибор қолдирмаслик» ҳолатига устуворлик бериш орқали трансформацияланиши туфайли  «мен оиламда» ва «мен болам билан бирга» ракурсида дифференциал фарқланиши асосланган;
онанинг аутизм спектрида бузилиш бор шахснинг психик тараққиётига таъсири натижасида аёлнинг «ҳиссий донор» сифатида бола ҳолатидаги ўзгаришларга нисбатан сезгирлиги ҳамда унинг кечинмаларни идрок қилиш ва мулоқот кўникмаларини ривожланишига сабаб бўлиши туфайли фарзандга нисбатан «эмосионал қабул қилиш», «кооперация» муносабатининг устувор характерга эга эканлиги далилланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Она шахсининг аутизм спектрида бузилиш аниқланган бола руҳий ривожланишига психологик таъсирига оид муаммони тадқиқ этиш натижасида:
аутизм спектрида бузилиш аниқланган болаларнинг руҳий ривожланиши шахсдаги «ички конфликт», «ички вакум», «ички ташвиш», «тушкунлик», «апатия»нинг боладаги ижтимоийлашув, ҳиссий қобилиятларни идрок қилиш ҳамда мулоқот кўникмасини шаклланишига интеграл таъсири туфайли онадаги психоемосионал ҳолатларни ифодаланишига боғлиқ эканлиги далилланган хулосалар Тошкент давлат педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий марказининг 2023-йил 26-октябрдаги ПМ-78 сон буйруғи билан «Онтогенез психологияси. Дифференциал психология» модулига киритилган (Тошкент давлат педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий Марказининг 2023-йил 1-ноябрдаги ПМ-78а-сон маълумотномаси). Натижада она шахсининг психоемоционал ҳолатлари аутизм спектрида бузилиш аниқланган болалар руҳий ривожланишига боғлиқ эканлигини илмий жиҳатдан очиб бериш имконияти яратилган;
шахсда намоён бўлувчи психемосионал ҳолатлар дифференциациясига кўра боланинг ижтимоий интеграцияси, жисмоний саломатлигидаги ўзгаришлар билан боғлиқ жараёнларни ўз ҳиссий призмаси асосида идрок этиши туфайли аутизм спектрида бузилиш аниқланган фарзандларнинг оналарида «вазиятли» ва «шахсий» хавотирланишнинг ўзаро интеграл намоён бўлиши билан боғлиқ хулосалар Тошкент давлат педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий марказининг 2023-йил 26-октябрдаги ПМ-78сон буйруғи билан «Онтогенез психологияси. Дифференциал психология» модулига киритилган (Тошкент давлат педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий Марказининг 2023-йил 1-ноябрдаги ПМ-78а-сон маълумотномаси). Натижада она шахсининг аутизм спектрида бузилиш аниқланган болалар руҳий ривожланишига психологик таъсирида реактив ва шахсий хавотирланишлар содир боʻлишига коʻра психоемоционал ҳолат таъсирида юзага келувчи индивидуал фарқлар, алоқадорликларини далиллашга шароит яратилган;
аутизм спектрида бузилиш бор болаларнинг оналарини ўзлари ҳақидаги семантик тасаввурлари «соғлом бола тарбиялаш истаги» нинг реалликка номутаносиблиги боис ҳаётий қадриятлардаги «эркин аёл образи» «фарзандни беэътибор қолдирмаслик» ҳолатига устуворлик бериш орқали трансформацияланиши туфайли «мен оиламда ва «мен болам билан бирга» ракурсида дифференциал фарқланишига асосланган маълумотлар Тошкент давлат педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий марказининг 2023-йил 26-октябрдаги ПМ-78сон буйруғи билан «Онтогенез психологияси. Дифференциал психология» модулига киритилган (Тошкент давлат педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий Марказининг 2023-йил 1-ноябрдаги ПМ-78а-сон маълумотномаси). Натижада аутизм спектрида бузилиш бор болаларнинг оналарини ўзлари ҳақидаги семантик тасаввурлари «соғлом бола тарбиялаш истаги» нинг реалликка номутаносиблиги боис ҳаётий қадриятлардаги «эркин аёл образи» «фарзандни беэътибор қолдирмаслик» ҳолатига устуворлик бериш орқали трансформацияланиши туфайли «мен оиламда ва «мен болам билан бирга» ракурсида дифференциал фарқланиши боғлиқлик характерига эга эканлигини таҳлил қилиш имконияти оширилган;
онанинг аутизм спектрида бузилишлари бор шахснинг психик тараққиётига таъсири натижасида аёлнинг «ҳиссий донор» сифатида бола ҳолатидаги ўзгаришларга нисбатан сезгирлиги ҳамда унинг кечинмаларни идрок қилиш ва мулоқот кўникмаларини ривожланишига сабаб бўлиши туфайли фарзандга нисбатан «эмосионал қабул қилиш», «кооперация» муносабатининг устувор ҳарактерга эга эканлиги далилланган маълумотлар Тошкент давлат педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий марказининг 2023-йил 26-октябрдаги ПМ-78сон буйруғи билан «Онтогенез психологияси. Дифференциал психология» модулига киритилган (Тошкент давлат педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий Марказининг 2023-йил 1-ноябрдаги ПМ-78а-сон маълумотномаси). Натижада аутизм спектрида бузилиш аниқланган бола оналарининг ҳиссий ҳолатини барқарорлаштирувчи психокоррексион дастур ва амалий тавсиялар ишлаб чиқиш имкониятлари кўрсатиб берилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish