Sayt test rejimida ishlamoqda

Разаков Фарход Кувандиковичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертация ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): «Умумтаълим мактабларида ўқитиш сифатини оширишнинг психологик хусусиятлари», 19.00.06 – Ёш ва педагогик психология. Ривожланиш психологияси (психология фанлари). 
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2022.2.PhD/P378.
Илмий раҳбар: Саидов Азамат Исмоилович, психология фанлар доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Самарқанд давлат чет тиллар институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент давлат педагогика университети, PhD.03/30.12.2021.P.26.02.
Расмий оппонентлар: Абдурасулов Рустам Абдураимович психология фанлари доктори, профессор; Байкунусова Гулмира Юлдибаевна психология фанлари  доктори (DSc), доцент.
Етакчи ташкилот: Қарши давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади умумтаълим мактабларида ўқитиш сифатини оширишнинг психологик хусусиятларини такомиллаштириш ва амалий тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
умумтаълим мактабларида ўқитиш сифатини оширишнинг психологик жиҳатлари ўқувчиларнинг «академик ўзлаштириш даражаси» ва «педагогнинг ўз устида ишлаш» самарадорлигини реал ҳамда «ижтимоий кутувларга» мос дидактик жараёндаги ўзаро интеграл тафовутлар туфайли таълимнинг субъектив мезонларини дифференциациялаш асосида такомиллаштирилган;
ўқитиш сифатини оширишда ўқувчиларнинг академик ўзлаштириш даражасига дидактик-коррексион таъсир этишда шахснинг  «ижтимоий Мен»ни шакллантириш ва таълим билан боғлиқ аффилятив (тенгдошлар билан муносабат, ҳамкорликдаги фаолият) эҳтиёжларни меъёрлаштириш, ўқишга нисбатан «баҳоловчи эмоционал» муносабатни барқарорлаштириш орқали мантиқий ва образли тафаккур, ахборотни қайта ишлаш, диққат, қисқа муддатли нутқий ва кўриш хотирасини ривожлантириш муҳимлигига кўра таълимий эҳтиёжларни фаоллашувига устуворлик бериш зарурати эканлиги далилланган;
умумтаълим мактабларида ўқитиш сифатини ошириш учун жараённи режалаштириш билан боғлиқ проектив тафаккур, фаолият натижасини баҳолаш, мустақил фиклаш, ўзини-ўзи назорат қилишнинг «мен - педагог» контекстидаги ўзига муносабат билан уйғун ривожланиши туфайли педагогнинг ўз устида ишлаш кўникмасига коррексион таъсир этишнинг  интеграл хусусиятлари асосланган;
ўқитувчиларнинг ўз устида ишлаш кўникмасини ривожлантиришда топшириқларга, субъектив фаолият натижаларига нисбатан қизиқиш, рақобатлашишга интилиш, ташаббускорлик, иродавий зўр беришдаги дифференциал фарқлар педагогнинг ўзига ишонч ҳиссини шаклланишига олиб келганлигига асосланиб, шахс интилишлар даражасига таъсир этишнинг педагогик-психологик жиҳатлари далилланган.  
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.  Умумтаълим мактабларида ўқитиш сифатини оширишнинг психологик хусусиятлари юзасидан ўтказилган илмий тадқиқот натижалари асосида: 
умумтаълим мактабларида ўқитиш сифатини оширишнинг психологик жиҳатлари ўқувчиларнинг «академик ўзлаштириш даражаси» ва «педагогнинг ўз устида ишлаш самарадорлиги»ни реал ҳамда «ижтимоий кутувларга» мос дидактик жараёндаги ўзаро интеграл тафовутлар туфайли таълимнинг субъектив мезонларини дифференциациялаш асосида такомиллаштирилган таклифлар Тошкент давлат педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий марказининг 2023-йил 26-октябрдаги ПМ-76-сон буйруғи билан “Онтогенез психология”, “Дифференциал психология” модулига киритилган (Тошкент давлат педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий марказининг 2023-йил 1-ноябрдаги ПМ-76 а сон маълумотномаси). Натижада умумтаълим мактабларида ўқитиш сифатини оширишнинг психологик жиҳатларининг ўзига хос жиҳатларини таҳлил қилинган;
ўқитиш сифатини оширишда ўқувчиларнинг академик ўзлаштириш даражасига дидактик-коррексион таъсир этишда шахснинг «ижтимоий Мен»ни шакллантириш ва таълим билан боғлиқ аффилятив (тенгдошлар билан муносабат, ҳамкорликдаги фаолият) эҳтиёжларни меъёрлаштириш, ўқишга нисбатан «баҳоловчи эмоционал» муносабатни барқарорлаштириш орқали мантиқий ва образли тафаккур, ахборотни қайта ишлаш, диққат, қисқа муддатли нутқий ва кўриш хотирасини ривожлантириш муҳимлигига кўра таълимий эҳтиёжларни фаоллашувига устуорлик бериш зарурати эканлиги далилланган таклифлар Тошкент давлат педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий марказининг 2023-йил 26-октябрдаги ПМ-76-сон буйруғи билан  “Онтогенез психология”, “Дифференциал психология” модулига киритилган (Тошкент давлат педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий марказининг 2023-йил 1-ноябрдаги ПМ-76 а сон маълумотномаси). Натижада ўқитиш сифатини оширишда ўқувчиларнинг академик ўзлаштириш даражасини ошириш учун ўқувчиларнинг билиш фаолиятига, дидактик-коррексион таъсир этишнинг психологик хусусиятлари тизимлаштириш;;
умумтаълим мактабларида ўқитиш сифатини ошириш учун жараённи режалаштириш билан боғлиқ проектив тафаккур, фаолият натижасини баҳолаш, мустақил фиклаш, ўзини-ўзи назорат қилишнинг «мен - педагог» контекстидаги ўзига муносабат билан уйғун ривожланиши туфайли педагогнинг ўз устида ишлаш кўникмасига коррексион таъсир этишнинг  интеграл хусусиятлари асосланган таклифлар Тошкент давлат педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий марказининг 2023-йил 26-октябрдаги ПМ-76 сон буйруғи билан  “Умумий психология” модулига киритилган (Тошкент давлат педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий марказининг 2023-йил 1-ноябрдаги ПМ-76 а сон маълумотномаси). Натижада умумтаълим мактабларида ўқитиш сифатини ошириш учун педагогнинг ўз устида ишлаш кўникмасини таъсирига боғлиқ жиҳатларни ёритилган;
ўқитувчиларнинг ўз устида ишлаш кўникмасини ривожлантиришда топшириқларга, субъектив фаолият натижаларига нисбатан қизиқиш, рақобатлашишга интилиш, ташаббускорлик, иродавий зўр беришдаги дифференциал фарқлар педагогнинг ўзига ишонч хиссини шаклланишига олиб келганлигига асосланиб, шахс интилишлар даражасига таъсир этишнинг педагогик-психологик жиҳатлари далилланган таклифлар Тошкент давлат педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий марказининг 2023-йил 26-октябрдаги ПМ-76 сон буйруғи билан  “Ижтимоий психология” модулига киритилган (Тошкент давлат педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий марказининг 2023-йил 1-ноябрдаги ПМ-76 а сон маълумотномаси). Натижада педагогларда ўз устида ишлаш фаолиятининг шаклланишига таъсир этувчи психологик омилларни таҳлил қилинган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish