Sayt test rejimida ishlamoqda

Турсунова Гулшаной Артикжановнининг 
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

 I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража берадиган фан тармоғи номи): «Мусиқий сулолавийлик   феномени: типологияси, мазмун ва  мохияти», 17.00.02 – Мусиқа санъати (санъатшунослик фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2022.1.DSc/San18.
Илмий маслаҳатчи: Ғофурбеков Тўхтасин Ботирович, санъатшунослик фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон давлат консерваторияси.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи (муассасалар) номи, ИК рақами: Ўзбекистон давлат консерваторияси, PhD.03/30.12.2021.San.54.01.
Расмий оппонентлар: Азимова Арзу Нишановна, санъатшунослик фанлари доктори, профессор; Махмудова Гулзар Рафик қизи, санъатшунослик фанлари доктори, профессор (Озарбайжон); Ҳожиакбар Ҳамидов, тарих фанлари доктори, профессор. 
Етакчи ташкилот: Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади мусиқий сулолавий феномени типологияси ва мазму мохиятини ёритиш асосида Жаҳон маданиятида сулолалар тутган ўрни ва мавқеини очиб  беришдан  иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
замонавий санъатда мусиқий сулолавийлик феноменининг  ижтимоий-маданий, генетик,  касбий ва  динамик  ўзгарувчан тавсифи мавжудлиги, маданият тарихида мусиқий  анъаналар сақловчи ва  трансляцион ўринга эгалиги ҳамда унга шахсий ва жамоавий самарадорлик омиллари таъсир кўрсатиши мусиқашунослик нуқтаи назаридан асослаб берилган;
мусиқий сулолалар фаолияти  таълим стратегиясининг  ўзига  хос кўринишини шакллантиришда турли давр ва  маданиятлар  ижрочи ва   композиторлар (Бахлар, Куперенлар, Шамбонерлар ва бошқалар) созанда ва бастакорлар (Жалиловлар, Ражабийлар, Зокировлар ва бошқалар) авлоди устувор омил бўлганлиги ҳамда улар мусиқа санъатида катта давр, концептуал йўналишлар, ижодий мактаб ва ижрочилик услубларини юзага келтиргани далилланган;
мусиқий сулолавийлик феноменинг структуравий ва функционал типологияси ҳамда “вақт”, “макон” ва “борлиқ” категориялари мавжудлиги, мусиқа санъатининг тарихий-назарий ва ижодий жараёнларини қамраб олган интердисциплинар тавсифининг мажмуавий, тизимли, интегратив моҳиятга эгалиги очиб берилган;
мусиқий сулолавийликда ворисликнинг авлодлар таркиби ва кенглигига асосланган горизонтал, оилавий муносабатларнинг ички тавсифи, таълим даражаси ва мусиқий ихтисослигини қамраб олган вертикал ва аралаш турдаги муносабати, ижодий бардавомлигини белгилашда индивидуал (субектив) ва ижтимоий (обектив) омилларнинг ўзаро боғлиқлиги аниқланган;
мусиқий сулолаларнинг тарихий бардавомлигига дисфунксионал ташқи омилларнинг ижодий ва касбий диструктивлик каби аломатларга қарамай давом эттириб келинаётгани, оилавий таълим қадриятлари бирлиги, ижодкорлик борасидаги анъана ва инновацион ўзгаришларнинг уйғунлиги кабилар таъсир кўрсатиши далилланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. «Мусиқий сулолавийлик феномени: типологияси, мазмун ва моҳияти» тадқиқоти боъйича олинган илмий натижалар асосида:
замонавий санъатда мусиқий сулолавийлик феноменининг  ижтимоий-маданий, генетик,  касбий ва  динамик  ўзгарувчан тавсифи мавжудлиги, маданият тарихида мусиқий  анъаналар сақловчи ва  трансляцион ўринга эгалиги ҳамда унга шахсий ва жамоавий самарадорлик омиллари таъсир кўрсатиши Ўзбекистон композиторлари ва бастакорлари уюшмасининг “Мусиқашунослар билан учрашув” тадбири доирасида да ўтказилган йиғилишида фойдаланилган (Ўзбекистон композиторлари ва бастакорлари уюшмасининг 2021-йил 24-майдаги 01-04/66-106-сон маълумотномаси). Мазкур учрашув давомида тадбир иштирокчилари мусиқий сулолавийлик феномени ўрганишилиши  борасида  ўз тасаввурларни кенгайтириб янги маълумотлар олишган;
мусиқий сулолалар фаолияти  таълим стратегиясининг  ўзига  хос кўринишини шакллантиришда турли давр ва  маданиятлар  ижрочи ва   композиторлар (Бахлар, Куперенлар, Шамбонерлар ва бошқалар) созанда ва   бастакорлар (Жалиловлар, Ражабийлар, Зокировлар ва бошқалар) авлоди устувор омил бўлганлиги ҳамда улар мусиқа санъатида катта давр, концептуал йўналишлар, ижодий мактаб ва ижрочилик услубларини юзага келтиргани, мусиқий сулолавийлик феноменинг структуравий ва функционал типологияси ҳамда “вақт”, “макон” ва “борлиқ” категориялари мавжудлиги, мусиқа санъатининг тарихий-назарий ва ижодий жараёнларини қамраб олган интердисциплинар тавсифининг мажмуавий, тизимли, интегратив моҳиятга эгалиги хусусидаги таклифлар Ўзбекистон композиторлари ва бастакорлари уюшмасининг “Мусиқашунослар билан учрашув” тадбири доирасида да ўтказилган йиғилишида фойдаланилган (Ўзбекистон композиторлари ва бастакорлари уюшмасининг 2021-йил 24-майдаги 01-04/66-106-сон маълумотномаси). Мазкур учрашув давомида тадбир иштирокчилари мусиқий сулолавийлик феномени ўрганишилиши  борасида  ўз тасаввурларни кенгайтириб янги маълумотлар олишган;
мусиқий сулолавийликда ворисликнинг авлодлар таркиби ва кенглигига асосланган горизонтал, оилавий муносабатларнинг ички тавсифи, таълим даражаси ва мусиқий ихтисослигини қамраб олган вертикал ва аралаш турдаги муносабати, ижодий бардавомлигини белгилашда индивидуал (субектив) ва ижтимоий (обектив) омилларнинг ўзаро боғлиқлиги хусусидаги таклифлар Ўзбекистон телерадиокомпанияси “Маҳалла” телеканалининг “Ретро шлягер” кўрсатуви сценарийсида фойдаланилган (“Маҳалла” давлат унитар корхонасининг 2021 йил 19-апрелдаги 01-18-222-сон маълумотномаси). Натижада томошабинлар Ўзбекистон мусиқий сулолалари фаолияти  ҳақида кенг тасаввур ҳосил қилишган;
мусиқий сулолаларнинг тарихий бардавомлигига дисфунксионал ташқи омилларнинг ижодий ва касбий диструктивлик каби аломатларга қарамай давом эттириб келинаётгани, оилавий таълим қадриятлари бирлиги, ижодкорлик борасидаги анъана ва инновацион ўзгаришларнинг уйғунлиги кабилар таъсир кўрсатиши хусусидаги таклифлар Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси «Ўзбекистон телерадиоканали» давлат унитар корхонасининг «Нотадаги тақдирлар» радио эшиттиришининг дастурида фойдаланилган (Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси «Ўзбекистон телерадиоканали» давлат унитар корхонаси 2022-йил 15-февралдаги Ўз/Рв-03-22-сон маълумотномаси). Натижада тингловчилар француз клавесин мактабининг таниқли  намояндаси Ф. Куперен сулоласининг ижодий мероси бўйича  янги маълумотларни олиш имкони яратилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish