Sayt test rejimida ishlamoqda

Сафарова Нигора Насиллоевнанинг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Бўлажак ўқитувчиларнинг касбий компетентлигини ривожлантириш методикасини рақамли таълим технологиялари воситасида такомиллаштириш”, 13.00.02 – Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2023.3.PhD/Ped5133.
Илмий тадқиқот иши бажарилган муассаса номи: Бухоро давлат университети.
        Илмий раҳбар: Жўраев Ҳусниддин Олтинбоевич, педагогика фанлари доктори (DSc), профессор.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Бухоро давлат университети, PhD.03/30.12.2019.Ped.72.04.
Расмий оппонентлар: Базарова Саодат Джамоловна, педагогика фанлари доктори, профессор; Панжиев Самижон Алижонович, педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент.
Етакчи ташкилот: Навоий давлат педагогика институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади олий таълим муассасаларида бўлажак ўқитувчиларнинг касбий компетентлигини ривожлантириш методикасини замонавий таълим технологиялари воситасида такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
олий таълим муассасаларининг ўқитиш жараёнида талабаларда касбий билимларини шакллаштиришнинг асосий талаблари ва ўзлаштирирш кўрсаткич(назарий, амалий, мантиқий, дедуктив ва индуктив хулоса)лари замонавий технологияларнинг яхлитлик, илмийлик, интегративлик ва вариативлик принципларига устиворлик бериш асосида аниқлаштирилган;
талабаларнинг касбий компетентлигини либераллик тамойили орқали ривожлантиришда мобил таълим учун “Андроид” тизимида ишловчи иловалардан фойдаланиб, интуитив-визуал дастурлаш муҳитини таълим жараёнига адаптациясини юзага келтириш воситаси сифатида таълим жараёнида қўлланиладиган таълимни бошқарувчи дастурлар орқали талабалар билимини ривожлантириш, замонавий таълим мазмунига устуворлик бериш асосида такомиллаштирилган;
талабаларнинг касбий компетентлигини таълим жараёнида квалиметрик параметрларнинг прогностик хусусиятлари мантиқий фикрлашнинг сунъий интеллектга асосланган замонавий технологияларига муҳим компонентлиги аниқланиб, педагогик фаолият модели ва динамик ҳаракатлар тизими мазмунан такомиллаштирилган;
касбий компетентликни ривожлантиришда замонавий технологиялардан фойдаланишнинг компетенсиявий ёндашув даражасини шакллантириш бўйича тажриба-синов ишлари стратегик прогнозлаш ва кўрсаткичлардан фойдаланишнинг эргономик, дидактик, методик талабларини ўзаро қиёсий интеграциялаш асосида такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Бўлажак ўқитувчиларнинг касбий компетентлигини замонавий таълим воситалари асосида ўқитишнинг методик таъминотини такомиллаштириш бўйича тадқиқот натижалари асосида:
Олий таълим муассасаларининг ўқитиш жараёнида талабаларда касбий билимларини шакллаштиришнинг асосий талаблари ва ўзлаштирирш кўрсаткич (назарий, амалий, мантиқий, дедуктив ва индуктив хулоса) лари замонавий технологияларнинг яхлитлик, илмийлик, интегративлик ва вариативлик принципларига устиворлик беришга доир хулосалар “Тенгламалар ва уларни ечиш усуллари” номли ўқув қўлланма мазмунига сингдирилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2023-йил 25-августдаги, 391-сонли буйругʻи, 391289-рақамли нашр гувоҳномаси). Натижада, бўлажак мутахассисларни тайёрлашда талабаларга мазкур фанларни ўқитишда билим беришнинг самарали усул, шакл, воситаларини аниқлаш ва ўқитиш методикасини такомиллаштиришга эришилган;
талабаларнинг касбий компетентлигини либераллик тамойили орқали ривожлантиришда мобил таълим учун “Андроид” тизимида ишловчи иловалардан фойдаланиб, интуитив-визуал дастурлаш муҳитини таълим жараёнига адаптациясини юзага келтириш воситаси сифатида таълим жараёнида қўлланиладиган таълимни бошқарувчи дастурлар орқали талабалар билимини ривожлантириш, замонавий таълим мазмунига устуворлик бериш ҳамда касбий компетентлигини таълим жараёнида квалиметрик параметрларнинг прогностик хусусиятларини мантиқий фикрлашнинг сунъий интеллектга асосланган замонавий технологияларига муҳим компонентлиги ҳамда педагогик фаолият модели инновацион таълим методларининг позицион имкониятлари ва динамик ҳаракатлар тизимини мазмунан такомиллаштиришга доир таклиф ва тавсиялардан Жиззах политехника институтининг ОТ-Ф1-049 “Талабаларга ассертив хулқни шакллантиришнинг ижтимоий-психологик хусусиятлари” (2017-2021 йй.) мавзусидаги амалий тадқиқот лойиҳасини амалга оширишда фойдаланилган (Жиззах политехника институтининг 2023-йил 21-декабрдаги 03-2873-2821-сон маълумотномаси). Натижада олий таълим муаасасалари талабаларининг дарс ва дарсдан ташқари таълим жараёни замонавий технологиялардан фойдаланишга оид мотивациялари ривожлантирилган;
касбий компетентликни ривожлантиришда замонавий технологиялардан фойдаланишнинг компетенсиявий ёндашув даражасини шакллантириш бўйича тажриба-синов ишлари стратегик прогнозлаш ва кўрсаткичлардан фойдаланишнинг эргономик, дидактик, методик талабларини ўзаро қиёсий интеграциялаш асосидаги таклифлардан Инновацион ривожланиш агентлиги фаолиятида қўлланилиб, 2-компоненти “Талабаларнинг мустақил таълимини самарали ташкил этишга қаратилган инновацион педагогик ва ахборот технологияларини ишлаб чиқиш ва амалга тадбиқ этиш” ва 4-компоненти “Таълим натижаларини баҳолаш тизимини халқаро стандартлаш асосида такомиллаштириш” қисмини бажаришда фойдаланилган (Инновацион ривожланиш агентлигининг 2023-йил 19-декабрдаги 01-01/4662-сон маълумотномаси). Натижада бўлажак ўқитувчиларнинг касбий компетентлигини замонавий технологиялар воситасида ривожлантириш методикасини мобил дастурий иловалардан фойдаланиб такомиллаштиришга эришилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish