Sayt test rejimida ishlamoqda

Махмудов Қудратбек Шавкат ўғлининг
фалсафа доктори (PhD) ҳимояси ҳақида эълон

I.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтиссослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Инглиз тилини ўқитишда маданиятлараро мулоқот компетенсиясини шакллантириш методикасини такомиллаштириш (умумий ўрта таълим мактабларининг 9-11-синфлари мисолида)”, 13.00.02-Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси (инглиз тили) (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2023.4.PhD/Ped6452.
Илмий тадқиқот иши бажарилган муассаса номи: Чирчиқ давлат педагогика университети.
Илмий раҳбар: Ходжамқулов Умид Негматович, педагогика фанлари доктори (DSc), достент.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Чирчиқ давлат педагогика университети, DSc.03/30.04.2021.Ped.82.01.
Расмий оппонентлар: Ходжаниязов Сардор Умарович, педагогика фанлари доктори, доцент; Гулямова Мавлуда Хамитовна, педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент.
Етакчи ташкилот: Қарши давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II.Тадқиқотнинг мақсади инглиз тилини ўқитишда умумий ўрта таълим мактаблари 9-11 синф ўқувчиларининг маданиятлараро мулоқот компетенсиясини шакллантириш методикасини такомиллаштириш бўйича таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
хорижий тил таълимида «маданиятлараро мулоқот» тушунчасининг педагогик мазмуни ўқувчиларнинг хорижий тилни ўзлаштириш даражасининг уларда шаклланган  маданий компетентликка ҳамда маданиятлараро таълимнинг аудиолингвал ва аудиовизиуал методларига алоқадорлигини лойиҳалаш технологияси талабларига мувофиқ моделлаштириш асосида аниқлаштирилган;
инглиз тили дарсларида ўқувчиларнинг маданиятлараро мулоқот компетенсиясини шакллантириш механизмлари хорижий тил фанларини ўқитишнинг дидактик имкониятлари ҳамда мадаятлараро мулоқотни тил унсурларини қиёсийлаш орқали ривожлантириш методикасини ўқувчиларнинг индивидуал таълим траекториясига мулоқот технологиясини ошириш нуқтаи назаридан интенсив мослаштириш  асосида такомиллаштирилган;     
ўқувчиларнинг маданиятлараро мулоқот компетенсиясини шакллантириш модели маданиятлараро мулоқотни ривожлантиришда когнитив фаолиятнинг танишув-билиш, тушуниш-қўллаш ҳамда рефлекция-баҳолашга доир алгоритмик босқичларининг мақсаддан натижага келиш динамикасини мазмун ва педагогик жараён компонентлари орқали мувофиқлик ва интегративлик тамойилларига кўра лойиҳалаш асосида  такомиллаштирилган;
ўқувчиларда маданиятлараро мулоқот компетенсиясини шакллантириш технологиясининг дидактик таъминоти витаген таълим интеграциясини таъминлашнинг интерфаол ва имитацион ўқитиш шаклларини эргономик талаблар ва ўқувчининг ривожланиш векторига мос ривожлантирувчи инновацион методикаларни ишлаб чиқиш орқали такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Ўқувчиларга инглиз тилини ўқитишда маданиятлараро мулоқот компетенсиясини шакллантириш методикасини такомиллаштиришга оид тадқиқот натижалари асосида:
ўқувчиларнинг хорижий тилни ўзлаштириш даражасининг уларда шаклланган  маданий компетентликка ҳамда маданиятлараро таълимнинг аудиолингвал ва аудиовизиуал методларига алоқадорлигини лойиҳалаш технологияси талабларига мувофиқ моделлаштириш асосида аниқлаштирилган хорижий тил таълимида «маданиятлараро мулоқот» тушунчасининг педагогик мазмунига доир таклифлардан Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университетида 2018-2020 йилларда бажарилган ПЗ-20170929789 сонли “Ўзбекистонда олий таълим муассасаларининг ўқув жараёнида илғор педагогик ва замонавий ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланишни такомиллаштириш механизмларини ишлаб чиқиш” номли амалий лойиҳа доирасида белгиланган вазифаларни бажаришда фойдаланилган (Ўзбекистон Миллий университетининг 2022-йил 28-июлдаги 04/11-4375-сон маълумотномаси). Натижада, педагогик таълим инновацион кластери асосида инглиз тили ўқитувчиларининг маданиятлараро мулоқот компетенсияси бўйича касбий маҳоратини ошириш” номли дастур лойиҳаси ишлаб чиқилди;
хорижий тил фанларини ўқитишнинг дидактик имкониятлари ҳамда мадаятлараро мулоқотни тил унсурларини қиёсий ўрганиш орқали ривожлантириш методикасини ўқувчиларнинг индивидуал таълим траекториясига мулоқот технологиясини ошириш нуқтаи назаридан интенсив мослаштириш  асосида такомиллаштирилган инглиз тили дарсларида ўқувчиларнинг маданиятлараро мулоқот компетенсиясини шакллантириш механизмлари бўйича таклиф ва тавсиялардан Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университетида бажарилган А-197 рақамли “Инглиз ва немис тилларини ўрганиш бўйича ўқув-услубий модуллардан фойдаланиш ва уларни такомиллаштиришнинг назарий ва амалий асослари” номли амалий лойиҳа доирасида белгиланган вазифаларни бажаришда фойдаланилган (Тошкент давлат педагогика университетининг 2021-йил 8-июлдаги 26.01-114-сон маълумотномаси). Натижада инглиз тилини ўқитишда таълим турлари ҳамкорлиги кучайтирилган, ўқувчиларнинг маданий компетентлигини яхшилашга қаратилган методлар асосида умумтаълим сифат самарадорлигини оширишга эришилган;
маданиятлараро мулоқотни ривожлантиришда когнитив фаолиятнинг танишув-билиш, тушуниш-қўллаш ва рефлекция-баҳолашга доир алгоритмик босқичларининг мақсаддан натижага келиш динамикасини мазмун ва педагогик жараён компонентлари орқали мувофиқлик ва интегративлик тамойиллари орқали лойиҳалаш асосида  такомиллаштирилган ўқувчиларнинг маданиятлараро мулоқот компетенсиясини шакллантириш моделини амалиётга татбиқ этишга доир маълумотлардан Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси “Ўзбекистон” телерадиоканали  ДМ “Маънавий-маърифий ва бадиий эҳситтришлар” муҳарририяти томонидан тайёрланган “Таълим ва тараққиёт” радио эшиттиришининг 2022-йил 14-август кунидаги сонида фойдаланилган (Ўзбекистон Миллий телерадиокомпаниясининг 2022-йил 19-сентябрдаги 04-36-1518-сон маълумотномаси). Натижада,  инглиз тили дарсларида ўқувчиларнинг кўп маданиятли контекстда самарали мулоқот кўникмаларини шакллантиришнинг методикаси бўйича таклифлар кенг жамоатчлик эътиборига ҳавола этилган;
витаген таълим интеграциясини таъминлашнинг интерфаол ва имитацион ўқитиш шаклларини эргономик талаблар ва ўқувчининг ривожланиш векторига мос ривожлантирувчи инновацион методикаларни ишлаб чиқиш орқали такомиллаштирилган ўқувчиларда маданиятлараро мулоқот компетенсиясини шакллантириш технологиясининг дидактик таъминотига доир таклифлар “Чет тилини ўқитишда маданиятлараро мулоқотни ўргатиш” фанидан ишлаб чиқилган “Девелопинг Интерcултурал Cоммуниcатион ин Теачинг Энглиш” номли ўқув қўлланма мазмунига сингдирилган (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2023-йил 17-июлдаги 314-сонли буйруғи,  434608482533158545-рақамли нашр гувоҳномаси). Натижада, бўлажак инглиз тили ўқитувчиларининг касбий маҳоратини ошириш имконияти кенгайтирилган, маданиятлараро мулоқот компетенсиясини шакллантириш модели ишлаб чиқилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish