Sayt test rejimida ishlamoqda

Ғаниева Азиза Зайниддин қизининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Хорижий тажрибалар асосида раҳбар кадрларнинг бошқарув компетенсияларини ривожлантириш (мактабгача таʼлим ташкилотлари раҳбарларининг малака ошириш жараёни мисолида)”, 13.00.07 –Таълимда менежмент (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2023.4.PhD/Ped6011. 
Илмий тадқиқот иши бажарилган муассаса номи: Мактабгача таълим ташкилотлари директор ва мутахассисларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш институти. 
Илмий раҳбар: Абдураҳманова Гулнора Қаландаровна, иқтисод фанлари доктори, профессор. 
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Мактабгача таълим ташкилотлари директор ва мутахассисларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш институти, PhD.12/30.12.2019.Ped 80.01.
Расмий оппонентлар: Ибраимов Холбой Ибрагимович, педагогика фанлари доктори, профессор, академик; Эшпоълатов Комил Абдусаломович, иқтисодиёт фанлари боъйича фалсафа доктори (PhD), доцент.
Етакчи ташкилот: Чирчиқ давлат педагогика университети. 
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади хорижий тажрибалар асосида раҳбар кадрларнинг бошқарув компетенсияларини ривожлантиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
мактабгача таълим ташкилотлари раҳбарларининг бошқарув компетентлиги мазмуни ва архитектоникаси инновацион ёндашувларни қўллашнинг тадбиркорлик, ишбилармонлик каби амалиётга йўналтирилган кўникмалари таркибини индивидуаллаштириш, мослашувчанлик тамойиллари  билан ўзаро интеграциялаш асосида такомиллаштирилган;
замонавий мактабгача таълим ташкилоти раҳбарининг касбий функсияларини рақамли бошқарувга транформация қилиш ҳамда малака ошириш жараёнини режалаштиришда узлюксиз касбий ривожланишга шарт-шароитларни яратишда расмий, норасмий таълим шаклларини киритиш орқали мактабгача таълим ташкилотлари раҳбарларининг бошқарув компетенсияларини ривожлантириш модели такомиллаштирилган; 
бошқарув компетенсияларини ривожлантиришга қаратилган “Мактабгача таълим тизимида ҲР-менежмент”, “Мактабгача таълим тизимида инновацион менежмент” модулларини ўқитишнинг шакл ва методлари тизимли ёндашув асосида бошқарувга оид билимларни инкорпорациялаш натижасида такомиллаштирилган;
мактабгача таълим ташкилотлари раҳбарларининг бошқарув компетентлигининг ривожланиш  даражаларини аниқлашнинг параметрлари (ривожланган, таянч, етарли бўлмаган), индикаторлари кўп мезонли баҳолаш воситаларини (тест, анкета-сўров, казус) ишлаб чиқиш асосида аниқлаштирилган. 
IV. Тадқиқот натижаларнинг жорий қилиниши. Хорижий тажрибалар асосида раҳбар кадрларнинг бошқарув компетенсияларини ривожлантириш боʻйича олинган илмий натижалар асосида:
мактабгача таълим ташкилотлари раҳбарларининг бошқарув компетентлиги мазмуни ва архитектоникаси инновацион ёндашувларни қўллашнинг тадбиркорлик, ишбилармонлик каби амалиётга йўналтирилган кўникмалари таркибини индивидуаллаштириш, мослашувчанлик тамойиллари  билан ўзаро интеграциялаш ҳамда замонавий мактабгача таълим ташкилоти раҳбарининг касбий функсияларини рақамли бошқарувга транформация қилиш ҳамда малака ошириш жараёнини режалаштиришда узлюксиз касбий ривожланишга шарт-шароитларни яратишда расмий, норасмий таълим шаклларини киритиш орқали мактабгача таълим ташкилотлари раҳбарларининг бошқарув компетенсияларини ривожлантириш модели такомиллаштирилган оид таклифлардан “Дуал таʻлим тизимида кадрлар тайёрлашнинг инновацион таʻлим технологияларини ишлаб чиқиш” (2023-2025 йй) мавзусидаги инновацион лойиҳани амалга оширишда фойдаланилган (Олий таʼлим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳамда педагогик таълимни ривожлантириш институтининг 2023-йил 23 июлдаги 1-л-сон буйруғи). Мазкур таклиф ва тавсиялар мактабгача таълим ташкилотлари раҳбарларинининг бошқарув компетенсияларини ривожлантиришда касбий функсияларни замонавий талаблар асосида аниқлашга хизмат қилган;
мактабгача таълим ташкилотлари раҳбарларини инновацион фаолиятга тайёрлашда креатив ёндашувларни қўллашга оид тавсиялар ҳамда мактабгача таълим ташкилотлари  раҳбарларининг бошқарув компетенсияларини такомиллаштириш моделини шакллантиришга оид таклифлар “МТТда Ижодий ривожлантириш” ҳамда “Та'лим хизматлари маркетинги ва меҳнат бозори” ўқув қўлланмаси мазмунига сингдирилган (Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ҳузуридаги мактабгача таълим агентлигининг 2023-йил 31 октябрдаги 03-665-сон маʼлумотномаси). Мазкур таклиф ва тавсиялар мактабгача таълим ташкилотлари раҳбарларинининг бошқарув компетенсияларини ривожлантиришга хизмат қилган;
бошқарув компетенсияларини ривожлантиришга қаратилган “Мактабгача таълим тизимида ҲР-менежмент”, “Мактабгача таълим тизимида инновацион менежмент” модулларини ўқитишнинг шакл ва методлари тизимли ёндашув асосида бошқарувга оид билимларни инкорпорациялаш натижасида такомиллаштирилганлигига оид таклиф ва тавсиялар  Мактабгача таълим агентлиги фаолиятида фойдаланилган ҳамда “Мактабгача таълим тизимида ҲР-менежмент”, “Мактабгача таълим тизимида инновацион менежмент” модуллари мазмунига сингдирилган (Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ҳузуридаги мактабгача таълим агентлигининг 2023-йил 31 октябрдаги 03-665-сон маʼлумотномаси). Мазкур таклиф ва тавсиялар мактабгача таълим ташкилотлари раҳбарларинининг  малакасини ошириш жараёнини иннновацион ёндашувлар асосида ташкил этиш имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish