Sayt test rejimida ishlamoqda

Ахунов Шерзод Адхамовичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.Умумий маълумотлар
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Давлатлар иштирокидаги инвестицион низоларни халқаро-ҳуқуқий ҳал қилиш воситалари”, 12.00.10 – Халқаро ҳуқуқ (юридик фанлар).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2019.4.PhD/Yu347.
Илмий раҳбар: Саидова Лола Абдувоҳидовна, юридик фанлар доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон Республикаси Судялар олий кенгаши ҳузуридаги Судялар олий мактаби.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги қошидаги Юристлар малакасини ошириш маркази, DSc.07/27.02.2020.Yu/108.01.
Расмий оппонентлар: Рахимов Данияр Бахтиярович, юридик фанлар доктори (DSc); Ҳакимов Равшан Тўлқинович, юридик фанлар доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: Ўзбекистон Республикаси Ҳуқуқни муҳофаза қилиш академияси.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II.Тадқиқотнинг мақсади давлатлар иштирокидаги инвестицион низоларни ҳал қилишнинг назарий ва ҳуқуқий масалалари, низоларни халқаро ҳуқуқий ҳал этишнинг судлов воситалари ва Ўзбекистон Республикаси иштирокидаги халқаро инвестицион низоларни такомиллаштиришга қаратилган таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
чет эл инвестициялари билан боғлиқ бўлган ва Ўзбекистон Республикаси ҳудудида чет эллик инвесторнинг инвестиция фаолиятини амалга ошириш чоғида юзага келадиган низо (инвестициявий низо) музокаралар, медиасия, Ўзбекистон Республикасининг тегишли суди ёки агар Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномасида ёки инвестор ҳамда Ўзбекистон Республикаси ўртасида тузилган шартномада тегишли ва ҳақиқий арбитраж шарти назарда тутилган бўлса, бундай низо халқаро арбитраж воситасида ҳал этилиши мумкинлиги асослантирилган;
инвестициявий низолар жумласига инвесторлар билан маъмурий органлар, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ўртасидаги улар мансабдор шахсларнинг инвестиция шартномаси шартларига риоя қилиниши билан боғлиқ қарорларига, ҳаракатларига (ҳаракацизлигига) доир ишлар кириши асослантирилган;
арбитражнинг ҳал қилув қарори устидан судга шикоят қилиш уни бекор қилиш тўғрисида ариза бериш йўли билан амалга оширилиши мумкинлиги ҳамда низо предмети Ўзбекистон Республикасининг қонунчилигига кўра арбитраж муҳокамасига тегишли эмаслигини ёки арбитражнинг ҳал қилув қарори Ўзбекистон Республикасининг оммавий тартибига зид эканлигини аниқласа, арбитражнинг ҳал қилув қарори суд томонидан бекор қилиниши мумкинлиги асослантирилган;
арбитраж муҳокамасига кўмаклашиш билан боғлиқ ишларни кўриб чиқишда арбитраж судининг юрисдиксияси масаласи юзасидан қарорлар қабул қилиш, таъминлаш чораларини тан олиш ва ижрога қаратиш, таъминлаш чораларини кўриш, далилларни олишга кўмаклашиш тўғрисидаги аризалари иқтисодий суд томонидан кўриб чиқилиши, арбитраж судининг ўз юрисдиксияси ҳақидаги ажримининг тасдиқланган кўчирма нусхаси аризага илова қилиниши асослантирилган.
IV.Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Тадқиқот натижаларидан қуйидагиларда фойдаланилган:
чет эл инвестициялари билан боғлиқ бўлган ва Ўзбекистон Республикаси ҳудудида чет эллик инвесторнинг инвестиция фаолиятини амалга ошириши чоғида юзага келадиган низо (инвестициявий низо) музокаралар ўтказиш йўли билан ҳал этилиши тўғрисидаги таклифи Ўзбекистон Республикасининг 2019-йил 25-декабрдаги “Инвестициялар ва инвестиция фаолияти тўғрисида”ги ЎРҚ-598-сонли қонуни 63-моддаси биринчи қисмини ишлаб чиқишда этиборга олинган (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Халқаро ишлар ва парламентлараро алоқалар қўмитасининг 2023-йил 4-октябрдаги 04/6-05-43-сон далолатномаси). Мазкур таклиф низоларнинг ҳал этилишида миллий қонунчилик юзасидан дастлабки восита қўллаш бўйича ҳуқуқий тушунча бермоқда ҳамда махсус қонунчилик ҳужжатида унинг ҳуқуқий асосини мустаҳкамлаб қўйилишига хизмат қилган;
инвестициявий низолар жумласига инвесторлар билан маъмурий органлар, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ўртасидаги улар мансабдор шахсларининг инвестиция шартномаси шартларига риоя қилиниши билан боғлиқ қарорларига, ҳаракатларига (ҳаракацизлигига) доир ишлар кириши тўғрисидаги таклифи Ўзбекистон Республикасининг 2021-йил 12-январдаги “Суд қарорларини қайта кўриш институти такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий суд ишларини юритиш тўғрисидаги кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги ЎРҚ-662-сон қонунининг 1-моддаси 7-қисмини ишлаб чиқишда эътиборга олинган (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Халқаро ишлар ва парламентлараро алоқалар қўмитасининг 2023-йил 4-октябрдаги 04/6-05-43-сон далолатномаси). Мазкур таклиф билан Ўзбекистон Республикасининг 2018-йил 25-январда қабул қилинган ЎРҚ-462-сонли Қонуни билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий суд ишларини юритиш тўғрисидаги кодексининг Маъмурий ишларнинг судга тааллуқлилиги инвестициявий низолар бўйича ишлар тушунчаси кўрсатиб ўтилмоқда. Бу эса амалиётда қўллаш инвестицион низолар таркибига кирадиган ишларнинг кўрсатиб ўтилиши ва инвестицион муносабат субектларининг доирасини белгилаб беришига хизмат қилган;
низо предмети Ўзбекистон Республикасининг қонунчилигига кўра арбитраж муҳокамасига тегишли эмаслигини ёки арбитражнинг ҳал қилув қарори Ўзбекистон Республикасининг оммавий тартибига зид эканлигини аниқласа, арбитражнинг ҳал қилув қарори суд томонидан бекор қилиниши мумкинлиги тўғрисидаги таклифи Ўзбекистон Республикасининг 2021-йил 16-февралдаги “Халқаро тижорат арбитражи тўғрисида”ги ЎРҚ-674-сон қонунининг 50-моддаси 2-қисми “2” кичик бандини ишлаб чиқишда этиборга олинган (Ўзбекистон Савдо-саноат палатасининг 2023-йил 20-ноябрдаги 11/02-30-14897-сон далолатномаси). Мазкур таклиф амалиётда қўллаш арбитражнинг ҳал қилув қарори устидан судга шикоят қилиш тўғрисида ариза бериш йўли билан амалга оширилиши мумкинлиги кўрсатиб берилган;
арбитраж муҳокамасига кўмаклашиш билан боғлиқ ишларни юритишда аризага илова қилинадиган ҳужжатлар ичида арбитраж судининг ўз юрисдиксияси ҳақидаги ажримининг тасдиқланган кўчирма нусхаси бўлиши кераклиги тўғрисидаги таклифи Ўзбекистон Республикасининг 2022-йил 16-майдаги “Халқаро тижорат арбитражи тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси қонуни қабул қилинганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги ЎРҚ-769-сонли Қонунининг 1-моддаси 12-бандини ишлаб чиқишда этиборга олинган (Ўзбекистон Савдо-саноат палатасининг 2023-йил 20-ноябрдаги 11/02-30-14897-сон далолатномаси). Мазкур таклиф арбитраж муҳокамасига кўмаклашиш билан боғлиқ ишларни юритишда арбитраж судининг ўз юрисдиксияси ҳақидаги ажримининг тасдиқланган кўчирма нусхаси бўлиши мавжудлигини тасдиқлаган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish