Sayt test rejimida ishlamoqda

Хамрақулов Шавкатжон Салимовичнинг 
фалсафа доктори (PhD) диссертация ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри: «Иш берувчининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурталаш шартномасини тартибга солиш масалалари», 12.00.03 – Фуқаролик ҳуқуқи. Тадбиркорлик ҳуқуқи. Оила ҳуқуқи. Халқаро хусусий ҳуқуқ (юридик фанлар). 
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2022.2.PhD/Yu741.
Илмий раҳбар: Омонбой Окюлов, юридик фанлар доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат юридик университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат юридик университети, DSc.07/30.12.2019.Yu.22.01.
Расмий оппонентлар: Мусаев Бекзод Турсунбоевич, юридик фанлар доктори, профессор; Чориев Мурод Шокиржонович, юридик фанлар доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Ўзбекистон Республикаси Судялар олий кенгаши ҳузуридаги Судялар олий мактаби.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади иш берувчининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурталаш шартномаси билан боғлиқ муносабатларни тартибга солувчи қонунчиликни ва хорижий тажрибалар орқали мазкур муаммоларни ҳал этишга қаратилган таклиф ҳамда тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
агар ногиронлиги бўлган шахс узрсиз сабабга кўра белгиланган муддатда қайта кўрикдан ўтиш учун тиббий-ижтимоий эксперт комиссиясига бормаган бўлса, унга пенсия тўлаш тўхтатиб турилади, у яна ногиронлиги бўлган шахс деб тан олинган тақдирда эса тўхтатиб турилган кундан эътиборан, лекин кўпи билан бир ой олдин пенсияни тўлаш қайта тикланиши, умумий касаллик туфайли меҳнат қобилиятини йўқотган ногиронлиги бўлган шахсга меҳнат қобилияти тикланганлиги сабабли пенсия тўлаш тўхтатилган ёки у қайта кўрикдан ўтиш учун узрсиз сабабларга кўра келмаганлиги оқибатида тўхтатиб турилган бўлса, кейинчалик у яна ногиронлиги бўлган шахс деб тан олинган тақдирда, башарти пенсияни тўлаш тўхтатилганидан кейин беш йилдан ортиқ вақт ўтмаган бўлса, илгари тайинланган пенсияни тўлаш ногиронлик белгиланган кундан эътиборан янгитдан қайта тикланади, агар беш йилдан ортиқ вақт ўтган бўлса, пенсия умумий асосларда янгитдан тайинланишига оид таклифлар асослантирилган;
касбга оид меҳнат қобилиятини йўқотганлик даражаси – касбга оид меҳнат қобилиятининг ишлаб чиқаришдаги бахциз ҳодисаси юз бергунигача бўлган, фоизларда ифодаланган, тиббий-ижтимоий эксперт комиссияси томонидан аниқланадиган пасайиш эканлиги асослантирилган;
ходимларнинг ишлаб чиқаришдаги бахциз ҳодисалар ва касб касалликларидан мажбурий давлат ижтимоий суғуртасини, шунингдек иш берувчининг фуқаролик жавобгарлиги мажбурий суғуртасини таъминлаши зарурлиги ҳамда иш берувчининг спортчининг ҳаёти ва соғлиғи суғурта қилинишини, спортчининг қўшимча тиббий ва бошқа хизматларни олиш мақсадида тиббий суғурта қилинишини таъминлашга доир мажбурияти тўғрисидаги шартлар киритилиши шартлиги асослантирилган;
камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлигининг Давлат меҳнат инспексияси (кейинги ўринларда – Давлат меҳнат инспексияси) иш берувчилар томонидан меҳнат тўғрисидаги қонунчилик, аҳолининг бандлиги, иш берувчининг жавобгарлигини мажбурий суғурталаш, ногиронлиги бўлган шахсларнинг ҳуқуқлари тўғрисидаги қонунчилик, меҳнат тўғрисидаги бошқа ҳуқуқий ҳужжатлар, меҳнатни муҳофаза қилиш қоидалари ҳамда меҳнат стандартлари талабларига риоя этилиши устидан давлат назоратини ва текширувини амалга оширадиган ваколатли орган эканлиги асослантирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Иш берувчининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурталаш шартномасини тартибга солиш масалалари мавзусида олиб борилган илмий тадқиқот натижалари асосида:
агар ногиронлиги бўлган шахс узрсиз сабабга кўра белгиланган муддатда қайта кўрикдан ўтиш учун тиббий-ижтимоий эксперт комиссиясига бормаган бўлса, унга пенсия тўлаш тўхтатиб турилади, у яна ногиронлиги бўлган шахс деб тан олинган тақдирда эса тўхтатиб турилган кундан эътиборан, лекин кўпи билан бир ой олдин пенсияни тўлаш қайта тикланиши, умумий касаллик туфайли меҳнат қобилиятини йўқотган ногиронлиги бўлган шахсга меҳнат қобилияти тикланганлиги сабабли пенсия тўлаш тўхтатилган ёки у қайта кўрикдан ўтиш учун узрсиз сабабларга кўра келмаганлиги оқибатида тўхтатиб турилган бўлса, кейинчалик у яна ногиронлиги бўлган шахс деб тан олинган тақдирда, башарти пенсияни тўлаш тўхтатилганидан кейин беш йилдан ортиқ вақт ўтмаган бўлса, илгари тайинланган пенсияни тўлаш ногиронлик белгиланган кундан эътиборан янгитдан қайта тикланади. Агар беш йилдан ортиқ вақт ўтган бўлса, пенсия умумий асосларда янгитдан тайинланишига оид тавсиялар Ўзбекистон Республикасининг 1993-йил 3-сентябрдаги «Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида»ги 938-ХИИ-сонли Қонунининг 55-моддасини такомиллаштиришга хизмат қилган (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Сенатининг Мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитасининг 2023-йил 5-майдаги 15-сон далолатномаси). Ушбу таклифнинг қабул қилиниши ногиронлиги бўлган шахсга пенсияни тўлашни қайта тикланиши, пенсия умумий асосларда янгитдан тайинлаш тартибини такомиллаштириб чиқишга хизмат қилган;
касбга оид меҳнат қобилиятини йўқотганлик даражаси – касбга оид меҳнат қобилиятининг ишлаб чиқаришдаги бахциз ҳодисаси юз бергунигача бўлган, фоизларда ифодаланган, тиббий-ижтимоий эксперт комиссияси томонидан аниқланадиган пасайиш эканлиги бўйича таклиф Ўзбекистон Республикасининг 2009-йил 16-апрелдаги «Иш берувчининг жавобгарлигини мажбурий суғурталаш тўғрисида»ги ЎРҚ–210-сонли Қонунининг асосий тушунчаларига оид 3-моддасининг саккизинчи хатбошисида қўлланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Сенатининг Мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитасининг 2023-йил 5-майдаги 15-сон далолатномаси). Мазкур таклифнинг қабул қилиниши касбга оид меҳнат қобилиятини йўқотганлик даражасини аниқлаш тартиби тушунчасига аниқлик киришга хизмат қилган;
ходимларнинг ишлаб чиқаришдаги бахциз ҳодисалар ва касб касалликларидан мажбурий давлат ижтимоий суғуртасини, шунингдек иш берувчининг фуқаролик жавобгарлиги мажбурий суғуртасини таъминлаши зарурлиги ҳамда иш берувчининг спортчининг ҳаёти ва соғлиғи суғурта қилинишини, спортчининг қўшимча тиббий ва бошқа хизматларни олиш мақсадида тиббий суғурта қилинишини таъминлашга доир мажбурияти тўғрисидаги шартлар киритилиши шартлиги бўйича таклифлар Меҳнат кодексининг 25-моддаси «Иш берувчининг мажбуриятлари»биринчи қисми ўн еттинчи хатбошисида иш берувчининг мажбуриятларига оид, 359-моддаси «Иш берувчининг меҳнатни муҳофаза қилиш соҳасидаги ҳуқуқ ва мажбуриятлари» учинчи қисми ўн еттинчи хатбошисида иш берувчининг меҳнатни муҳофазаси соҳасидаги ҳуқуқ ва мажбуриятларига оид ҳамда 503-моддаси «Спортчилар меҳнатини ҳуқуқий жиҳатдан тартибга солишнинг ўзига хос хусусиятлари» учинчи қисми олтинчи хатбошисидаги спортчининг ҳаёти ва соғлиғини суғурта қилинишига оид нормаларда кенг қўллинилди. (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Сенатининг Мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитасининг 2023-йил 5-майдаги 15-сон ҳамда Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлигининг 2023-йил 29-апрелдаги 01/00-04/14-3065-сон далолатномалари). Мазкур таклифларнинг қабул қилиниши барча ходимларнинг, жумладан, спорт соҳаси вакилларининг ўз меҳнат мажбуриятларини амалга оширишлари давомида бахциз ҳодисалардан ва касб касалликларидан иш берувчи томонидан мажбурий тартибда суғурталанишига оид мажбуриятларини белгилашга хизмат қилган;
Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлигининг Давлат меҳнат инспексияси иш берувчилар томонидан меҳнат тўғрисидаги қонунчилик, аҳолининг бандлиги, иш берувчининг жавобгарлигини мажбурий суғурталаш, ногиронлиги бўлган шахсларнинг ҳуқуқлари тўғрисидаги қонунчилик, меҳнат тўғрисидаги бошқа ҳуқуқий ҳужжатлар, меҳнатни муҳофаза қилиш қоидалари ҳамда меҳнат стандартлари талабларига риоя этилиши устидан давлат назоратини ва текширувини амалга оширадиган ваколатли орган эканлиги ҳақидаги таклифи МКнинг 535-моддасида ўз ифодасини топган. (Ўзбекистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлигининг 2023-йил 29-апрелдаги 01/00-04/14-3065-сон далолатномаси). Мазкур таклифнинг қабул қилиниши Давлат меҳнат инспексияси ваколатларини аниқлаштиришга, суғурта фаолиятни назорат қилувчи тузулма сифатини намоён этишга хизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish