Sayt test rejimida ishlamoqda

Холов Уйғун Рауфовичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон 

I.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Автоном фотоелектрик қурилмаларнинг энергия таъминоти ишончлилигини ошириш ва энергия йўқотишларни тажрибада аниқлаш”, 05.05.06-“Қайта тикланадиган энергия турлари асосидаги энергия қурилмалари” ихтисослиги бўйича.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2020.2.PhD/Т1640
Илмий раҳбар: Турсунов Мухамад Нишанович, техника фанлари доктори.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Физика-техника институти. 
ИК фаолият коʼрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Қарши муҳандислик-иқтисодиёт институти, PhD.03/30.09.2020.Т.111.03. рақамли Илмий кенгаш.
Расмий оппонентлар: Мирзаев Шавкат Мустақимович, техника фанлари доктори, профессор; Пайзуллаханов Мухаммаде-Султанхон Сайдивалихонович, техника фанлари доктори, катта илмий ходим.
Етакчи ташкилот: Гулистон давлат университети
Диссертация иши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади автоном истеъмолчиларни ишончли электр энергия ва иссиқ сув билан таъминлашда фотоелектрик батарея асосидаги фотоиссиқлик батареясини такомиллаштириш, энергетик ва техник-иқтисодий самарадорлигини асослашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
илк маротаба марказлашган энергия таъминотидан олисда жойлашган қишлоқ объектлари ва фермер хўжаликларини йил давомида узлюксиз ва сифатли электр энергия ҳамда иссиқ сув билан таъминлаш имконини берадиган автоном ва кўчма поликарбонат коллекторли ва тўла иссиқлик контактли фотоиссиқлик қурилмаси ишлаб чиқилган (САП 02301);
илк маротаба автоном фотоиссиқлик станциялардаги батареялар фронтал юзасини тунги чангланишдан ҳимояловчи ва кундузги режимда қуёш нурланиш оқим зичлигининг ортишини таъминловчи рефлекторли, орқа юзаси сув билан совутилувчи кристалл кремний асосидаги фотоелектрик батареялардан иборат такомиллаштирилган таъминот тизими ишлаб чиқилган;
оқимнинг иссиқлик узатиш ва гидродинамик тенгламалари асосида сувнинг сарфи, ташқи ҳаво ҳарорати, қуёш нурланиш оқим зичлиги ва Рейнолдс сонининг 2300 дан кичик қийматларида фотоиссиқлик батареяси фронтал юзаси ҳароратининг оʻзгаришини ҳисоблаш имконини берадиган математик модел ишлаб чиқилган;
фотоиссиқлик ва фотоелектрик батареяларидан автоном фойдаланишда ташқи ҳаво ҳароратининг оʻзгаришига боғлиқ қисқа туташув токи ва салт юриш кучланишини ҳамда автоном фотоиссиқлик қурилмаларида энергия йоъқотилишларни ҳисобга олган ҳолда энергия самарадорлигини аниқлаш методикаси ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. 
фотоиссиқлик қурилмалардан автоном фойдаланиш, ишлаш самарадорлигини ошириш ва такомиллашган тайёрлаш технологиясини ишлаб чиқиш ва жорий қилишда олинган илмий натижалар асосида:
кичик қувватли коʻчма фотоиссиқлик қурилмаси учун Ўзбекистон Республикаси интеллектуал мулк агентлигидан саноат намунасига патент олинган (№ САП 02301; 2022-йил). Натижада, марказлашган энергия таъминотидан узоқда жойлашган автоном истеъмолчилар электр энергия ва иссиқ сув ишлаб чиқувчи қурилма билан таъминланган. Мазкур қурилмани амалиётга қоʻллаш натижасида йиллик оʻртача 43 % қувват самарадорлигига эришилган; 
автоном фотоелектрик станцияларда такомиллаштирилган фотоиссиқлик батареяси “СОЛАР НАТУРЕ” МЧЖ да жорий этилган (“Узелтехсаноат” уюшмасининг 05.06.2023-йилдаги 04-3/699 сонли маълумотномаси). Олиб борилган тадқиқотлар натижасида фотоиссиқлик батареяларнинг энергия самарадорлигини анъанавий фотоелектрик батареяларга нисбатан 50% гача қайта тиклашга ва атроф-муҳитга чиқариладиган заҳарли чиқиндилар миқдорини эса 90% гача камайтиришга эришилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish