Sayt test rejimida ishlamoqda

Музаффаров Фирдавс Фузайл ўғлининг
 фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Вертикал ўқли шамол энергетик қурилмасини ишлаш самарадорлигини ошириш”, 05.05.06-“Қайта тикланадиган энергия турлари асосидаги энергия қурилмалари” ихтисослиги бўйича.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2023.2.PhD/Т2898
Илмий раҳбар: Садуллаев Насулло Нематович, техника фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Бухоро муҳандислик-технология институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Қарши муҳандислик-иқтисодиёт институти, PhD.03/30.09.2020.Т.111.03. рақамли Илмий кенгаш.
Расмий оппонентлар: Тоиров Олимжон Зувурович, техника фанлари доктори, профессор; Хужакулов Сайдулла Мирзаевич, техника фанлари бўйича фалсафа доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: Фарғона политехника институти.
Диссертация иши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади вертикал ўқли шамол энергетик қурилмасини ишлаб чиқиш ва самарадорлигини оширишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
илк маротаба маҳаллий ва композит материаллардан тайёрланган шамол ғилдираги парраклари ташқи сирти α бурчак остида жойлаштирилган ҳамда вертикал пластинкалар билан қопланган, парракларни втулка билан боғлаб турувчи таянчларда статик ҳолатда очиқ турадиган ёрдамчи юзалар ўрнатилган, кичик тезликли шамол оқимларида ишлаш самарадорлиги 3…8 фоизгача оширилган вертикал ўқли шамол энергетик қурилмаси ишлаб чиқилган (№ ФАП 02138, 2022 й.);
шамол оқими тезлигининг ўзгариши, турбинанинг диаметри, парракларининг сони ва баландлиги, аеродинамик сирт узунлиги, парракларнинг айлана уринмасига нисбатан оғиши ва парракларга таъсир кўрсатувчи кўтариш ва тортиш кучларини ҳисобга олган ҳолда, баланс тенгламалари асосида шамол энергетик қурилмасининг шамол энергиясидан фойдаланиш коеффициентини ҳисоблаш имконини берадиган математик модел ишлаб чиқилган; 
шамол турбинасининг конструктив ва ёрдамчи юзаларининг геометрик ўлчамлари, унга таъсир кўрсатувчи кўтариш ҳамда тортиш кучлари, парраклар сони, шамол оқимининг парракка урилиш бурчаги, шамол энергиясидан фойдаланиш коеффициентини оптимал қийматларини ҳисобга олган ҳолда, конструксияси ишлаб чиқилган; 
кичик тезликли шамол оқимларида ҳам ишончли ишлайдиган вертикал ўқли шамол энергетик қурилмасининг парраклари сони, шамол оқимининг тезлигини ҳисобга олган ҳолда шамол энергиясидан фойдаланиш ва илдамлилик коеффициентларининг эгри чизиқли қонуният асосида ўзгаришини ифодалайдиган эмпирик тенглама олинган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Вертикал ўқли шамол энергетик қурилмасининг ишлаш самарадорлигини ошириш ҳамда жорий этиш бўйича олинган илмий натижалар асосида: 
кичик тезликли шамол оқимларида самарали ишлашга мослаштирилган вертикал ўқли шамол энергетик қурилмаси учун Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги Интеллектуал мулк агентлигининг фойдали моделига патент олинган (№ ФАП02138, 2022-йил 31-октябр). Натижада қурилманинг шамол энергиясидан фойдаланиш коеффициенти (Cп)ни 3...8 фоизгача ошириш имконияти яратилган;
кичик тезликли шамол оқимларида ишловчи вертикал ўқли шамол энергетик қурилмасининг конструксияси такомиллаштирилган (Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлигининг 2023-йил 18-октябрдаги № 04-13-6286-сонли маълумотномаси). Натижада шамол тезлиги 2,5-12 м/с бўлган оралиқда ҳам электр энергиясини ишлаб чиқариш 3,1 фоизгача ошириш имконияти яратилиб, энергия таъминоти узлюксизлигини таъминлашга эришилган;
ишлаб чиқилган вертикал ўқли шамол энергетик қурилмаси Бухоро вилояти Ромитан туманидаги “Амирхон боғбон” МЧЖда жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлигининг 2023-йил 18-октябрдаги № 04-13-6286-сонли маълумотномаси). Натижада ички ёнув генераторига нисбатан йиллик 75,8 миллион сўм иқтисодий самарадорликка эришилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish