Sayt test rejimida ishlamoqda

Далмурадова Наргиза Нуриллаевнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Республиканинг иқтисодиёт тармоқларида қайта тикланувчи энергия манбалари асосидаги энергия тизимларидан самарали фойдаланишни баҳолаш ва башоратлаш”, 05.05.06 – «Қайта тикланадиган энергия турлари асосидаги энергия қурилмалари» ихтисослиги бўйича. 
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2022.2.PhD/Т2894.
Илмий раҳбар: Авезова Нилуфар Раббанакуловна, техника фанлари доктори, катта илмий ходим.
Диссертация бажарилган муассаса номи: “Ислом Каримов номидаги Тошкент давлат техника университети”.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Фарғона политехника институти, PhD.03/27.02.2020.Т.106.02.
Расмий оппонентлар: Пайзуллаханов Мухаммаде-Султанхан Сайдивалиханович, техника фанлари доктори, катта илмий ходим; Алиев Райимжон Усманович, техника фанлари доктори, пфорессор.
Етакчи ташкилот: “Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти” миллий тадқиқот университети. 
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Оъзбекистон Республикаси иқтисодийоти тармоқлари учун қайта тикланувчи энергия манбаларига асосланган энергия тизимларидан самарали фойдаланишни энергетик хавфсизлиги тамойилларини ҳисобга олган ҳолда баҳолаш ва башоратлашдан иборат. 
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
кўп мезонли қарорлар ҳамда омилларни таҳлил қилиш усуллари асосида мамлакат энергетик хавфсизлик даражасини баҳолаш кўрсаткичлари ва мезонлари қайта тикланувчи энергия манбаларидан рационал фойдаланиш имкониятларини ҳисобга олган ҳолда танланган ва асосланган;
илк бор, 7 блок ва 29 кўрсаткичдан иборат бўлган ва мамлакат энергия баланси тузилмасида қайта тикланувчи энергия кўрсаткичлари ҳамда сув заҳиралари ва уларнинг энергетика соҳасидаги улуши каби кўрсаткичлар ҳисобга олинган энергетик хавфсизлик даражасини баҳолаш услубиёти таклиф қилинган;
қайта тикланувчи энергия манбаларига асосланган ва тармоққа уланган энергия тизимларидан фойдаланиш орқали обектнинг электр таъминоти тизимидаги анъанавий энергия ресурслари оърнини самарали қоплаш коеффициентини баҳолаш услубиёти, уларнинг ягона электр энергетика тармоғига салбий оқибатларсиз уланиш коърсаткичини ҳисобга олган ҳолда такомиллаштирилган;
абонент энергия истеъмоли юкламаси ҳамда энергетик хавфсизлик мезонлари кўрсаткичларини ҳисобга олган ҳолда автоматлаштирилган бошқариш тизимига эга гибрид мобил қуёш-ёқилғили электр станцияси ишлаб чиқилган. 
IV. Тадқиқот натижалариниг жорий қилиниши. 
Энергетик хавфсизлик мезонларини ҳисобга олган ҳолда республика иқтисодийоти тармоқлари учун қайта тикланувчи энергия манбаларига асосланган энергия тизимларидан самарали фойдаланишни баҳолаш боъйича олинган натижалар асосида:
қайта тикланувчи энергиетика соҳаси учун таклиф қилинган ривожланиш ссенарийси ва моделидан (НР Авезова, НН Далмурадова эт ал. Ренеwабле энергй: Сcенарио анд модел оф девелопмент. Апплиед Солар Энергй, 2019, Вол.55, Но.5, п.438-445) фойдаланиш асосида, ФЕЗ шаҳри (Марокаш) иқлим шароитида иссиқхона дизайнини мақбул танлаш асосида энергияни тежаш салоҳиятини баҳолаш амалга оширилган (Абделлаҳ Мечақране, Лаила Оуаззани Чаҳиди. Энергетиc анд эcономиc аналйсис фор импровинг греенҳоусе энергй эффиcиенcй. Жоурнал оф Энергй Сйстемс, 2021, #3 п.296–305), қуёш энерҳетикасига сармоя киритишнинг инновацион стратегияси белгилаб олинган (Я-хионг Ли эт ал. Аналйзинг ТРИЗ-басед стратегиc приоритиес оф cустомер эхпеcтатионс фор ренеwабле энергй инвестменц wитҳ интервал тйпе-2 фуззй моделинг. Энергй Репорц, Волуме 7, 2021, п 95-108), шунингдек, қуёш энергияси асосидаги энергия тизимларини тармоққа интеграциялаш истиқболлари синхрон ўзгартиргич асосидаги энергия сақлаш тизими модели мисолида ўрганилган (Каҳ Юнг Яп, Ҳе Юе Ҳон & Чарлес Р. Саримутҳу. Грид Интегратион оф Солар Поwер Сйстем Усинг Сйнчронвертер-Басед Энергй Стораге Сйстем. Апплиед Солар Энергй, 2022, Волуме 58, п. 444–457).
Ўзбекистон Республикаси ҳудудида қуёш электр станцияларидан фойдаланишнинг техник салоҳиятини аниқлаш дастури (ДГУ 28439) ишлаб чиқилган ва “Мир СОЛАР” МЧЖ да қуёш энергиясига асосланган турли қувватлардаги энергия тизимларини режалаштириш, лойиҳалаш ва ишлаб чиқариш қувватларини башоратлашда фойдаланилган (“Ўзелтехсаноат” томонидан 2023 йил 24-ноябрда берилган 04-3/163-сонли маълумотнома). Натижада энергия тизими самарадорлигининг башорат кўрсаткичларини 10% дан юқори даражага ошириш имконини берган.
Мобил автоном-гибрид қуёш-ёқилғили электр станцияси (САП 02263) ишлаб чиқилган ва “Мир СОЛАР” МЧЖ да техник синовдан ўтказилган (“Мир СОЛАР” МЧЖ томонидан 2023 йил 23-ноябрда берилган 37/11-сонли маълумотнома). Натижада, оиланинг асосий эҳтиёжларини қоплаш учун бир йилда 3338,29 кW∙соат электр энергияси билан таъминлаш, 387 Нм3 табиий газ ва 0,96 т кўмирни тежаш имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish