Sayt test rejimida ishlamoqda

Туракулов Отабек Холмирзаевичнинг 
фалсафа доктори (PhD) Диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Сўз бирикмалари тузилишини автоматлаштирилган таҳлил қилиш учун ТехМининг усул ва алгоритмларини ишлаб чиқиш (ўзбек тили мисолида)”, 05.01.03 – “Информатиканинг назарий асослари” (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2018.1.PhD/Т586
Илмий раҳбарнинг Ф.И.Ш., илмий даражаси ва унвони: Бабомурадов Озод Жураевич    техника фанлари доктори (DSc), профессор 
Диссертация бажарилган муассаса номи: Жиззах Политехника институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: «Тошкент ирригасия ва қишлоқ хўжалигини механизасиялаш муҳандислари институти» Миллий тадқиқот университети, DSc.03/26.05.2022.Т.10.05.
Расмий оппонентлар: Алимова Нодира Батирджанова, техника фанлари доктори, доцент; Мамарауфов Одил Абдихамидович,  техника фанлари фалсафа доктори (PhD), доцент.
Етакчи ташкилот номи: Шароф Рашидов номидаги Самарқанд давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Матнли маълумотларни таҳлиллаш ва таснифлаш учун маълумотларни интеллектуал таҳлиллаш модел ва алгоритмларини ҳамда дастурий воситасини ишлаб чиқиш.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
матнли маълумотларни таснифлаш самарадорлигини оширишнинг мантиқий-семантик моделига асосланган гапнинг ролли тузилмасини аниқлаш алгоритмини ишлаб чиқилган;
ижтимоий тармоқлардаги ёзишмалар матнли маълумотларни таҳлиллашнинг ҳиссий ажратиш модели ишлаб чиқилган;
ижтимоий тармоқлардаги ёзишмалар матнли маълумотларига ишлов бериш ҳамда таснифлаш алгоритмлари ишлаб чиқилган;
матнли маълумотларда ҳиссий таҳлиллашни амалга ошириш учун таснифлашнинг нейрон тармоқларга асосланган модел ва алгоритмларини ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши: Сўз бририкмаларини автоматлаштирилган таҳлил қилиш учун ТехтМининг усуллари ва алгоритмларини ишлаб чиқиш бўйича олинган илмий натижаларни амалий қўлланилиши қуйидагилардан иборат:
 “Жиззах овози” Жиззах шаҳар ҳокимлиги ва халқ депутатлари кенгаши газетасининг ижтимоий тармоқдаги электрон ахборот-ресурсларидаги турли кўринишдаги постлар, янгиликлар ва турли хабарлар, уларга билдирилган фикр-мулоҳазаларнинг ҳиссий таълуқлилигини таснифлаш масалаларини ҳал этишда жорий қилинган бўлиб, ёзишмалар таҳлилига кетадиган вақтни 50% га қисқартириш имконини берган ҳолда, иш самарадорлигини 12-15%га оширди;
Тадқиқот ишида ишлаб чиқилган усул ва алгоритмлар асосида ишлаб чиқилган дастурий мажмуа “ОИЛА ВА ХОТИН ҚИЗЛАР” илмий-тадқиқот институти “Маҳалла ва оила” нашриётида электрон контентларни таснифлаш ва таҳлил қилиш учун тақдим этилган. Дастурий восита матнли ҳужжатларга дастлабки ишлов бериш ва нормаллаш орқали ҳужжатларни юқори аниқликда таснифлашни таъминламоқда. Ўзбек тилидаги матнли ҳужжатларнитаҳлил қилиш самарадорлигини 15-17% га осаҳиришга имкон берди;  
Ўзбекистон республикаси Олий таълим фан ва инновациялар вазирлиги (аввалги Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги) ҳузуридаги “Таълим муассаларида электрон таълимни жорий этиш” марказида электрон ахборот-ресурсларидаги турли кўринишдаги постлар, янгиликлар ва турли хабарлар, уларга билдирилган фикр-мулоҳазаларнинг ҳиссий таълуқлилигини таснифлаш масалаларини ҳал этишда жорий қилинган бўлиб, ёзишмалар таҳлилига кетадиган вақтни 50% га қисқартириш имконини берган ҳолда, иш самарадорлигини 12-15%га оширган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish