Sayt test rejimida ishlamoqda

Тоҳиров Шуҳрат Ниёз ўғлининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Йирик солиқ тўловчиларнинг инвестициявий фаоллигини солиқлар орқали рағбатлантириш”. 08.00.07 – “Молия, пул муомаласи ва кредит
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2022.1.PhD/Iqt2007
Илмий раҳбар: Курбанов Зият Ниязович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат иқтисодиёт университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент Кимё халқаро университети, PhD.03/29.12.2022.I.133.02.
Расмий оппонентлар: Ашурова Насиба Батировна, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Бозоров Акмал Амонович, иқтисодиёт фанлари доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: Самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти
II. Тадқиқотнинг мақсади Ўзбекистонда йирик солиқ тўловчиларнинг инвестициявий фаоллигини солиқлар орқали рағбатлантиришни такомиллаштиришга қаратилган илмий тaклиф вa aмaлий тaвсиялaр ишлaб чиқишдaн ибoрaт
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
юридик шахсларни йирик солиқ тўловчилар тоифасига киритишнинг мезонлари товар, иш ва хизматларни сотишдан олинган соф тушуми ўтган календарь йил якуни бўйича 100 миллиард сўмдан юқори бўлган ёки кетма-кет келадиган ўн икки ойлик давр якуни бўйича ушбу миқдордан ошган миллий ва чет эллик юридик шахсларни киритиш асосида такомиллаштирилган;
фойда солиғи бўйича тўловлари тўлиқлигича Республика бюджетига йўналтириладиган йирик солиқ тўловчиларнинг рўйхатини шакллантириш ҳамда тармоқ хусусиятидан келиб чиққан ҳолда товар (хизмат) реализация қилишдан тушган тушумнинг 15 фоизига тенг ҳамда ундан юқори миқдордаги қисмига фойда солиғининг табақалашган ставкасини қўллаш таклифи асосланган;
йирик солиқ тўловчилар бўйича ҳудудлараро давлат солиқ инспекцияси маъмурчилигидаги корхоналарга товарларни импорт қилишда ва товарларни (хизматларни) реализация қилишда тўланадиган қўшилган қиймат солиғи суммаларини ўзаро ҳисобга олиш имкониятини берувчи тартибни татбиқ этиш орқали солиқ юкини камайтириш таклифи асосланган;
йирик солиқ тўловчи сифатида махсус рўйхатга олиш ҳисобига қўйилганлик тўғрисидаги гувоҳноманинг амал қилиши тўхтатиб турилган санадан эътиборан солиқ тўловчи ва унинг харидорларининг мазкур давр учун ортиб жўнатилган товар (хизмат)лар учун тўланган ҚҚСни ҳисобга олиш ҳуқуқини чеклаш орқали солиқ қонунчилигига зид келмайдиган фаолиятларни рағбатлантириш таклифи асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши:
Йирик солиқ тўловчиларнинг инвестициявий фаоллигини солиқ имтиёзлари орқали рағбатлантиришни такомиллаштириш масалалари бўйича ишлаб чиқилган таклифлар асосида:
юридик шахсларни йирик солиқ тўловчилар тоифасига киритишнинг мезонларини товар, иш ва хизматларни сотишдан олинган соф тушуми ўтган календарь йил якуни бўйича 100 миллиард сўмдан юқори бўлган ёки кетма-кет келадиган ўн икки ойлик давр якуни бўйича ушбу миқдордан ошган миллий ва чет эллик юридик шахсларни киритиш асосида такомиллаштириш таклифи Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида 2020 йил 10 январдаги 3172-1-сон билан рўйхатга олинган “Юридик шахсларни йирик солик тўловчилар тоифасига киритишнинг мезонларини белгилаш тўғрисида”ги Низомда ўз аксини топган (Дaвлaт сoлиқ қўмитaсининг 2023 йил 7 февралдаги 15-14323-сoн маълумотномаси). Мазкур илмий таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида хўжалик юритувчи субъектларни йирик солик тўловчилар тоифасига киритишни осонлаштириш ва жаҳон амалиётидаги тамойилларга яқинлаштириш имкони яратилган;
фойда солиғи бўйича тўловлари тўлиқлигича Республика бюджетига йўналтириладиган йирик солиқ тўловчиларнинг рўйхатини шакллантириш ҳамда тармоқ хусусиятидан келиб чиққан ҳолда товар (хизмат) реализация қилишдан тушган тушумнинг 15 фоизига тенг ҳамда ундан юқори миқдордаги қисмига фойда солиғининг табақалашган ставкасини қўллаш таклифи  Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 30 декабрдаги “Ўзбекистон Республикасининг «2023 йил учун Ўзбекистон Республикасининг давлат бюджети тўғрисида»ги қонуни ижросини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида” ПҚ-471-сон қарорида ўз аксини топган (Дaвлaт сoлиқ қўмитaсининг 2023 йил 7 февралдаги 15-14323-сoн маълумотномаси).  Мазкур илмий таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида фойда солиғи тўлиқлигича Ўзбекистон Республикаси республика бюджетига йўналтириладиган йирик солиқ тўловчилар рўйхатини шакллантириш ва йирик солиқ тўловчиларга соҳалар хусусиятидан келиб чиққан ҳолда фойда солиғининг дифференцияланган ставка амалиётда қўллаш имкони яратилган.
йирик солиқ тўловчилар бўйича ҳудудлараро давлат солиқ инспекцияси маъмурчилигидаги корхоналарга товарларни импорт қилишда ва товарларни (хизматларни) реализация қилишда тўланадиган қўшилган қиймат солиғи суммаларини ўзаро ҳисобга олиш имкониятини берувчи тартибни татбиқ этиш орқали солиқ юкини камайтириш таклифи Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 30 декабрдаги “Ўзбекистон Республикасининг «2023 йил учун Ўзбекистон Республикасининг давлат бюджети тўғрисида»ги қонуни ижросини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида” ПҚ-471-сон қарорида ўз аксини топган (Дaвлaт сoлиқ қўмитaсининг 2023 йил 7 февралдаги 15-14323-сoн маълумотномаси). Мазкур илмий таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида тадбиркорлик субъектлари ихтиёрида 14 триллион сўмдан ортиқ маблағлар қолишига имкон яратилган;
йирик солиқ тўловчи сифатида махсус рўйхатга олиш ҳисобига қўйилганлик тўғрисидаги гувоҳноманинг амал қилиши тўхтатиб турилган санадан эътиборан солиқ тўловчи ва унинг харидорларининг мазкур давр учун ортиб жўнатилган товар (хизмат)лар учун тўланган ҚҚСни ҳисобга олиш ҳуқуқини чеклаш орқали солиқ қонунчилигига зид келмайдиган фаолиятларни рағбатлантириш таклифи Ўзбекистон Республикасининг 2022 йил 30 декабрдаги ЎРҚ-812-сон Қонуни билан Солиқ кодексининг 2661-моддасида ўз аксини топган (Дaвлaт сoлиқ қўмитaсининг 2023 йил 7 февралдаги 15-14323-сoн маълумотномаси). Мазкур илмий таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида солиқ мажбуриятларини лозим даражада бажармаётган, хуфиёна фаолият билан шуғулланган, шубҳали деб топилган ва солиқ хавфи юқори бўлган солиқ тўловчиларнинг махсус гувоҳномалари тўхтатилиб турган давр учун улар томонидан ортиб жўнатилган товар (хизмат)лар учун тўланган ҚҚСни ҳисобга олиш ҳуқуқини чеклаш орқали солиқ тўловчиларни тўғри ишлашга ундаш имкони яратилган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish